Ўтган сайловлар: хатолар, сабоқлар…

 

Бизга маьлумки  ҳокимият учун бўладиган сайловларда сиёсий партиялар ўз вакилларини кўпрок киритиш мақсадида қизғин кураш олиб борадилар. Бу вақтда оммавий ахборот воситаларида сиёсий партиялар учун тенг шароит яратиб бериш бош масала. «Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасида «Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга оммавий ахборот воситларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади» деган меьёр белгиланган. Ана шу меьёр талабидан келиб чиқиб газета ва журналларда, миллий телерадиокомпания, телерадиоканалларида сиёсий партиялар учун тенг эфир вақти ажратилади. Ҳафтанинг муаян кунларида партиялар ўз сайловолди дастурларини кенг жамоатчиликка таништириш ишларини олиб борадилар.

 

Эьтироф этиш керак, илгари сиёсий партиялар ўз дастурлари доирасида гапириб, мақтанишдан нарига ўтмаган бўлсалар, булиб утган охирги сайловларда ўз сайловолди дастурларини    кўрсатиб бериш билан бирга, бошқа партияларнинг дастурларидаги заиф жиҳатлар ёки хато ва камчиликларни ҳам асосли далиллар ёрдамида очиб бергандек бўлдилар. Лекин, буларнинг барчаси холис эмас. Балки сахналаштирилган театрга ўхшаган ҳолда сайловчиларга таьсир қилди. Чунки, мамлакатмиздаги мавжуд партиялар бир-бирига мухолифат бўла олмайди. Аксария уларнинг дастурларига назар ташланса бир хиллик, такрорлаш яққол кўзга ташланади.

 

Журналистлар бу жараёнларнинг ижрочисига айланиб, томошабин ёки газетхон олдида бебурд бўлиб қолмоқдалар.  Яна сайловларни ёритишда Республика Марказий Сайлов Комиссияси билан Республика Миллий Телерадиокомпанияси шартнома тузиб, фақат республика телерадиокопаниясининг биринчи ва «Ёшлар» каналида ёритилди. Худудий бўлимларида эса пария вакилларининг чиқишлари учун 5 дақиқатан вақт ажратилишига рухсат берилди холос. Депутатлимкка номзоди қўйилганлар ўзларини телевидение ва радио орқали тўлақонли тарғиб қилишлари учун имкониятлар берилмади. Аслида уларнинг эмин-эркин чиқишлари учун фурсат берилиб, омма олдига қоғозсиз чиқиб гапириш усули, билими, дунёқараши, саводхонлиги, ҳуқуқий саводхонлиги ҳам синовдан ўтказиларди.

 

Чунки, айрим депутатлар билан суҳбатлашиб қолсангиз, фикри саёз, ҳуқуқий саводсиз, икки оғиз жумлани гапиришга уқуви йўқ жиҳатлари ҳам борда. Улар депутат бўлиб  сайловчига,  жамиятга нима наф беради? Битта ўринни 5 йил банд қилиб ўтиргани қолади.

 

 

ОЙША РАҲМОН ҚИЗИ.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares