ЎЗБЕКИСТОН: НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ХУШТОРИ ХИБСГА ОЛИНГАН.. МИ?

 

Навоий шаҳридаги Навоий кўчаси 35 А уйнинг учта биносида яшовчи 30дан зиёд хонадон Навоий шаҳар ҳокимлиги УЖЁФБси тасарруфидан 2011 йилда аҳолининг розилигисиз Хондамир ширкатига ўтказилган эди. Навоий шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраев томонидан Муҳайё Урчинова раҳбар этиб тайинланди. Учала бино номигагина таъмирдан чиқарилиб, аҳолига 90 миллион сўм маблағ сарфланди, дея имзо қўйдирмоқчи бўлганида аҳоли бош кўтаришган. Шунда аҳоли талабидан келиб чиқиб, Юля исмли аёл раҳбар қўйилди. Ўзигача бўлган даврда ўзлаштирилиб кетилган 90 миллион сўм ноҳақ бўйнига қолиб кетишидан қўрққан Юля тез фурсатда ишни Фазлиддинга топширган эди. Аммо шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраевнинг бу ишдан хабари бўлишига қарамай, бепарво. Бу ҳолат аҳоли ўртасида ҳокимнинг ҳам қўли бор бу ишга деган шубҳани уйғотмоқда. Шу пайтларда Муҳайё Урчинова жиноий жавобгарликка тортилди. Аммо аҳолининг гап-сўзларига кўра, у биланг ишқий муносабатда бўлиб юрган Баҳодир Жўраев пинагини бузмаган.

МАҲЗУНА
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Навоий вилоят бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares