Азалдан ўзбекистонлик ва қирғизистонлик асаларичилар, қўйбоқарлар ўзаро ҳамкорлик қилиб келишар эди. Асалари уялари, қўй подалари тоғларга олиб чиқилган. Чегара, божхона деган муаммонинг ўзи йўқ эди. Давлатлар мустақил бўлди. Чегаралар, божхоналар юзага келди. Бугунга келиб божхоначилар, чегарачилар ҳар доим ҳам белгиланган қонуний ҳужжатларга амал қиляптими деган савол туғилади. Буни аниқлаш мақсадида биз асаларичиларнинг фаолияти мисолида журналистик текширув ўтказдик.
Биз юқорида нега асал қиммат деган саволни қўйдик. Сабаби асал истеьмол қилиш борасида тарқатилган маьлмуотларда шу нарса кўриняптики Голландия, Руминия ва Германияда йилига киши бошига 2 килограммдан 4 килограммгача асал тўғри келар экан. Бу кўрсаткич Ўзбекистонда бор-йўғи 100 граммгача етяпти, холос. Яқин ўтмишда ҳамдўстлик мамлакатлари орасида асосан асал етиштириш бўйича Ўзбекистон асаларичилари етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келганлар. Яьни йилига 40 минг тонна асал етиштирилган. Бугунги кунда эса бу соҳани ривожлантиришга суньий тўсиқлар қўиляпти. Тўғрироғи қонунчилигимиздаги айрим моддалар асаларичиларнинг йўлларига ғов бўляпти. Бу, айниқса, қўшни давлатларга ўтишда содир этиляпти. Асаларичилар нега қўшни давлатга ўтади деган савол туғилади. Сифатли, шифобахш асал тоғли ўлкаларда етиштирилади. Шунинг учун ҳам йилда бир марта асаларичилар қўшни мамлакатларга бориб келишади. Асаларичи Комил Ғозиевнинг фикри:
– Қозоғистонга ўтишимизда 3 сутка чегарада туриб қолдик. Ҳар йили чегара постидадан ўтишимизда янги-янги ҳужжатлар сўрашади. Ҳайрон қоламиз. Асалари бир жойда узоқ туриб қолса, берк ҳолатда димиқиб, ўлиб кетиши мумкин. Кундизи эса учиб чиқиб кетади. Шунинг учун биз кўпрок тунда чегарадан ўтишга ҳаракат қиламиз.
Дархакикат, асалари уялари юкланган транспорт воситаларини тунда чегарадан ўтказмаслик ҳақида ҳеч қандай меъёрий ҳужжатлар ёки расмий кўрсатманинг ўзи йўқ. Лекин, шундай бўлсада,чегара постларида турганлар оғзаки буйруққа асосан «Мумкин эмас» деб туриб оладилар. Тунда асаларичиларнинг чегарадан ўтишига рухсат бермайдилар. Бу хам майлику-я асаларичиларнинг ҳатто кундуз кунлари чегарадан ўтишлари ҳам муаммога айланмоқда. Тўғрироғи сунъий муаммо яратиляпти. Асаларичи Икром Қурбонов бу ҳақда шундай дейди:_
– Россияга бормоқчи бўлиб, 5 кун чегарада қолиб кетдик. Божхонада бизга Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигидан рухсатнома бўлиши кераклигини айтишди. Афсуски, бундай рухсатнома бизда йўқ эди. Ортимизга қайтишга мажбур бўлдик.
Бу ҳолат фақат чегаралардагина эмас, ўзимизда ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан содир этилаётган далиллар бор. Наманганлик асаларичи Баҳодир Жалилов бу ҳақда куюниб гапирди:
– Россияни, Қозоғистонни қўйинг, Тошкентга боргунимизча йўлларда ГАИ ходимлари асалари олиб кетаётганимизни билдими, йўқ ердаги баҳоналарни қидиради, айб топишга ҳаракат қилади. Турли бахоналар билан йўлдан ўтказмасдан, ушлаб туради. Қачонки уларни кунглига йўл топсангиз муаммоингиз ҳал бўлади.
Асаларичилар ва қишлоқ хўжалигидаги бошқа тармоқлар вакиллари ўртасида бир-бирини тушиниш етарлича шаклланмаганлиги, солиқ ставкаларининг юкорилиги ҳамда чегара постларида заҳматкаш соха вакилларига кумақлашиш ўрнига уларга қийинчиликлар туғдирилиши салбий оқибатларга олиб келмоқда. Асаларичиликни ривожлантириш хавф остида қояпти. Наманганлик асаларичи Холбой Хасанов Қирғизистоннинг Узган туманига асалари уяларини олиб ўтди. Етиштирган асал маҳсулотини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш осон кечмади. Чегара постидан ўтишида ундан катта миқдорда бож тўлашини талаб қилдилар.
– Тоза шифобахш асал тоғли ўлкаларда етиштирилади. Шунинг учун қийинчилик бўдлса-да, Узганга борамиз. Мен 1- тонна асални ўша ерда етиштириб Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлдим. Шунда менга 600 минг сўм бож тулашни талаб килишди. Вахоланки, кушни республикаларда махсулотнинг 0,2-0,5 фоиз миқдорида солиқ олинар экан, холос. Бизда эса 40 фоиздан ортади. Мен божни тулай олмаганим учун маҳсулотни Қирғизистонга қайтариб кетишга мажбур бўлдим.
Асаларичилик – етти хазинанинг бири. Шифобахш асал маҳсулотлари мамлакатимизга, халқимизга жуда зарур. Уни кўпайтириш йўллариқни излаш соха ривожига тўсиқ бўлаётган говлар олиб ташланиши керак. Чулларда, чегара ва божхона постларида заҳматкаш асаларичиларга кўмаклашиш, уларнинг мушкулини енгиллаштириш, иложи борича шарт-шароитлар яратиб бериш керак. Бу борада зарур бўлса, қонунчиликка ўзгартишлар киритишни ҳам уйлаб кўриш фурсати етди. Минтақада асаларичиликни ривожлантириш учун қулай иқлим шароитлари мавжуд . Ана шу имкониятдан эса оқилона фойдалана билиш даркор. Узимизга узимиз сунъий муаммолар яратиш уўрнига эл маъмурчилигига хизмат қиладиган енгилликлар ҳақида уйласак мақсадга мувофиқ эмасми?
ОЙША РАҲМОН қизи