ЎЗБЕКИСТОН: МАҲАЛЛА МАСЛАҲАТЧИЛАРИ МАЪНАВИЯТСИЗ….

 

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги маҳаллаларнинг кўпчилигида маҳалла раислари, котиба ва маслаҳатчилари олий маълумотга эга бўлмаган ўрта маълумотли кадрларни ташкил этади. Жумладан, Уйрот ҚФЙ ҳудудидаги Янгиобод МФЙ раиси Ғулом Маматов – ўрта маълумотли, илгари колхозда сувчи бўлиб ишлаган. Котибаси Қадрия Исломова – ўрта маълумотли, ўта маънавиятсиз ҳам. Кексайиб кўзи ожизланиб қолган қайнотаси Сувон Исломовни ўз уйидан уриб ҳақоратлаб чиқариб ҳайдаган. Сувон Исломов 15 йилдирки, ётоқхонада яшаб келади. Бу ҳам етмагандек Қадрия Исломова катта келин бўлганлиги сабабли ҳам ҳовли жойга эгалик қилиш мақсадида эри – Баҳодир Исломовни ўзидан кейинги уч нафар укасига қарши қўйиб, уриштириб уларни ҳам ота уйидан ҳайдаттирган.  Кўчада уч нафар фарзанди билан қийналиб қолиб кетган биргина  кичик укаси Содиқни қўни-қўшнилар кўмагида биттагина хонада яшашига рухсат берган.

Қизиқарлиси шундаки, бу ҳолатлардан маҳалла раиси Ғ.Маматов, Уйрот ҚФЙ раиси Қобил Иноятовлар ҳам хабардор бўлишгану аммо маҳалла котибаси Қадрия Исломованинг ноқонуний ва ноинсоний ҳатти-ҳаракатларини ҳанузгача ҳам қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Сувон Исломовнинг айтишича, у туман ҳокимлигига ҳам бир неча бор ёрдам сўраб мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган. Ҳақли савол туғилади: Қадрия Исломованинг бу каби ҳатти-ҳаракатлари нега қўллаб-қувватланмоқда? Наҳот шу аёл маҳалла ходимлигига муносиб? Уни ўз лавозимида ишлашини таъминланишини қандай тушуниш мумкин?  Туман ҳокимлиги ходими  келиним Маҳмуд Бобоқуловнинг қариндоши дея Сувон Исломовнинг таъкидлаши бўйича ошна-оғайнигарчилик устун қўйилаяптими? Ўз уйини ўз номига кадастр ҳужжати (эгалик ҳуқуқини ололмаётган) Сувон Исломовнинг Конституцион ҳуқуқларини ҳимоялашни туман ҳокими ҳам ўз зиммасига олишни пайсалга солмоқда.

Каттамачит МФЙ раиси Ҳаким Худойбердиев ҳам ўрта маълумотли, колхозда табелчилик фаолиятини юритиб келган. Ўз даврида гектарлаб ерларни аҳолига ноқонуний сотиб юборган бу инсон бугун маҳалла раиси. Маслаҳатчиси Нигора Очилова ҳам ўрта маълумотли. Котиба Жамила Турдиева ҳам ўрта маълумотли.

Бугун ўзини-ўзи бошқариш органи дея эътироф этилаётган маҳаллага ҳукуматимиз томонидан жуда катта ваколат, ишонч билан бериб қўйилган. Аммо чаласавод, маънавиятсиз маҳалла ходимлари ортидан халқ қандай эргашади? Улардан кўра халқнинг ўзи зиёли эмасмикан бугун? Наҳот халқ орасидан бу ўринларга муносиб кадрлар йўқ?  Халқ орасида шу каби норозилик пайдо бўлса, айрим манфаатдор 10-15 нафардан иборат халқ вакиллари йиғилиб, дарров қайтадан сайлов ўткуазишиб тағин ўз ўрнига шу ходимлар қолдирилиб келинмоқда. Тўғри, маҳалла раҳбарларини халқ сайлайди. Аммо бу ҳам кўзбўямачилик билан амалга оширилади. Ҳокимият органларининг бу ишлардан қандай манфаатдорлиги бор?

 

Маҳзуна

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares