НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЭРКИН ТУРДИМОВ КИМНИНГ ЭРКАСИ?

 

2013 йилнинг 1 январь куни Навоий шаҳридаги марказий деҳқон бозоридаги спиртли ичимликларни  кўтара савдоси билан шуғулланиб келаётган дўконида портлаш рўй берди. ,Оқибатда уч киши ҳаётдан кўз юмди. Текширувчиларнинг фикрига кўра, дўкон ер тўласида қисқа туташув сабаб рўй берган бу ҳолат.

Таъкидлаш жоизки, вилоят ҳокими Эркин Турдимов фаолият бошлангандан буён вилоятимизнинг турли жойларида бундай ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда. Барчасининг сабаблари ҳам бир хил – қисқа туташув деб баҳоланмоқда. Бундан икки-уч йил илгари марказий буюм бозоридаги жуда катта портлаш ва ёнғин сабабьли ҳам катта талофат кўрилди. Тадбиркорларнинг кўпчилиги талофат сабаб, юрак хуружига учраб, ҳаётдан кўз юмганлари ҳам бўлди. Ҳайратланарлиси, орадан бир ой ҳам ўтмай портлатилган жойда янги қурилиш ишлари бошлаб юборилди.Навоий шаҳридаги Анфитеатрда ҳам шу каби ҳолат, Қизилтепа туманидаги бозорда ҳам портлатишлар кетма-кет рўй берди, лекин айбдорлар топилмай, қисқа туташув деб баҳоланди.

2009 йилда ҳам бир такси ҳайдовчисини ўлдириб, эркаклик аъзосини кесиб олиб ёнига машинасини ичига жасад билан бирга қолдириб кетишган эди. Аммо бу жиноят ҳам қотилини топмаган.

2011 йилда ҳокимият вакилларидан бирининг айтишича,  вилоят ҳокими Эркин Турдимовнинг  қўли билан Тожикистон ва Афғонистонга буғдой ва ун маҳсулотларини олиб чиқиб кетилаётган бир пайтда қўлга туширилиб МХХ ходимлари томонидан ҳоким уч сутка ушлаб турилган. Бош вазирнинг”маҳсулотларни жойига келтириб қўйсин-да тағин ўз ишини давом эттираверсин”  буйруғи билан тағин фаолиятини давом эттирган. Бу ҳолат шу пайтларда миш-миш тариқасида халқ орасида кескин тарқалди. Аҳоли орасида “ҳоким ишдан кетадиган бўлди, халқ зулмдан қутулган куни элга қўй сўйиб хатм қилиб берамиз” деб хурсанд бўлганлар кўпайиб қолди. Хурсандчилик узоққа бормай, иш “ёпти-ёпти” билан тугади.

Юқоридаги каби ҳолатлардан кўриниб турибдики, бу жиноятларда қандайдир мансабдор шахснинг қўли бор. Йўқса, аллақачон жазога тортилувчилар кўпаяр эди. Қолаверса, бир камбағал, оддий “қора халқ”нинг боласи билиб- билмай арзимас айб қилса, унинг устига очилмаган яна бир қанча жиноятларни ҳам мажбурлаб қўйиб умрини қамоқда ўтказишиб юборишар эди. Бу ҳам бўлса фуқароларнинг мансабдор ва пулдор бўлишларидан қатъи назар қонун олдида тенг эмаслигидан дарак.

 

Маҳзуна

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares