ЎЗБЕКИСТОН: С. ҚУРБОНОВА ВА Н. ҲОЛБОЕВАЛАРГА ОИД МАЪМУРИЙ ИШ ҲУЖЖАТЛАРИ СОХТАЛАШТИРИЛГАН

 

Умаман олганда, бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Ўзбекистондаги мавжуд суд, прокуратура, Ички ишллар, Миллий хавфсизлик идоралари томонидан фуқароларга оид маъмури ёки жиноий иш ҳужжатларининг сохталаштирилиши – бу – одатий ҳолат. Ҳа, нима, ахир Ўзбекистоннинг куч ишлатар тизимлари ҳужжатларни сохталаштирмайдиган бўлса, у ҳолда, қандай қилиб беайб фуқарони айбсиз айбдорликка тортишлари мумкин?  Бугун таҳририятимизга Пахтакор туман МХХ ва ИИБ ходамлари томонидан жабр кўрган фаолимиз Нуринисо Ҳолбоевадан ҳайратлари акс этган мактуб келди. Нуринисо ўз қўли билан ёзилган “Тушунтириш хати”нинг “ўзгариб” қолганидан ниҳоятда таажжубда! Биз Холбоеванинг мактубини эътиборларингизга таҳрирсиз ҳавола қилишни лозим топдик. Зеро, ҳар қадамда учрайдиган  ушбу ҳолат  Ўзбекистон Ҳукуматининг   манфур қиёфасини яна бир бор намойиш этади.

Таҳририят

 

СОХТАЛАШТИРИЛГАН ХУЖЖАТЛАР

 

Мен, Нуринисо Ҳолбоева Пахтакор тумани, Тошкент махалласи, А.Навоий кўчаси, 6-уй, 5-хонадонда бир нафар фарзандим билан яшайман.
2012 йил 28 декабрь куни Саида опа Қурбонова иккаламизга нисбатан  ЎзРесМЖтКнинг 183-моддаси асосида қўзғатилган маъмурий ишга ҳужжатлардан нусха олиш учун Жиноят ишлар бўйича Пахтакор туман судига бордик. Бироқ, навбатчилик қилаётган ИИБ ходими байрам (янги йил ) ўтгунга қадар жиноят ишлари бўйича суд фуқароларни қабул қилмаслигини айтди.
Шу сабабли биз янги йилимизнинг 3-январь куни яна судга бордик. Биз жиноят ишлари буйича судга келганлигимизни айтиб, паспортларимизни бердик. Бироқ навбатчи бизни рўйхатга олмади. Ичкаридан сўраб кўришини, киргизишга рухсат берсагина бизни рўйхатга олишини айтди. Ярим соатлар ўтгандан сўнг, яна навбатчига учрашдик. Бироқ у ҳамон бизни рўйхатга ололмаслигини айтди. Узоқ кутишимиздан сўнг, ҳужжатларни кўтариб суд ходимларидан бири чиқди. Орқасидан нусха олувчи аппаратни кўтариб яна бир ходим келди. Ниҳоят, қоровулхонада бизга тегишли бўлган ҳужжатлардан нусха беришди.
Ҳужжатларни кўздан кечира туриб, менинг номимдан ёзилган тушунтириш хатини ўқиб қолдим. Укидиму,  Қ О Н У Н  Қ Ў Р И Қ Ч И Л А Р И Н И Н Г қилган ишини кўриб, ҳайратдан ёқа ушладим. Тавба, наҳотки  булар на қонунни, на Худони, на бандани тан олишмаса? «Шайтонга дарс берадиганлардан» деб шуларни айтишса керак. Шу кунги ўзим имзо чекан тушунтириш хатим йўқ. Менинг номимдан кимдир ёзган, кимдир имзо чекан, бошдан оёқ ўзгартирилган С О Х Т А тушунтириш хати турибди.
Мен ўзим имзо чекан тушунтириш хатимда 2012 йил 6-декабр кунги «Дамашная кухния» чойхонасидаги томоша Пахтакор туман ИИБ бошлиғининг биринчи мовуни Акмал Жаҳонов уюштирганлигини ва бу жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишини суддан сўрагандим.

Акмал Жаҳонов қачонгача жиноят қилади?  А.Жаҳоновнинг бундан олдинги қилган жиноятлари ҳақида мен  яна қўшимча хабар бераман. Агар, А. Жаҳонов ёки бошқа ИИБ ходимлари томонидан уюштирилган бирор фалокатга йўлиқиб қолмасам, албатта…

Нуринисо Ҳолбоева

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати фаоли.

Пахтакор шаҳар. 0 4.01.2013.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares