Шу йилнинг 25 декабр куни Тошкентга – “ОШ” марафони ғолибларининг тақдирлаш маросимига отланган Дилдора Бомуродова автоҳалокатга учраганлиги хусусида хабар берган эдик.
Воқеа жойидан шифохонага келтирилган “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати етакчиси Дилдора Боймуродова 27 декабр куни, орадан 3 кун ўтмасиданоқ шифохонадан чиқариб юборилди.
– Тезда соғайиб кетибсиз, табриклаймиз? Аҳволингиз яхшими? Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?, – дея ҳол сўрадик Дилдорадан.
– Қаерда, соғлиғим бутунлай тикланган эмас. Ҳали муолажага муҳтож эдим. Тасаввур қилинг, ортимдан машина уриб кетади-ю, яхши бўлармидим?… Бироқ, соғлиғимнинг ёмонлигига қарамасдан, шифокорлар уйимга жавоб бериб юборишди… Негалигига ўзим ҳам ҳайронман, Мақсадлари ҳайдовчини асраш бўлдими, ёки мен билмаган ўзга сабаблари борми, тушунаолмадим, – дейди етакчимиз хафаҳол оҳангда.
Айни дамда Дилдора Боймуродова муолажаларни уй шароитида давом эттирмоқда.
Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими Матбуот хизмати “Бирдамлик” етакчисининг автоҳалокатга учраши шунчаки тасодиф, ёки бахтсиз ҳодиса эмас, бу фожианинг рўй беришида куч ишлатар тизимлари ходимларининг қўли ҳам бўлиши мумкин деган тахминни илгари сурган эди.
2-гуруҳ ногирони бўлган Дилдора Боймуродованинг автоҳалокатдан кейин 3 кун ўтар-ўтмас, зудлик билан шифохонадан чиқариб юборилиш факти Матбуот хизмати томонидан илгари сурилаётган иддаонинг исботи бўлса ҳам ажаб эмас.
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими Матбуот Маркази