“БИРДАМЛИК” ЕТАКЧИЛАРИ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛДИ….

 

Ўзбекистон Республикаси Конституктцияси қабул қилинган куннинг 20 йиллиги муносабати билапн 1 декабрдан то 10 декабрга қадар “Оммавий       Шодлик” – “ОШ”, “Оқ Шарф” марафонини  ўтказишга аҳд қилган Бирдамлик фаолларидан бири Саида Қурбонова шу йилнинг 6 декабрь куни  сохта айбловлар билан 15 суткага қамалганлигидан хабарингиз бор.

Бугун, 21 декабрь куни суд ҳукмига биноан 15 кунлик маҳкумлик муддатини ўтаган “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Жиззах вилоят бўлими етакчиси Саида Қурбонова маҳаллий вақт билан  соат 16.00 ларда  озод этилди.

С. Қурбонованинг куч ишлатар тизимларининг қутқусидан қутилганлиги билан қутлаш учун Жиззах вилоятига Сафар қилган Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлимии етакчиси Малоҳат Эшонқулова манзилга етиб келгачгина, 15 суткага ҳукм этилган биргина Саида Қурбонова  эмаслигига гувоҳ бўлди.

Гап шундаки, 6 декабрь куни   амалдаги ҳукуматнинг ноҳақлигига қарши ўз норозилигини Оқ Шарф боғлаш орқали ифода этган ҳолда аҳолига Ҳаракатнинг туҳфаси сифатида Конститутция китобларини тортиқ қилиб юрган  Саида Қурбоновага Ҳаракат фаоли Нуринисо Ҳолбоева ҳам ҳамроҳлик қилган.

Фаолимиз Нуринисо Ҳолбоевани шу йилнинг февраль ойида интернет сайтларида тарқалган машъум хабарлар орқали, ўйлаймизки, яхши танийсиз. Нуринисо айнан “Бирдламлик” етакчиси С. Қурбьоновага ҳамроҳ ва маслакдош бўлганлиги   сабабли ҳам ўз турмуш ўртоғи томонидан 26 февраль куни пичоқлаб кетилган эди.

“ОШ” марафонини ўтказаётган “Бирдамлик”нинг бу икки фаоли маҳаллий ҳокимиятни ғазаб отига миндирганди.  Устига-устак , С. Қурбонова ва Н. Ҳолбоевалар 8 декабрь куни Тошкентда – Олой бозори қаршисидаги майдонда ўтказилиши режалаштирилган “Сиз Конститутцияни биласизми?” векторинасида иштирок этиш мақсадида сафар ҳозирлигини кўраётганлиги куч ишлатар тизими корчолонларининг қонини қайнатиб юборган эди.

Нима қилиб бўлса ҳам бу икки аёлнинг Тошкент сафарига халал беришга аҳд қилган ИИБ ва МХХ ходамлари ниҳоят, ўзларининг жирканч мақсадларига эришдилар. Улар ёвуз ниятларини амалга ошириш илинжида С. Қурбонова ва Н. Ҳолбоеваларга “темирдан тузоқ” тўқидилар. Ва ўз навбатида “Бирдамлик”нинг бу иккала содда етакчиларини қапқонга туширишга муваффақ бўлдилар.

С. Қурбоновага кўра 6 декабр куни куч ишлатар тизими ходимларининг ёлланма одами, яъни Чаманзор ҚФЙни раиси Товбой Солиев “Бирдамлик”нинг Жиззах вилоят бўлими етакчисини “иш бор” деб уйидан алдов йўли билан олиб чиқади ва  Пахтакор туманидаги “Дамашный кухния» чойхонага бошлайди. Йўл ярмида фуқароларга Конститутция китобларини тарқатиш мақсадида Саида Қурбонова билан кўришишга шошилаётган, Оқ Шарфқли Нуринисо ҳам уларга ҳамроҳлик қилади. Ҳукуматнинг эскириб, увадаси чиқиб кетган сценарийсига кўра, дастурхон атрофида ўтирган “Бирдамлик”чиларга ёлланма аёл ногоҳон ҳужумга ўтади. Натижада, қўшни столда олдиндан келиб кутиб турган ИИБ ходамлар С. Қурбонова ва Н. Ҳолбоеваларни кишанбанд этадилар. Шу куннинг ўзидаёқ тегишли идора ходамлари томонидан айблов ҳужжатлари  тайёрлашадилар ва 6 декабр куни тунги соат 20.30 ларда  маҳкамага тортилганлар. Ярим тунда иш бошлаган судья “Бирдамлик” етакчиларини айбдор деб топган ва 15 суткалик қамоқ жазоси билан “сийлаган”.

– Қамоқ муддатини ўтаб чиққан етакчиларимизнинг ҳоли ниҳоятда аянчли эди. Уларни кўрган одам, у ёқда, ИИБ ертўласида бу ожиза аёлларни аёвсиз калтаклаганликлари шундоққина кўриниб турарди, – дейди Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими ектакчиси Малоҳат Эшонқуклова, –  Мен тун бўйи Саида опамлар билан 15 кунлик азоблар хусусида суҳбатлашдим. Фаолларимизнинг бошидан кечирган бу азоблар хусусида  навбатдаги мақолаларимнинг бирида батафсил ҳикоя қилиш ниятидаман. Саида опа менга “  У ерда, ИИБга кирган одамнинг, қамалган шахснинг писта пўчоқчалик қадри йўқ экан. Илинган ИИБ ходими ғур маҳкумларни  истаганча калтаклар, эркак, аёл демай  маҳкумларнинг бошини бетон деворларга уриб, ёрар, азоб беришаркан.  Пахтакор туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Акмал Жаҳонов ўша, 6 декабрь – қамалган кунимиз тунда келиб менинг нақд пешонамга шунақанги ўрдики, зарбидан бехуш  бўлибман. Нуринисони эса бошларини бетонга ура-ура ғурра қилишган.. Шу азобларни кўрдик, гап кўп” дедилар андуҳ билан.

Энг муҳими бугун “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати фаоллари айтиш мумкинки, ажалнинг оғзидан, жаҳаннамнинг қаридан омон қайтдилар. Биз бу жафокаш аёлларимизнинг жонига тузим тилаймиз. Ва тез кунларда бу мавзуга яна қайтамиз….

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares