
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов номига.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси МХХга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозим
ларга тавсия этиш бўйича олий малака комис
сия раиси Светлана Ортиқовага
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Б.Мустафоевга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари
бўйича миллий марказ директори А. Саидовга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати
Светлана Ортиқовага.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Инсон Ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидовага
Нусхаси: “Эзгулик” халқаро ташкилоти раҳбари
Светлана Иноятовага.
Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 35 А уй, 1-бино,
4-хонадонда яшовчи Боймуродова
Дилдора томонидан
А Р И З А.
Муҳтарам Президент! Мамлакатимизда айни тантаналар авжи паллада! Яъни Бош қомусимизнинг 20 йиллиги тантаналари олдидан касбимга кўра, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бори шва матбуотда ёритиш мақсадида 2 гуруҳ ногирони бўлишимга қарамай, кунига 12-13 соатлаб меҳнатфахр ва ифтихор билан меҳнат қилдим. Токи 8 декабрь тантаналарини қутлуғ шодлиёна билан нишонламоқчи эдим. Аммо 7 декабрь куни кечқурун Бахтиёр исмли танишим шахсий автомашинасида Тошкентга савдо маҳсулоти олиб келиш учун кетаётганини айтиб қолди. Мен эса жияним Турдиева Тўхтагул (Кармана тумангаз идораси назоратчиси, ёлғиз она)ва қизим Суннатова Камолалар -коллеж талабаси билан йўл харажатларисиз арзонроқ кийим-кечак олиш мақсадида йўлга тушдик. Жияним даволаниш жараёнида эди 3-4 даражали бўқоқ хасталиги хуружи билан. Имкон бўлса, тиббий текширувга ҳам учрамоқчи эдик. Хуллас, шу куни тахминан кеч соат 19.30 лар чамаси Навоий постида машинамизни ДАН ходимлари тўхтатиб, “ҳайдовчининг таксилик рухсатномаси йўқ”, деган баҳона билан бизни Навоий шаҳар ИИБ га “такси эмаслиги ҳақида гувоҳлик берасизлар-да, манзилда давом этасизлар” деган алдов билан олиб келишди. Аммо учаламизни бир хонага қамаб қўйиб, ҳеч қандай қонуний ҳужжат, рухсатномасиз ва ўз шахсини таништирувсиз тергов қилди. Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилсак, бизни ҳақоратлаб, таҳқирлашди. Байрам баҳонасида спиртли ичимликлар ичиб ўтирган ИИБ ходимлари (жиноят қидирув бўлимидан Дилмурод Ҳамроевга кимлигини кўрсатганмиз. Аммо бизга шахсини танитмади.) Жиянимга нисбатан “Ол, ароқни ич, бўлмаса, оғзинга қўяман.” Менга нисбатан эса “жонка,ичинг” каби ахлоқсиз сўзларни ишлатишди. Уларни тартибга чақириб, “иш вақтида спиртли ичимлик ичиб ўтирганларинг учун ИИВга мурожаат қиламиз” деб хонасидан чиқишга ҳаракат қилсак, турткилаб, судраб, ҳақоратлашди. Кучли асабийлашув натижасида жиянимнинг бўқоқ хуружи тутиб ҳушдан кетса-да, ҳеч ким тез ёрдам машинасини чақиришмади. Бизни илк тергов қилган Дилмурод Ҳамроевнинг айтишича, МХХ ходимлари бизни мажбурий ушлаб туришни буюрган. Аммо ўзини вилоят ҳокимияти ташкилий бўлим раҳбари Алишер деб таништирган, бизга ноҳақ куч ишлатиб, ҳақоратлаган йигитнинг айтишича, вилоят ҳокими Турдимов буюрган бизни мажбурий ушлаб туришни.Шунда ҳам улардан сизларга мен керабўлсам, ҳали вояга етмаган қизим билан жиянимни уйга юборсаларгина мен ўз ихтиёрим билан қолишимни билдирган эдим,аммо инобатга олишмай, уларни ҳам ноҳақ олиб қолишди. “Байрамолди Тошкентга бормайсизлар” деган ноқонуний буйруқни мен хавфсизликни сақлаш мақсадида эканлигини гарчанд асоссиз гумон бўлса-да, мен тўғри қабул қилган эдим. Ортиқча таҳқир ва ҳақоратларсиз ҳам бунга эришиш мумкин эди-ку! Хуллас, қуруқ ноҳақ ҳақорат эшитиб, таҳқирланиб, оч-наҳор стулга ухлаб тонг оттирдик.
Эрталаб ИИБ бошлиғи ўринбосари Тўлқин Султоновга бўлган воқеани айтиб ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилиб учрашдим. У эса бизни қўйиб юборишини айтди. Эрталаб соат тахминан 9.30 лар чамаси уяли алоқа телефонларимизни олиб, ИИБ девори олдидаги йўлакчадан энди уйга қайтаётган эдик, ИИБ ходимлари томонидан “ёлланган йўлтўсарлар” яъни икки “барзанги”, маънавиятсиз аёл қўққисдан учаламизни бесабаб ура кетди ва ҳақоратлади. Очлик ва уйқусизликдан ҳолсизланиб, учаламиз ҳам енгилиб қолдик. ИИБ ходимлари уларни қўлидан бизни зўрға қутқаришди. Бу орада улар мени ҳали вояга етмаган қизимни қорин қисмига тепиб ташлади. Калтаклаган “барзанги аёллар”у, ИИБ ходими Азиз мени судраб ичкарига олиб кетди. Биз шикоят ариза билан мурожаат қилдик. Дарҳол тиббий-эскпертиза кўригига олиб боришди. Фақат бизни номигагина кўрикдан ўтказишиб,(иккала аёлни экспертиза кшригидан ўтказишмади ҳам ) дарҳол бир ярим соат ичида иш судга етиб келди. Бизни ҳам судга олиб боришди. Суд жараёнида ИИБ ходимлари томонидан ёлланган “барзанги аёллар” шалаққилик билан муомала қилди, бизни ҳақоратлади, туҳмат қилди. Аммо судья бизни тан жароҳатларимизни инобатга олмади. Қайтанга ҳеч қаерда ишламайдиган йўлтўсарларни яъни “ёлланганлар” фойдасига ҳал қилиб, ноҳақ айблов жияним Турдиева Тўхтагулга 5 сутка, менга ярим аъзоси фаол ишламайдиган 2 гуруҳ ногиронига 3 сутка маъмурий жавобгарлик эълон қилди. Адолатсизликка дош беролмай, мени юрагим, жиянимнинг бўқоқ касали хуруж қилди. Ноҳақ калтакланган қизимга эса “уйга бориб, оғайниларни ҳаммасини йиғ. Адолатсизликка қарши намойиш эълон қилимб, вилоят ҳокими олдига келсин.” дедим. Бундан хабар топиб, ИИБ ходимлари “тўхтанглар, қамоққа олинмайсизлар жарима тўлайсизлар ” деб, иккаламизга 361.775 сўмдан ёзилган ёзув беришди. Аммо бу ҳам ноҳақ ҳукм эди. Сабаби, бир ярим соат ичида иш очилиб, суд ўтказилди. Тағин экспертиза кўригисиз. Қолаверса, мен 2 гуруҳ ногирони ёлғиз аёл. Жияним ёлғиз она. Тан жароҳати олган ҳам биз. “Барзанги аёллар” тиббий кўрикдан ҳам ўтказилмади. Жароҳати ҳам йўқ эди.
Муҳтарам Президент! Мен салкам 22 йиллик иш фаолиятига эга олий маълумотли журналистман. Ногирон ҳолимда фарзандларимни ҳам ёлғиз тарбиялаганман. Агар сочидан бир толаси тўкиладиган бўлса, фарзандим учун қўлимни қонга белашдан ҳам қайтмайман, зарур бўлса албатта, мамлакатда қонун бўлмаса. Қолаверса, жамиятга қўшган ҳиссам “барзангилардан” кўп, чаласавод, маънавиятсиз, хизмат лавозимини суиистеъмол қилиб юрган ИИБ ходимларидан кам эмас эди. Бу қадар бесабаб таҳқирланиш нега керак? Айбимиз, гуноҳимиз нима? “Замон келди сур бегим, катак тегди ур бегим” қабилида қонунбузарликка йўл қўяётганлар қачон жазо олишади? Вояга етмаган, отасиз қизимни, ногирон бева икки аёлни бу қадар хўрлаш кимга керак? Бу бизнинг қайси сиёсатимсизга тўғри келади? Мавжуд қонунларимиз қай бир ҳаракатни ҳақ деб топади? Нега биз ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилиб курашмаслигимиз керак. Ҳаттоки, Конституцион ҳуқуқларимизни.
Муҳтарам Президент! Мени айбим ҳақиқатни айтиб, ўз ҳуқуқимни талаб қилганим экан, 16 ёшли ҳали вояга етмаган қизимнинг айби нима эди? Бизни жамиятимиз келажагимизни шу қадар таҳқирлаши мумкинми? Наҳот ёлланган “барзанги аёллар” жамиятимизни бузмаётган бўлса? Қўлларига ҳукуматимсиз томонидан ишониб бериб қўйилган ИИБ ходимларига бунақанги аёллар нега керак? “Одил судлар”даги адолат қани? Наҳот буюк соҳибқироннинг “Куч адолатда!”, нақли ўрнига “Адолат кучда” нақлини ўрнатсак? Жамиятимизни бу каби иллатлардан қачон тозалаймиз ахир! Суд жараёнида ҳаммани олдида “кўча-куйда кўрсам йиртаман санларни” деб қўрқмасдан пўписа қилиш ҳуқуқини ким берди уларга? Нега судья жаноблари бу пўписаларга эътиборсиз қаради? Қайси мансабдор шахсга керак бу ҳаракатлар? Уларнинг ортида ким турибди? Бегуноҳ хотин-қизларни хўрлаш, таҳқирлаш ҳуқуқини ким берган уларга? Тағин шу жамиятнинг яловбардори дея эътироф этилаётган журналистга нисбатан қандай тушуниш мумкин бу ҳатти-ҳаракатларни? Фарзандларим билан мени ҳаётим хавф остига қоляпти. Судья ва ИИБ ходимлари олдида пўписа қилган “барзанги аёллар”га ҳаётимизга таҳдид солиш ҳуқуқини ким берди? Ноҳақ таҳқирланиш ва калтаклардан учаламизни ҳам соғлигимизга зиён етди. Қани бизни жамиятимиздаги “инсон саломатлиги бош омил” деган қарашлар? ИИБ ходимлари ва ўзини вилоят ҳокимлиги ташкилий бўлим мудири Алишер деб танитган (фамилиясини айтмади ҳам)га “истаганча сенларни таҳқирлашим мумкин” деган ҳуқуқни ким берди? Ёки бугун қонун ҳимоячиларига нисбатан шу қадар “кенг имконият” яратилганми?
Муҳтарам Президент! Мен учун ачинарлиси гўдаклигидан ИИБ ходимларига нисбатан бошқалар “амакинг қамаб қўяди” деб қўрқитиб тарбияласа, мен эса “бизнинг хавфсизлигимиз ҳимоячилари” деб меҳрли қилиб тарбиялаган фарзандларим ИИБ ходимларини болаликдан “ҳимоячи капитанлар” деб атар эди. Аммо 5-6 нафар маънавиятсизлар деб уларнинг қарашлари ўзгаришини истамайман. Мен-ку республика юқори турувчи идоралардан ҳақиқат излашда давом этаман, аммо ёшлар онгида бу ҳолатлар “жамият шу! Сиёсат шунақа!” деган тушунча пайдо бўлиши табиий. Мен эса сиёсатимизни булғаб, қонунларимизни оёқости қилаётган ҳукуматимиз томонидан ишонч билан берилган лавозим, мўмай даромад ва ваколатни суиистеъмол қилаётган “барзангиларнинг шерикларини” яъни айрим ИИБ ходимларидан жамиятимизни тозалаш керак деган фикрдаман. Сабаби, бунақалар “подани булғамаяптимикан”? Қачонгача томошабин бўлиш мумкин? Жамиятимизни бунақанги қонунбузарлик, адолатсизлик ва зулмкорлардан ким тозалайди?
Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонун доирасида қайта суруштирув ишлари олиб борилиб, айбдорларга нисбатан тегишли жазо қўлланилишида ва ноқонуний суд қарори ўзгартирилишида, айбдорларга жазо қонун доирасида белгиланилишида ва бу каби ноҳақ таҳқирлаш ва жиноятлар ортида ким турганлигини аниқлашда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.Тағин Конституциямизнинг 20 йиллиги кунидаги томошаларни қандай тушуниш мумкин?
Муҳтарам Президент! Аслида бу ҳолатларни келиб чиқиш сабаби Сизнинг номингизга йўллаганим 29.11.2012 й аризамнинг мазмун-моҳияти эмасми? Ижро интизоми таъминланиб, жавоб ҳам йўлланилмади (аризамда илова қилаётган хатимга) бу хатга. Аммо мен барибир ҳам адолатли ҳукмни кутаман.
Муҳтарам Президент! Ахир бу жамият, бу давлат Сизнинг қисқа фурсатда не машаққатлар билан яратган адолатли, инсонпарварлик ғояларингиз асосидаги оқилона ва одилона сиёсатингиз-ку! Наҳот аллақандай нобакор қонунбузар мансабдор ва ёки ходимлар уни булғашлари керак? Наҳот бу ҳолатлар адолатли ўрганилиб, жиноятлар ортида турганлар аниқланмаслиги ва жазоланмаслиги керак? Мени айбим сиёсатимизнинг халқ орасидаги тўғри тарғиботчиси бўлганлигим эмас-ку! Бегуноҳ гўдагимчи? Наҳот жамиятимизга маънавиятли хотин-қизлар эмас, балки “ёлланган барзанги аёллар” керак? Нега судда ИИБ ходимлари улар тарафида туриб ёлғон гувоҳлик беришди? Қолаверса, судда ИИБ ходимлари гувоҳлиги инобатга олинмас эди-ку! Бир ярим соат ичида калтакланиб, “ўта тезкор” ўрганилиб, асосларсиз, ноҳақ суд ўтказилишидан не наф? Бу билан қайси мансабдор ўз кучини “ҳақиқий қонун менман” деб кўрсатиб қўймоқчи?
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос ва ўтиниб ҳам сўрайман юқоридлаги саволларимнинг барчасига жавоб топишга ва айбдорларга нисбатан жазо қўлланилиб, жамиятимизни улардан тозаланишини таъминлашда амалий ёрдам беринг. Мени, жиянимни ва фарзандларимни ҳуқуқларини ҳимояланишини таъминланг!
Турдиева Тўхтагул / /
Суннатова Камола / /
Боймуродова Д. / / 10.12.2012 йил.
ЖУРНАЛИСТ ВА ФУҚАРО СИФАТИДА МЕНИ ҚИЗИҚТИРГАН САВОЛЛАР:
- Навоий шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ёлланган “барзанги аёллар” Зулфия Аҳмедова ва Ойдин Эргашевалар аслида ким? ИИБ ходимлари билан доимий равишда баҳсларда юришини қандай изоҳлаш мумкин?
- Ҳукуматимизнинг “қонунбузарлар” учун маош тўлайдиган алоҳида махсус фонди борми?
- Суд экспертиза врачи Нодир Болтаевнинг организмнинг фақат тирналган, кўкарган жойларини кўрикдан ўтказишга ҳаққи борми? Бошга, қоринга тепилган ички жароҳатлар нега эътиборсиз қолдирилиши керак?
- Судьяни шахсини таништирмасликка ва суд жараёнида “барзанги аёллар”га бизга пўписа ва ҳақорат қилишларига жим қараб туришига ҳаққи борми? Ноҳақ ҳукм чиқарган ва суд жараёнида қонунга зид йўл тутган судьяга нисбатан қандлай жазо берилади?
- “Қонунбузарларни” ёллаган ИИБ ходимларига қандай жазо берилади? Бизни ҳеч бир асоссиз мажбурий 14 соат (суд жараёнлари билан ҳисобласак 19 соат)ушлаб турганларгачи?
- Ўзини ҳимоя қилаолмайдиган 2 гуруҳ ногиронини қилмаган айби учун маъмурий жавобгарликка тортишга кимнинг ҳаққи бор?
- Жамиятимизга давлат ташкилотларида меҳнат қилаётганлар керакми ва ёки қонунбузарларми?
- Қонун мени қўлимда деб истаган қонунбузарликни амалга ошираётган ИИБ, суд, МХХ ва ёки ҳокимга нисбатан қандай жазо қўлланилади?
- Республикамизнинг исталган шаҳарига сафарга бориш ҳуқуқидан фуқароларни ким маҳрум этади? Ёки бу ҳолат қачондан жиноят саналмоқда?
- Соғлигимизга етказилган жиддий зарар учун ким жавоб беради?
- Ҳақиқатни айтган журналистга қонунда қандай жазо бор?
- 16 ёшли ўсмир қизни мажбурий ушлаб, тағин тепиб ташлаганларгачи? Бу ёшлар онгини заҳарлаш эмасми? Бу каби ҳатти-ҳғаракатларни амалга оширганларга қандай жазо берилади?
Ўзбекистон Рреспубликаси Президенти
И.А.Каримов номига.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Рреспубликаси МХХга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига
Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 35 А уй, 1-бино,
4-хонадонда яшовчи Боймуродова
Дилдора томонидан
А Р И З А.
Муҳтарам Президент! Мамлакатимизда айни тантаналар авжи паллада! Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллик шодиёнаси! Аввало, Сизни шу муборак кун ва мамлакатимиз эришган ютуқлару, юртимизнинг бугунги мавқеи билан чин дилдан самимий муборакбод этаман! Жамиятнинг яловбардори дея эътироф этилаётган журналист эканманки, Сизнинг мамлакатимизда одилоналик билан юримтаётган сиёсатингизни ўрганиш ва уни халққа тарғиб этиш менинг вазифам эканлигини ҳис этаман. Асосий қонунимиз қомусимиз бўлмиш – Конституциямизнинг бош мезонида давлат манфаатларидан инсон манфаатларининг устун қўйилиши алоҳида эътироф этилади. Собиқ СССР даврининг қонунчилигидан мутлақ фарқ қилувчи инсонпарварлик ғояларига таянган қонунларимизда аввало инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояланади.
Муҳтарам Президент! Гарчанд биз демократик жамиятда яшаётган эканмиз, бугун ўз фикрларимни ўртага ташлашга мажбурман. Яъни нега бизнинг вилоятдаги Конституциямизга ва барча қонунчилигимизга зид ҳолатлар рўй берилаётганлигига тушуна олмайман. Оддий бир мисол: (Кузатув ва ўрганишларимга ва мен билган аниқ асосларга таянган ҳолдаги ҳолатлардан мисол келтирмоқчиман. Ваҳоланки, бунақанги ҳолатлар тиқилиб ётибди.) “Ал-Камолиддин” МЧЖ раҳбари Эргаш Маҳмудовнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари (яъни Навоий вилоятида мутлақо руйхатда турмаслиги, ўзига тегишлми бўлган мол бозорида неча йиллардан буён бирор марта мижозларга чек берилмаганлиги, яна қанча шахсига тегишли бўлган ноқонуний ҳаракатлари)хусусида кўп бора республика юқори турувчи идораларига мурожаат қилишимга қарамай, доимо сувдан қуруқ чиқди. Оддийгина мол бозори мижозларига берилмаган чекнинг орқасидан орттирган давлати ҳисобидан кўпга озор ҳам етказди. Ваҳоланки, бу ҳолат оддийгина деҳқон билан такрорланганда у шахс бугун ҳатто отувга эълон қилинар эди. Аммо шу қадар сўқирлик билан яқин кунларда бу инсонга “олий жазо” сифатида “Кармана деҳқон бозори”нинг директори вазифасига тайинлашди. Ваҳоланки бундан ўн йиллар илгари ноқонуний ҳаракатлари сабаб шармандаларча ҳайдалган жойидан. Бу шахснинг менга нисбатан қилган ҳақоратлари ҳам атай пайсалга солиниб, “маъмурий жавобгарлик муддати ўтган” дея баҳоланган эди.
Навоий шаҳар ҳокимининг укаси Маҳмуд Жўраев, келини, Салима ва жияни Сирожларга нисбатан ҳам маъмурий жавобгарлик ҳолати қўлланилмай адолатсизликка йўл қўйилган эди. Бугун кимлардир элга сариқ чақачалик нафи тегмайдиган айрим мансабдорларнинг уруғигача эгилиб таъзим қилишар, аммо мен сиёсатимизга зид йўл тутаётган, фақат ўз манфаатини ўйлайдиган, эл манфаатидан ўз манфаатини юқори қўядиган раҳбарни тан олмайман. Чунки раҳбар аввало, халқпарвар бўлиши керак.
Яна бир мисол: Кармана озиқ-овқат саноати ва меҳмонхона хўжалиги коллежи директори Ботир Ашуровнинг ахлоқсизлиги, таъмагирлиги, (сохта диплом, сохта кадр, ҳаттоки номусга тажовуз қилиш ва ҳаказо.) жиноий ҳаракатлари юзасидан вилоят прокуратураси жорий йилнинг январ ойида қонуний текширув ишларини бошлаб юбордию, директорнинг ўринбосари ва кадрлар бўлими бошлиғи вазифасидан озод қилинди. Аммо “бош жиноятчи” директор жаноблари ҳамон вазифасида! Тағин ёш авлод таълим-тарбиясига бош!
Яна бир ачинарли мисол: Бутун умри ёш авлод тарбияси билан машғул бўлган Кармана туман ХТБ(собиқ) мудири Дилбар Умарова “саксон минг сўм пора олди” айби билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Чунки бу аёл, камбағал, муҳими ожиза. Демак, уни енгиш, йўқотиш осон. Аммо давлат, халқ мулкини бус-бутун ўзлаштириб юрганларга чора йўқ.
Муҳтарам Президент! Бу каби ҳолатлар жамиятимизни “биологик қурол” каби кун сайин босиб бормоқда. Бир нутқингизда “таъмагирлик ва маҳаллийчилик иллати бизнинг асосий душманимиз эканлигини ўзингиз ҳам таъкидлаган эдингиз. Бу иллатлар жамиятимиз ривожланишининг асосий тўсиғи эмасми? Аммо бу ҳолатларни бартараф этиш учун вилоятдан нажот излай десанг “муҳтарам ҳокимимизнинг ўзлари” томонидан раҳбар кадрлар танлашда маҳаллийчилик ва таъмагирлик устун қўйилаётганлиги, кези келганида айнан шу йил “пахта сиёсати” деб аталувчи янги сиёсат тайзиқи остида – фермер хўжалиги раисидан тортиб, ходимларини пахтага жалб қилолмаган раҳбар ходимларни суткалаб (ҳеч қандай расмий буйруқ ва асоссиз) қамоққа ушланиши каби ҳолатларнинг содир этилаётгани ҳайратга солади. Наҳот бундай ҳолатлар бизнинг сиёсатимизга зид эмас. Халққа сиёсатимизни бузиб кўрсатишдан не наф? Президент – битта! Мансабдор, раҳбарлар мингта! Қай бирини бир инсон назорат қилиши керак? Мен доимо оддий халққа шу фикрларимни сингдириб келаман. Нега Сиз яратган “юксак маънавият – енгилмас куч” “қуролидан” фойдалана олишмайди. Халқимизда “Яхши гап билан илон инидан, ёмон гап билан мусулмон динидан чиқади” нақли бежизга эмас-ку ахир! Наҳот халқимизга кучли ғоя ва мафкуравий таъсирнинг ўзи етарли эмас.
Пахта миллий бойлигимиз эканлигини мен ҳам инкор этмайман. Аммо ўтган йили ўқувчилар жалб қилиниб, мактаблар ёпилган бўлса, бу йил ёппасига ўқитувчилар жалб қилиниб, яна ўқувчи бекор қолди. Мажбурий таълим дейилаётган коллежлар эса ёппасига пахтага жалб қилинди. Тўғри, ёшликнинг ўз ғайрати, шижоати бор. Қолаверса, талабаликнинг пахта даври ўзгача. Аммо масаланинг яна бир томони бор. Биргина ўз болаларим мисолида олсам, ёшлигида отаси ташлаб кетган, умуман қарашмайди ҳам. Биргина онаси мен 2 гуруҳ ногирони. Аммо болаларим олийгоҳ бўсағасига келиб қоляпти. Улар ҳам олий маълумотли касб ҳунарли бўлишни истайди. Иқтидори ҳам етарли. Лекин олийгоҳга ўқитишим учун репититор ёллаш имконим бўлмайди ва ёки шартнома асосида ўқитиш имконим бўлмайди. Бундай ҳолатда уларни ўз вақтида ўқишдан маҳрум қилганларнинг қай бири кўмаклашади. Ҳеч бири албатта. Негаки, “замона зўрники”. “Оғзи қийшиқ бўлса-да бойнинг боласи кулсин” Кучлилар кучсизларни тутиб ейди.” Хуллас, буёғи ўрмон қоидаси. Фарзандларим тақдири, келажаги менгагина керак, менгина ҳаракат қиламан холос. Ўзининг “ура-ураси” учун “қора халқ”нинг болаларидан фойдаланаётган “ҳукмдорлар” бу пайтда инига кириб ётган бўлади.
Муҳтарам Президент! Юқорида тилга олиб ўтганим “қонунбузар шахслар”нинг ҳатти-ҳаракатлари қўллаб-қувватланиб борилса, жамиятимизнинг эртаси нима бўлади? Бу каби ҳатти ҳаракатлар қачон барҳам топади? Вилоятимизнинг “биринчи шахси” нинг ҳатти-ҳаракатлари қонунга зид бўлса ўзи! Кимдан ёруғлик кутамиз? Энг ачинарлиси, адолат талаб қилганлар тайзиққа олинса! Ачинарлиси, мамлакатимизда “ҳақиқат қуролинг, адолат шиоринг” деб ўқитилган “бечора журналистларимиз”нинг кўпчилиги шу каби мансабдор шахслар томонидан тайзиққа учраб, ноҳақ айблов билан ватандан чиқиб кетишиб, чет элларда фаолият юритишаётир. Аммо уларни бизнинг давлатимиз ўқитди-ку! Нега бизга хизмат қилмасин? Нега ўз қўлимиз билан уларни четга топшириб қўйишимиз керак? Халқда бир қўпол бўлса-да ҳақ мақол бор: “Ўладиган ҳўкиз болтадан тоймас” дейишади. Мен ҳам ўлимдан қўрқмай қолганман. Чунки адолатсизликлар ичида яшашдан чарчадим. Томчидан тўлган идиш қачондир тошиб тўкилиши тайин.
Муҳтарам Президент! Мен вилоят ҳокимининг тайзиқи остида уч йилдирки адолатсизликка учраб, туман газетасида фаолият юритиб келяпман. Мактаб маълумоти билан вилоят ва шаҳар ОАВларида фаолият юритаётган “мухбирлар” орасидан мутахассис бўла туриб менга жой йўқ. Бу ҳақда мен сўз эркинлиги ҳуқуқимдан фойдаланиб, халқаро ОАВларига ҳам интервью-чиқишлар қилдим. Фарзандларимни келажагини ёлғиз ўзим ногирон ҳолимда таъминлаш учун бугун интернет журналистикасига ҳам ишлашга тайёрман. Чунки бу имкониятни ўз вилоятимда менга беришмаяпти. Чунки мен нуроталик (ҳокимнинг юртидан) эмас, ўзбекистонликман, карманаликман ва бу билан фахрланаман ҳам. 2 гуруҳ ногирони бўлса-да, соғломлардан ортиқроқ ишлайман. Қолаверса, ҳақиқатни қаергадир айтишинг керак-ку ахир!
Муҳтарам Президент! Юқорида номлари тилга келтирилган айбдор шахсларга нисбатан қўлланиши керак бўлган жазо менга жуда қизиқарли. Чунки жамиятимиз тақдири эртаси ва келажаги мени қизиқтиради. Бу каби ҳолатлар жавобгарликка тортилмай қўйилаётгани оддий халқнинг сиёсатимизга нисбатан ихлосини қайтараяпти. Мен бунга жим қараб тура олмас эканман.
Сиздан юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан қайта қонуний ўрганишлар олиб борилиб, тегишли чоралар кўрилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Боймуродова Д / / 29.11.2012 йил.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов номига.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Рреспубликаси МХХга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла ” жамғармаси
раиси номига.
“Кармана овози” газетаси мухбири Боймуродова
Дилдора томонидан
А Р И З А.
Муҳтарам Президент! Мен мутахассис журналист сифатида 20 йилдан ортиқким, жамиятимизда фаолият юритиб келмоқдаман. Неча йиллардан буён журналистнинг жамиятдаги устуни адолат, қуроли ҳақиқат бўлиб келган. Аслида халқпарварлиги билан халққа яқин у, ватанпарвар, юртсеварлиги билан жамиятнинг юраги кўзгуси ҳисобланади. Шу каби умуминсоний ғояларга садоқати унинг халқ орасидаги ишончи ва мавқеини янада мустаҳкамлайди. Ана шундай журналистни қонун ҳам ҳукумат ҳам ҳимоялайди.
Журналистга берилган сўз эркинлиги, ижод эркинлигининг ўзиёқ унинг садоқати учун берилган юксак мукофот ҳисобланади. Мен ўз ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда менга мурожаат қилганхалқимнинг биргина вакили,ҳуқуқий саводхонлиги етарли бўлмаган, кекса бир кўзи ожиз, жабрдийда отахонга ҳуқуқий ёрдам беришни истаган эдим. Шу мақсадда қонун доирасида вазиятни ўргана бошладим. Отахоннинг келини Қадрия Исломова маҳалла котибаси экан. Аммо ўрта маълумотли. Маҳалла раиси Ғ.Маматов эса илгари хўжаликда сувчи эди. Хуллас, ҳар иккаласининг ҳам маънавияти етарли эмаслигидан ишни Уйрот ҚФЙ раиси Қобил Иноятовдан кўмак сўрашдан бошладим. Чунки бундан 15 йил муқаддам қайнотасини ўз ҳовлисидан уриб, ҳақоратлаб ҳайдаб юборган ва эрининг оила аъзолари ўртасида ўзаро уруш-низоларни келтириб чиқарган аёлда маънавиятнинг ўзи йўқ бўлиши табиий. Бундай ҳолатларни жимгина томоша қилган раисда-ку мутлақо. Хуллас, ҚФЙ раисидан ббор-йўғи ҳуқуқий ёрдам ота ўзи қурган ҳовлисига эгалик ҳуқуқини олишида тинчйўлни таъминлаб беришини сўрадик холос.
Муҳтарам Президент! Мени ажаблантиргани кадасрт ходими ва уй эгалари Исломов Сувон ва кичик ўғли Содиқ билан бюиргаликда кадастр ходими ҳамроҳлигида борганимиздаги “котиба хоним” маҳалла ходими бўла туриб Қадрия Исломова ва унинг турмуш ўртоғи Баҳодирнинг жанжалу ҳақоратларига гувоҳ бўлган Қ.Иноятовнинг “Чиқинг, кетдик бу уйдан, ким бўлади сизга бўлар? Бизни аралашишга ҳаққимиз йўқ.Ўзлари келишиб олади кекрак бўлса” қабилидаги гапларидан ҳайратдан ёқа ушладим. Наҳот шу гапларни ҚФЙ раиси айта олса? Бунақанги томошабин раиснинг кимга кераги бор? Отахон мен учун халқнинг бир бўлаги экан аммо раиснинг фуқароси-ку! Қолаверса, шалаққи, маънавиятсиз котиба Қадрия Исломовадан қандай муттаҳамлиги бор эканки, бунчалар ожиз? Бу ҳолатлардан ўз-ўзимга савол беришдан бир зум тўхтай олмадим. Бу ўй-хаёллар беҳудага фикримга келмади. Мен қонун доирасида ҳақиқатни ўрганаётганимда Қадрия Исломованинг маҳалла пулини ўзлаштириш, ёғ, ун маҳсулотларини аҳолига тарқатиш жараёнларидаги, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини англаб қолганлигимдан унинг ўзи ҳам хабардор эди. Шу боис ҳам “Қўрқоқ олдин мушт кўтарар” қабилида мени устимдан таҳририятга, прокуратурага, маҳаллага шикоят қилиб юрибди.
Муҳтарам Президент! Журналистнинг мамлакатимизда сўз эркинлиги, ижод эркинлиги ҳуқуқи қонун ҳимоясига олинган. Отанинг дардини матбуотда ёритишдан олдин қай даражада ҳақиқат эканлигини ўрганишим керак бўлади. Шундай экан, мен ҳеч қандай қонунбузарликларга йўл қўймадим. Аммо Янгиобод МФЙ котибаси Қадрия Исломова ва унинг ҳамтовоқ ва шериклари Ғ.Маматов, Қ.Иноятов каби маҳалла “йўлбошчиларига” нисбатан қонуний чора қўлланилмаса бу адолатдан бўлмайди. Чунки халққа ўзингиз таъкидлаганингиздек, маънавиятли етакчилар бўлсин! Наҳот маҳалла ходимлигига кадр танлашда эътиборсизликка йўл қўйилмоқда. Наҳот элга ибрат бўларли инсонларимиз йўқ? Ишга олишда таниш-билиш, таъмагирлик эмас, нега шахснинг муносиблиги устун қўйилмайди? Бу аҳволда биз Сиз интилаётган эркин фуқаролик жамиятини яратилишига қандай эришамиз?
Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳокимият, ҳуқуқ тартибот органлари ва маҳалла жамғармаси вакиллари қонуний текшимрув ва ўрганишлар олиб бориб, тезда тегишли чора-тадбирларни кўрилишини таъминланишида, айбдорларга нисбатан жазо қўлланишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Боймуродова Д. / / 16.11.2012 йил.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов номига.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Рреспубликаси МХХга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла ” жамғармаси
раиси номига.
Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43 уй, 26-бино,
100 хонада яшовчи Исломов Сувон томонидан
А Р И З А.
Мен 1949 йилда Кармана туманида туғилиб ўсганман. 1972-73 йилларда Янгиобод маҳалласидан ер участкаси олиб уй-жой тиклаб, оила қурдим. 5 нафар фарзанд тарбияладик. 20 йил давомида хўжаликда тракторчилик қилдим. Хуллас, айни куч-қувватга тўла давримда элга манфаат келтирадиган ишларни амалга ошириб, халқ хизматида бўлдим. Аммо тақдир экан, 1997 йилда рафиқам оғир хасталикдан оламдан ўтди. Бош фарзандим Баҳодир ноқобил чиқиб, ўзидан кичик укаларини келиним Қадрияни ғийбатларига кириб кўп турткилади, мени хизматимни мутлақо қилимшмади. Эркак ўлгунича парваришга муҳтож бўлар экан, бирозх вақт ўтиб бева бир аёлга ўйландим. Бундан ўғлим ва келинимнинг иймонсизлиги янада ортди. Охир-оқибат мени уриб уйдан ҳайдаб юборди. Келиним Қадриянинг бир неча бор тепкисидан хасталаниб ҳам қолдим. Хуллас, янги оилам билан уйдан бош олибю чиқиб кетиб, ўн йилдан ошдики, 1998 йилдан бери ётоқхонада яшайман. Бунга ҳам қаноат ҳосил қилмаган ғаламус келиним Қадрия кейинги ўғилларим билан катта ўғлимни ит-мушук қилиб ҳар куни жанжаллашувга олиб келди. Яна бир ўғлим Соҳиб Россияга бош олиб чиқиб кетган, кейингиси Собир эса шаҳарда мен каби дарбадар, оила ҳам қуролмади. Фақат кичик ўғлим Содиқни ўзим қурган уйга виждонсиз катта ўғлимга илтимос қилиб киритиб қўйиб, уч нафар фарзанди билан бошпанали бўлиб яшашига зўрға эришдим. Булар билан ҳам ҳар куни жанжал, невараларим уруш-жанжалларнинг ичида яшаяпти. Мени эса кўзим хаста катаракта бор. Ёшим ҳам бир жойга бориб қолган. Кичик ўғлим акаси Баҳодир ва янгаси Қадриядан кўрган зулмларига чидай олмай, бундан бир ойлар олдин пичоқ излаб ўлдирмоқчи ҳам бўлибди ҳатто. Бу гап-сўзлар мен кекса отани қулоғигача етиб келгач, чидай олмай, Дилдора Боймуродова исмли ҳақиқатпарвар журналистдан ёрдам сўрадим. Чунки мени хавотирим ўлимимдан сўнг ўғилларим уй талашиб бир-бирини ўлдириб қўйишсачи? Гўримда тикка турмайманми? Хуллас,мени дардимни ёзиб, республикага эълон қилишини илтимос қилдим. Шунда у: “ота, мақола ёзиш қочиб кетмас қонун бўйича йўл тутайлик. Уй сизники, аввало унга эгалик ҳуқуқини олинг-да, сўнгра фарзандларингизга тақсимлаб беринг.” деди. Шунча йиллардан буён мени дардимни эшитган ягона инсон шу бўлди. Мен у айтганча йўл тутдим ва биргаликда амалга оширишни илтимос қилдим. У рози бўлиб, қонун доирасида ҳужжатларни тайёрлаб, мен ва кичик ўғлим Содиқ билан биргаликда ҳовлимизга кадастр ходимини олиб борган эдик. 14 ноябрь куни соат тахминан 15-.30-16.00лар чамаси эди. Катта ўғлим Баҳодир тўрталамизни ҳам оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан ҳақоратлаб ҳайдай бошлади. Кичик ўғлим Содиқни урди ҳам. Мухбир аёлга келиним Қадрия устингдан шикоят қиламан, ишдан бўшаттираман деб дағдаға ҳам қилди. Мухбир аёл МФЙ раиси Ғ.Маматовни Уйрот ҚФЙ раиси Қ.Иноятовни, участка милицияларини чақирди. Улар келдию, ҳамтовоғи бўлган келиним билан пичирлаб гавплашишиб, “судга беринглар, бизни қўлимиздан ҳеч иш келмайди” деб кетишди. Шу куниёқ биз туман ИИБ бошлиғи З.Қодировга бориб учрашдик. У киши эртаси куни барчамизни чақириб, масалани ҳозирча тинч йўл билан қонуний ечилиш имконини яратиб берди. (Отасига раҳмат шу инсонни!) Аммо келиним Қадрия “Кармана овози” газетасига ишлайдиган мухбир аёлни устидан прокуратурага, редакцияга бориб шикоят қилиб, тинчини бузиб юрибди. Эр-хотин иккаласи ҳақоратлагани етмагандек.
Муҳтарам Президент! Келиним Қадрия 2009 йилларда ҳам бир марта уй-жойимни кадастр қиламан деганимга жиноий шериги айни пайтда фрибгарлимк билан қўлга олинган илгариги ҚФЙ раиси Замира Равшанова билан тил бириктириб, ҳам беш юз минга яқин пулимни олди, ҳам паспорт,ҳарбий гувоҳномаларимни йўқотиб юборди. Ўғлим ҳеч қаерда ишламаса, келиним неча йилдан буён маҳалла котибаси, уч нафар фарзанди бор. Қайси йўл билан маблағ топаяпти билмадиму, хуллас, тагида иккиталаб машина.
Мени қийнагани наҳот келиним Қадриядек нопок, виждонсиз, шаллақи аёлдан бошқа маҳалла котибалигига номзод йўқ. Маҳалла раиси ҳам олий маълумотли эмас.
Муҳтарам Президент! Ахир халқни, маҳаллани онгли, зиёли, ахлоқ-одобли инсонлар боршқармайдими? Наҳот, халққа чўпон керак, зиёли етакчи эмас! Ўз отасини урган одам маҳаллани булғамайдими?
Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний текширувлар олиб боримлиб, ўғлимга ва келиним Қадрияга нисбатан халқ орасида бутун умр ибрат бўладиган тарбия жоиз бўлса жазо берилишида амалдий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.
Исломов Сувон / / 16.11.2012 йил.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов номига.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Рреспубликаси МХХга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасига
Каттамачит МФЙ да яшовчи
Боймуродова Дилдора томонидан
А Р И З А.
в
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов номига.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Рреспубликаси МХХга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасига
Каттамачит МФЙ да яшовчи
Боймуродова Дилдора томо