
“Бирдамлик” Ўзбекистон Халқ Демократик Ҳаракати Андижон вилояти Бўлими 1 – 10 декабрь кунларига белгиланган, ОШ (Оммавий Шодлик) марафонини бошлаб юборди.
Бунга қадар, икки кун ташкилий ишлар амалга оширилди. Жумладан, фаоллар марафон жамғармаси учун, бахоли қудрат, пул йиғишди, 6-та оқ шарф, 4-та оқ рўмол, 10-та конституция нашри, 20 оқ дурра сотиб олинди. Бу нарсалар (дурралардан ташқари) марафон давомида фуқароларга тарқатиб борилади.
Тадбирнинг асосий куни 7 декабрь бўлиб, шу куни “бир пиёла чой” дастурхонига меҳмонларни таклиф этиш режалаштирилган. Ўтириш ниҳоясида, мехмонлар, оқ дурраларга нон, ширинликлар ва мевалардан тугун қилиб бериб, кузатиладилар.
8 декабрь куни “Бирдамлик” Ҳаракати Андижон бўлимининг раиси ва матбуот котиби Тошкентда режалаштирилган тадбирда иштирок этгани борадилар.
Фаоллар кўтаринки рухда, ҳаммалари ғолибликни яна қўлга киритиш кайфиятида ишга тушганлар.
ОШ – Оммавий Шодлик марафонимизга қўшилинглар!
***
“Бирдамлик” ЎХДҲ Андижон в-ти Бўлими матбуот ҳизмати.
3 12 2012