“Бирдамлик” Ўзбекистон Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулованинг, қўл телефони орқали хабар беришича, айни пайт, Самарқанд туман суд департаменти ижрочилари, яъни, ўзларини шундай деб таништиришган кишилар, “Эшонқуловага суд қарорига асосан жарима солинган” деб, қарзни ундиргани Эшонқулованинг Самарқанд тумани, Дашти-Сўхта қишлоғидаги қайнота-қайнонасиникига келишиб, уй-жойини мусодара қилишмоқчи бўлишмоқда.
Эшонқулованинг сиёсий фаолиятига унинг қайнота-қайнонасининг ҳеч қандай дахли йўқ. Ўз навбатида, қайнота-қайнонасининг мол-мулкига Эшонқулованинг эгалик ҳуқуқи ҳам йўқ. Шунинг учун, “Бирдамлик” Ҳаракати, мазкур суд ижрочиларининг бу ҳаракатларини ноқонуний деб, сиёсий фаолият учун Эшонқуловага босим ва таъқиб деб хисоблайди.
“Бирдамлик” ЎХДҲ матбуот маркази
22 11 2012



