Журналист ва Бирдамлик фаолининг Тошкентдаги уйи нега тинтув қилинди?

 

 

"Айнан 10-11 минг сўм турадиган “флешка”ларим суд ижрочиларининг эътиборини тортганлиги мени ҳайратлантирди", дейди Малоҳат Эшонқулова.

Ўзбекистон телевидениесининг собиқ таниқли журналисти, Бирдамлик  Халқ  Демократик   ҳаракати фаоли Малоҳат Эшонқулованинг хонадонида маҳаллий маҳкама бўлими ходимлари тинтув ўтказганлар.

 

Ўзларини Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани маҳкамаси департаменти вакиллари деб таништирган расмийларга кўра, улар Малоат Эшоқуловага нисбатан аввалроқ маҳкама томонидан чиқарилган йирик миқдордаги жаримани ундириш мақсадида келганлар.

Лекин Малоҳат Эшонқулованинг тахмин қилишича, бу рейддан мақсад унинг Бирдамлик  фаоли сифатида охирги вақтларда қўлга киритган, пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мамлакатдаги воқелик ҳақида йиққан далилларини йўқотиш бўлган.

Ўзбекистон расмийлари давлатга пахта топшириш режаси бажарилгани ҳақида эълон қилганларидан кейин Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Алянси раҳбари Елена Урлаева билан бирга вилоятларда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш билан боғлиқ аҳволни ўргандилар.

Малоҳат Эшонқулова Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги вазиятни ўрганган.

У расмийларнинг баёнотларига қарамасдан, Қашқадарё вилоятида мактаб ўқувчилари дарслардан қолдирилиб, пахта тераётганларини фото ва видео тасвирларга олган.

Би-би-си ҳам http://www.wdscode.guru/birdamlik сайтида Малоҳат Эшонқулова Қашқадарё вилояти далаларида олган фотосуратларни эълон қилган.

Бир ярим йил олдинги суд ҳукмини бажариш мақсадида келган суд ижрочиларини фақат менинг «флеш кард» – маълумот ташувчи кўчма дискчам қизиқтирди, деган Малоҳат Эшонқулова.

Бу «флешка»ларда журналистнинг Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тўплаган маълумотлари бўлган.

Малоҳат Эшонқулова Би-би-си билан суҳбатда Тошкентдаги ижара уйига рейд тафсилоти ва шубҳалари ҳақида гапириб берди.

BBCuzbek

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares