
Баҳодир Чориевга (мувашшах):
***
Бадиа таъб ишбилармон асли ул пеш,
Аввалига борди барча ишлари беш.
Ҳар жиҳатдин хонавойрон ҳолда ётғон,
Обу тоб айлади қорхонасин ул “Кеш”.
Дасту поси лаҳза тинмай, қилди меҳнат,
Инчунин кам-кам анга бўлди зафар эш.
Ришвахўрлар чиқиб илло ҳар тарафдин,
Бер дея “кўк” мунтазам кўб урдилар неш.
Аҳли жоҳ тазйиқидин лек махлас этмай,
Ҳукумат ҳам ани қувуб, қилди дарвеш.
Оқибат бўлуб етакчи бир мухолиф,
Дастур ила топди довруғ ул дурандеш.
Иқтидо минглар бу кун Бирдамлигида,
Русуҳ аъзо Равоний ҳам унси дилреш.
***
Саиджаҳон Равоний



