ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК!

Ҳурматли Ўзбекистон ичида ва ватандан олисда истиқомат қилаётган юртдошлар!

Муҳтарам мусулмон аҳли!

Мана, Яратган насиб этиб навбатдаги  Қурбон ҳайити айёмини  кутиб олиш, нишонлаш тараддусидамиз!

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати барча-барчангизни ушбу Муқаддас байрам билан самимий қутлайди.   Қурбон ҳайити  барчангизга муборак бўлсин!

Оллоҳнинг ўзи барчангизга жамики орзуларингиз руёбини берсин. Кўнглилларга неки истаклар тугилган бўлса, барчаси ижобат бўлсин!

Ҳонадонингизни тотувлик,  кўнглингизни хотиржамлик, танингизни саломатлик, дастурхонингизни тўкинлик ҳеч қачон тарк этмасин!

Янаги Қурбон ҳайитларни ҳам  қаторимиздан  кам бўлмай  ёруғ юз , қалбларда бир олам қувонч билан қарши олиш барчамизга насиб этсин!

Қурбон Ҳайит Муборак!

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares