Давоми
Қани айтингчи, бундай вазиятда биз нима қилишимиз керак эди? Собиқ раҳбарнинг совуққонлиги ва қонунбузарлиги оқибатида ўзлаштириб олинган ерларни ҳайдатиб ташлаш керак эдими? Ҳосилга кириб қолган экинларни яксон этишимиз керакмиди? Ёки ерни ўзлаштириб олган деҳқонларнинг устидан прократурага арз қилиб, уларни қаматиш керак эдими? Ёхуд ер эгалари билан келишиб, улардан пул олиб, олинган “соққа”лар билан прократура ва жаноб Абдуманнон Примовнинг оғзиларига уришимиз, бўлишишимиз керакмиди? Ва ё жамият хазинасида йиғилган барча нақд пулларни банкка топширишимиз, ишчиларга бир неча йиллик маошларини бермасдан, “оч қорним, тинч қулоғим” қабилида иш тутишимиз керакмиди? Аммо, ишчилар ҳам одам, уларнинг эҳтиёжлари учун нақд пул керак-ку?
Қани, бу ерда тўғри йўлни ким кўрсата олади? Мен раҳбар сифатида нима қилишим, қандай йўл тутишим керак эди? Сиз менинг ўрнимда бўлганингизда ер бўйича қандай қарор чиқарган, қай тақлид ҳаракат қилган бўлардингиз? Ахир, бу борада менинг ёки Бошқарув аъзолари томонидан сариқ чақа ҳам ўзлаштирилмаган эди-ку?
Кўриб турганингиз ушу Умумий Йиғилиш бир ой ичида Давлат Мулик Қўмитаси томонидан ноқонуний ўтказилган деб топилди ва бекор қилинди. Ундан кейин яна бир маратоба ана шундай, ҳатто, бундан ҳам “йирикроқ” Умумуй Йиғилишлар ўтказилди. Ҳокимият ва вилоят раҳбарлари, Куч Ишлатар тизимлар, Қонун ҳимоячилари бир йилда 2 маратоба Умумий Йиғилиш ўтказиш орқали ҳам мени раҳбарликдан четлаштира олмагач, сохта жиноий ишлар қўзғатиб, 2001 йилнинг 2 янарь куни асоссиз раишда қамоққа олдилар.
http://youtu.be/RWC32Mxz8wA 1 – қисм.
http://youtu.be/Yp5r0B8IudA 2- қисм.
http://www.youtube.com/watch?v=oMr4EktQvrM&feature=share&list=ULoMr4EktQvrM 3 – қисм.
“КЕШ” ОАЖнинг собиқ рахбари
Баҳодир Чориев



