
(масал)
Бўлиб дуруст ақчага эга,
Қуён бир кун кирди кафэга.
Қилмагундек ҳеч ким калака,
Буюрди у кўфе, табака.
Афисанка заказни ёзиб,
Келтирди ҳам, кўзини сузиб.
Қуён қўлни ювгани кетди,
Орадан, бир, беш минут ўтди.
Қайтиб келса, табақа йўқмиш,
Кимдир уни қилибди хўриш.
Тикка бўлди Қуённинг туки,
Сўкинди у ғижиниб, “Суки!”
“Пачақ қилиб ташлайман, – деди –
Табакамни, айтиш, ким еди?!”
У ён, бу ён асабий юрди,
Четдаги бир Қўзини урди…
Парда билан эшиги тўсиқ
Ханадан бир Шер чиқди босиқ.
Қўйиб белга икки қўлини,
Қуённинг у тўсди йўлини.
Ва гезариб, “мен едим!”, деди,
Бу дам Қуён қалтирар эди.
Бир пас унинг йўқолди сўзи,
Кейин деди, пирпираб кўзи:
“Кўфениям исмабсиз-ку, вей,
Бирор нарса яна буюрей…”
***
Уйга келиб кечқурун Қуён,
Феълин асру қилди намоён.
Гоҳ синдирди идишни отиб,
Гоҳ қоларди хайкалдай қотиб.
Хотинчаси, қалтираб саси,
Сўради: “На бўлди, дадаси?”
Сўйлагиси келмасдан аввал,
Қуён деди, босилиб сал-пал:
“Бугун битта қафэга кирдим,
Табака ва кўфе буюрдим.
Келганида олдимга овқат,
Қўл ювгани кетгандим фақат.
Қайтиб келсам, “эгаси йўқ деб”,
Табақамни қўйишипти еб!
Ёниб кетти бутун вужудим,
“Ким еди” деб суруштирувдим,
Шер “мен едим” дейди писмайиб,
Қилгим келди мен уни майиб.
Башарасин йиртмоқчи эдим,
Аммо тийиб ўзимни, дедим:
“Қўффэниям ичмабсиз-қу, вэй,
Биррор нарса яна буйюррэй!…”
Қуён хонум деди: “Дадаси,
Урушмакнинг йўқдир фойдаси.
Урушмасдан яхши қилибсиз,
Сўз билан сиз Шерни тилибсиз!”
***
Ҳисса: Ёздик масалда ушбу,
Қўйгай қандоқ баъзилар урғу!
***
Андижон
12 10 2012



