ДЖОРЖ КРОЛЛ НАМАНГАНДА

Америка   Қўшма  Штатларининг   Ўзбекистондаги   элчиси  Джорж   Кролл ( U.S. Ambassador to Uzbekistan)- Октябрь   куни   Наманган   шаҳридаги  “Истиқлол”   меҳмонхонасида, “Бирдамлик” Халқ  Демократик Ҳаракатининг  Фарғона   водийси   бўйича   корденатори  Носир   Зокир   ва  Ўзбекистон   Инсон   Ҳуқуқлари  Жамияти   Наманган   вилояти   бўлими   раҳбари  Зоҳид   Зокировлар   билан   учрашди. Жаноб  Кролл “Бирдамлик” ҳаракати фаолларининг   водийдаги   бугунги  шароити,  сиёсий – иқтисодий   вазият, инсон   ҳуқуқлари, маориф,   медицина    соҳаларининг   бугунги   аҳволи   билан   қизиқди. Н. Зокир   элчи   жанобларининг барча   саволларига   батафсил  жавоб   қайтарди. З. Зокиров    вилоятдаги   инсон   ҳуқуқлари   борасидаги  айрим   муаммолар   ҳақида   гапириб   берди. Учрашувда  Ўзбекистон   ва  Россия   муносабатлари   ҳамда  Ўзбекистон   АҚШ   муносабатлари   ҳам   кенг   муҳокама   этилди.  Жаноб Кролл   муҳолифат   билан   ҳукумат   орасидаги   муносабатларга  ҳам   эътибор   қаратди. Элчи   жаноблари  шундай   учрашув   бўлиб   ўтганидан   фаҳрланишини  айтиб, “Бирдамлик”   ва   инсон   ҳуқуқлари   жамияти  фаолларининг   ишларига  мувафақиятлар   тилади. Учрашувда  АҚШ   элчихонасининг   сиёсий   масалалар   бўйича   ҳодими   Мемет  Аскеров   ҳам   иштирок   этди. Учрашув   ўта   самимий   вазиятда   ўтди.

 

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик   Ҳаракати  Наманган   вилояти   матбуот  макази.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares