ЗАФАР МУБОРАК ЎЗБЕК ЎҒЛОНЛАРИ!

 

 

Носир ЗОКИР

Ўзбек  футболининг  100  ёшли   тўйи  нишонланар   экан, шу   пайтгача  Ўзбекистон  на   жамоа   миқиёсида,  на   терма   жамоа   миқиёсида    бирор   бир  нуфузли  совринга   эриша   олмади. Тўғри 1994- йили Ўзбекистон   терма  жамоаси  Осиё   ўйинлари   ғолиби   бўлган   эди. Лекин   уша   пайтда   терма  жамоамизда   ўйнаган   футболчиларнинг   барчаси    совет   футболини   тарбияланучилари   эдилар. Лекин  6- Октябрь  оқшомида  Япония   термаси   устидан   ғалаба  қозониб  Осиё   чимпиони   деган   номга   сазавор   бўлган    ўсмирларимиз  ҳақиқий   қаҳрамонлик   кўрсатишди. Эндигина  16   ёшга   тўлган  фарзандларимизнинг  ғалабасидан, биз   муҳолифатчилар  ҳам чексиз   ҳурсанд   бўлдик. Чунки   бу   ерда   бирор   бир   мансабдор   шахсни  манфаати   эмас   балки   бутун   бир   миллатни   ғурури,  манфаати   устун   келди.

 

 

Мен   юқорида  1994-   йилги   ғалабамизни   эслаб   ўтдим. Расмийларимиз   ҳалигача   уша  ғалабамизни   мустақиллик   меваси   сифатида   тасвирлаб   келадилар. Шу   ўринда   таъкидлаб   ўтиш   керак-ки,  бизда эскилик   сарқити   бўлган  ёмон  бир нарса   шакилланиб   улгурди. 2003-  йили   ёшлар   терма   жамоамиз  жаҳон   чимпионатида    қатнашиб, барча   ўйинларни   бой  берса   ҳам   уларни    танқид  қилиб,  ҳатоларини   кўрсатиш   ўрнига, ОАВ  ларида  роса  мақтаб   кўкларга   кўтаришди. Лекин   улар  орасидан   аксарият   футболчилар   ҳалигача  бирор   бир   арзийдиган   натижаларга   эришгани   йўқ. Икки   йил   олдин   ёшлар   термамиз   яна   жаҳон  чимпионатини  ҳал   қилувчи   босқичига   йўл   олди. Ҳали   бирор   бир  ишни  уддаламай   туриб   уларни ҳам  яна   кўкларга   кўтариб   мақташди,  мукофотлашди.

 

Агар   Россия   ОАВ  ларига   эътибор   берсангиз,  ҳатто   уларнинг  асосий терма   жамоаси   Овропада  3-  ўриннни   эгаллаган   йили  ҳам,  жўрналистлар  футболчиларни, умумуман   терма   жамоасини  мақташ  ўрнига хатоларини   кўрсатиб беришди. Аҳир   танқид   билангина   ривожланиш   бўладида.   Айтмоқчи   бўлганим   шуки,  Осиё   чимпиони   бўлган   ўсимрларимизни  ғалабаларидан   сиёсатчиларимиз  ўзларини   сиёсий  манфаатлари   йўлида   фойдаланишмасин.  Раҳматли   Ҳожибой   Тожибоев   айтганидек,   Руслан   Шагаевни   сингари   ўсмирларимизни  ҳам  аэропортда  ортиқча   дабдаба   билан   кутиб   олмайлик.  Уларни  кўнгилларни  кўтарайлик,   лекин  ортиқча   эркалатиб   юбормайлик. Бундай    қилсак     улар   ҳам   олдингилари  сингари   ўсишдан   тўхтаб    қолишади.

 

Ҳуллас,   нима   бўлганда   ҳам,   аввало   бизларни   қалбларимизни   ғурурга   тўлдирган ёш   футболчиларимизни,   аввало   ота-оналарига   ташаккуримизни   билдирамиз. Уларни   тарбиялаган   укамиз,   мураббий  Дилшод   Нуралиевга  миннатдорчилик   изҳор   этамиз. Энди   ўсмирларимиз   жаҳон   чимпионатида   қатнашишади. Ана   ушанда   ҳам,   бугунгидек  Ўзбекистон   байроғини юқорига   кўтариб, юртимиз   шаънини   муносиб  ҳимоя   қилишларини   истаб   қоламиз!

 

Носир   Зокир

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares