ШАЙБОНИЙНОМА (4)

Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

(тарихий достон, давоми)

Бор эди бошида анвойи ғурур,

Қилайин дер эди ҳар сори убур.

 

Уруш асбобини айлаб тайёр,

Қалъаға келиб эди ул сардор.

 

Ҳазрати хони ҳумоюн мавқиб

Анга ҳам бор эди асру толиб.

 

Они тузда тополмайдур эди,

Лашкарини чополмайдур эди,

 

Эмди ким қальа тузида они

Топти андоқ фарақ этти жони.

 

Эшитиб хон келишин Боқи ҳам,

Урушур сўзини деди маҳкам.

 

Бор эди пурдилу навхоста ул,

Лашкарин айлади ораста ул.

 

Ёсабон қалъа тузинда турди,

Ҳазрати хон черикиви кўрди,

 

Банда хон олдида эрдим ул дам,

Хон деди: “Асру яқимдур охшам.

 

Кечга қистаб урушур бўлса киши,

Қутулуб чиқмоқ ўлур хасм иши.

 

Тушали тонгла туруб разм этоли,

Разм зтар доиясин жазм этоли”.

 

Ҳукм қилдики, бир-икки султон,

Турсун от устида тинглаб фармон.

 

Бўлғуча лашкар элига ором,

Турсун от устида ул хайли мақом.

 

Хон бу сўзни дедию тушти ўзи,

Борча лашкар сурига етти сўзи.

 

Хон етишкунча они қувладилар,

Овчи султонлар они қувладилар.

 

Ҳашаму хайли қирилди бисёр,

Молу ўрдуси чопилди бисёр.

 

Олдилар хаймаву хирготҳларин,

Қирдилар ҳамидаму ҳамроҳларин.

 

Кирди қалъа ичига ўзи қочиб,

Юзига ғусса эшикини очиб.

 

Ул кеча қўнди ўшул теграда хон,

Қилибон шукри жаноби яздон.

 

Отланиб калъасиға келди сабоҳ,

Чиқмади ҳеч салойи ислоҳ.

 

Хон деди: “Бу санго бўлсун, Боқи,

Тенгридин бизға Бухоро боқи”.

 

Қолди ул қалъайи Дабуси аро,

Хон Бухоро сари солди ғавғо.

 

Юрубон келди Бухор устиға,

Турди ул турфа диёр устиға.

 

Шаҳр элиға йиборди пайғом

Ким: «Эрур хос менга хос ила ом.

 

Мен бу шаҳр ичра ўқубмен қуръон,

Ушбу шаҳр ичра бори яхши-ёмон

 

Ўз кишимдурлар, эмастурлар ёт,

Чиқибон қалъани берсунлар бот.

 

Мен аларға шафақат айлармен,

Борчасин лутф била сийлармен.

 

Раҳмату лутф қилурман изҳор,

Хушдил айлармен аларни бисёр.

 

Гар қабул этмасалар бу сўзни,

Уруш айлаб синасунлар ўзни!”

 

Хон бу сўз бигрла гоборгач косид,

Қилдилар бир неча фикри фосид.

 

Лек ҳеч иш қила олмай, охир

Қилдилар ажзларини зоҳир.

 

Чиқтилар хожалари ила биҳим,

Қилдилар қалъани охир таслим.

 

Шаҳрни чун қўлиға олди хон,

Шаҳрнинг аҳлиға қилди фармон:

 

“Ким раият била ҳеч иш йўқтур,

Шаҳрнинг аҳлиға тортиш йўқтур,

 

Қайдаким бор сипоҳи моли,

Айлангиз молидин они холи”.

 

Ушбу сўз бирла кириб келди қазоқ,

Ҳар бири бир кишига бўлди қўноқ.

 

Олдилар тева била отни тамом,

Қилдилар шаҳр элига эълом:

 

“Ким сипоҳи нимасин ёшурмонг,

Қазоқ илкида ёмонлиқ кўрмонг”.

 

Шаҳр ичига юругоч ушбу нидо,

Ҳеч нима қолмади махфи асло.

 

Чиқориб борчасини бердилар,

Ўзларини биймдин ойирдилар.

 

Бўлди бу арбада ва фитна аро

Боқибекнинг ҳарами нопайдо.

 

Келди улуғ онаси хидматға,

Бир набира чекибон ҳазратға.

 

Ул набира ўн икки ёшида,

Лек юз фитна онинг бошида.

 

Ақд этиб они қўлиға олди,

Накди ишқини кўнгулга солди.

 

Ул набиранинг атоси — Барлос,

Бўлди Барлосға хон қариндош,

 

Бўлди хон кўнгли басе мойил анго,

Кўкси узра ёсоди манзил анго.

 

Гаҳ тутор эрди анинг ғабғабини,

Гоҳ сусор эрди шакардин лабини. :

 

Гаҳ сочин ислор эди, гоҳи юзин,

Гоҳ қошин сайлор эди, гоҳи кўзин,

 

Гоҳ тўши сори элтур эрди қўл,

Гаҳ қуйироқ тақи солур эди йўл.

 

Оқибат васл гули очилди,

Ҳар тараф барглари сочилди.

 

Васли гулзорида хон тутти мақом,

Нозпарвар гулидин олди ком.

 

Васл айёмида ул хони зариф,

Ким ўзидек бор эди табъи латиф.

 

Кулубон банда сори очти назар,

Деди: “Эй, Солиҳи фарсудажигар,

 

Бир ажаб фикр кўнгулга келадур,

Ушбу асру мутафаккир қиладур.

 

Ушбу тўнларки кийибмен холо,

Бетакаллуфдуру, эрмос зебо.

 

Ёр нозикдуру зебо асру,

Шўху пуришваю раъно асру.

 

Айб агар қилса недур чораи кор,

Мени бу фикр қилибтур афгор”.

 

Чун эшиттим муни мен девона,

Айладим арз анго густохона,

 

Ки: “Бу вуслат санго қутлуғ бўлсун,

Бу фароғат санго қутлуғ бўлсун!

 

Нўши ишрат била тўлсун жоминг,

Ҳосил ўлсун, наки бордур коминг!

 

Сен бу тўн жонмбидин фикр зтма,

Ушбу тўннинг сўзини зикр этма.

 

Гар бу қулнинг сўзини тутса хон,

Чораси бор, бағоят осон.

 

Чора будурки, анго етконда,

Васл базмида мақом этконда,

 

Ушбу тўнларни чиқориб филҳол,

Тошлаб энмоқ керак, эй некхисол”.

 

Хон бу сўзни эшитиб кулди басе,

Ушбу сўз; ёниға эврулди басе.

 

Гоҳу бегоҳ муни ёд қилур,

Кулибон хотирини шод қилур.

 

Ёраб, ул хонни саломат тутқил,

Анго саҳбойи каромат тутқил.

 

Борча мақсадиға еткургил они,

Назари лутф била кўргил они.

***

Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Бухорони олиб, Самарқанд тахтиға таважжуҳ қилғони ва Самарқанд аҳли кенгош. бирла Боқи Тархонни Бухоро юборғонлари ва Султон Маҳмуд Баҳодир илғоридин қочқони

 

Хон Бухоро ичида фориғбол,

Ёрининг суҳбати бирла хушҳол.

 

Фитнаву шўр Самарқанд аро,

Тушуб ул шаҳрға мундин ғавғо.

 

Ким букун тонгла келиб олғусидур,

От аёғида бу эл қолғусидур.

 

Андоки беклар ила хожалари,

Дафтари мулк уза дебочалари,

 

Боқи Тархонга кишилар юбориб,

Бу ён-ул ёнға кишилар юбориб,

 

Қўйдилар сўзни бу ергоки, агар

Хон Самарқанд сори солса тузар,

 

Боки Тархону чериклар бори

Айлагай азм Бухоро сори.

 

Ушбу сўз бирла бериб ишга қарор,

Ўлтуруб эдилар шаҳр аро зор.

 

Ким яна хони Скандар ҳиммат,

Ўтунуб ҳазрати ҳақдин нусрат,

 

Отланиб борди Самарқанд сори,

Дедилар аҳли Самарқанд бори

 

Ким: “Ажаб воқеае бўлғусидур,

Шаҳримиз ўзбак ила тўлғусидур,

 

Ул киши бирла урушур киши йўқ,

Онинг олдида турушур киши йўқ.

 

Бор Султонали Мирзога бу тавр,

Бот ўтар бўлғой онинг жонига жавр.

 

Бекларимиз бу сифатлиғ ҳайрон,

Хожалар моли била саргардон”.

 

Элда бу фикр эдию хони далер,

Борди ул бешага андоқким шер.

 

Ваҳмидин титрадилар яхши-ямон,

Қолдилар барча ул ишдин ҳайрон.

 

Сарипул теграсига етканда,

Ул навоҳида мақом этканда,

 

Боқидин айладилар хонға хабар

Ким Бухороға солур бўлди гузар.

 

Ўзидин бурно юборди ул хон,

Инисин мулки Бухороға равон.

 

Иниси ҳазрати Султон Маҳмуд,

Келди-ю, халқни қилди хушнуд.

 

Бир тарафдин басе келди Султон,

Бир тарафдин тақи Боқи Тархон.

 

Тўрт-беш минг киши бирла Боқи

Келди-ю, қочти шужоат чоқи.

 

Уч юз ўзбакни юборди Султон,

Кўруб ул хайлни қочти Тархон.

 

Борди Қаршиғаву маҳкам бўлди,

Меҳнату ранжға ҳамдам бўлди.

 

Хон тақи келди ёниб давлат ила,

Кўрди Султон инисин нусрат ила.

 

Шукр этиб тенгрига ўлтурдилар,

Яна бу фикрни хўб кўрдилар.

 

Ким Бухорони қилиб мустаҳкам,

Халқнинг хотирин айлаб хуррам,

 

Хон Самарқанд сори азм эткай,

Азмни тахт сори жазм эткай.

 

Ушбу дам келди биров хон қотиға,

Бош қўйиб сидқ била хидматиға,

 

Деди: “Султонали Мирзо онаси,

Дема мирзо, шаҳи доно онаси

 

Мени хон хидматиға қилди равон”,

Деди: “Хон оллида қил муни баён –

 

Ким қабул этса канизидурмен,

Гарчи бу шаҳр азизидурмен.   ;

 

Қилсун ўғлумни ўғуллуққа қабул,

Бўлмасун хидматидин кўнгли малул.

 

Хон Самарқандға ботроқ келсун,

Сўзларим сидқини мунда билсун”.

 

Чун бу сўзларни симоъ айлади хон,

Деди: “Улдур менга осойиши жон.

 

Эшитибмен сифатини бисёр,

Ғойибона мен анго ошиқи зор.

 

Мен Самарқандни онсиз нетайин?

Жасади тийрани жонсиз нетайин?

 

Ўғли – ўғлумдуру, ўзи – ёрим,

Дилбару ҳамнафасу дилдорим”.

 

Ушбу сўзларни деб ул қосидга,

Кулушуб ул тамайи фосидға,

 

Ёндуруб они юбордилар бот,

Ўзлари сўнгича бордилар бот,

 

Қосид ул шаҳрға киргач филҳол,

Бўлди бекам қадаҳи моломол.

 

Хон деган сўзлар ила бўлди маст,

Қилди қосид йўлида бошини паст.

 

Чорлаб ўғлини кенгаш қилди равон,

Унотиб ўклини бўлди шодон.

 

Етти хондин таки филҳол хабар,

Ким Самарқанд сори қилди гузар.

 

Бекам ул воқеадин шод ўлди,

Сабр ким йўқ эди барбод ўлди.

 

Чорлаб ўғлини деди ушбу замон:

“Шаҳардин чиқ, тақи қил хизмати хон.

 

Қосидин ўғлига ҳамроҳ этти,

Они ўз дардидин огоҳ этти.

 

Деди: «Хонға деки, мундин ортиқ,

Фирқатинг ичра манга тоқат йўқ!

 

Эл санинг, мулк санинг, шаҳр санинг,

Мен санинг, лутф санинг, қаҳр санинг.

 

Менинг ўғлумга иноят кўргуз,

Кўрмагил ёт, ани килғил ўз”.

 

Боғи Майдон аро эрди ул хон,

Кўнгли бекам ғами бирла ҳайрон.

 

Ким хабар келдики Мирзо етти,

Тўю жамъияту ғавғо етти.

 

Хон деди: “Ўғлум эрур ул, келсун,

Манга филҳол кўрунуш қилсун!”

 

Чун бу сўз хон қошида айтилди,

Келди Мирзоу кўрунуш қилди.

 

Хон они қучтию ўпти юзидин,

Берди таскин анго ширин сўзидин.

 

Деди: “Мирзо, менга фарзанд ўлдунг,

Нотавон бағрима пайванд ўлдунг,

 

Онанг эмди кела қўрсун ботроқ,

Шаҳрдин айрила кўрсун ботроқ.

 

Мен қилойин они филҳол никоҳ,

Ким будур ангау ҳам санго салоҳ”.

 

Хон сўзи шаҳрга боргач филҳол,

Чиқти Мирзо аноси фориғбол.

 

Ёсониб чиқти пари янглиғ бот,

Меъжаридин ясаб ўзига қанот.

 

Боғи Майдонга кириб келди равон,

Келишидин чу хабар топти хон,

 

Ани бир гўшада ўлтурғузди,

Оллида бир нечани турғузди,

 

Шаҳрнинг ичида тутти ғавғо,

Ким қочиб хонға тоёнди Мирзо.

 

Онасини тақи хонға берди,

Онаси хон ҳарамиға кирди.

 

Хожа Яҳъё деди: “Бобур Мирзо

Кошки келгай эди ушбу аро”.

 

Гарчи хожа бу таманно қилди,

Шаҳр хаяқи анга ғавғо қилди.

 

Бўлдура олмадию бўлди хомўш,

Лек маҳзун ичида юз минг жўш,

 

Хожалар доғи тура олмадилар,

Ҳеч тадбир кўра олмадилар.

 

Хожа Яҳъё била барча йиғилиб,

Ҳар бири ўзининг ишини билиб.

 

Келдилар борчалари хон қотиға,

Қўлдилар арзи гунаҳ хидматиға.

 

Хожаяарни қўлиға олғач хон,

Айлади лашжар элига фармон

 

Ким: “Йиғилиб бориси келсунлар,

Мулк ишида кенгош қилсунлар!

 

Жам бўлсун бори султонлар ҳам,

Паҳлавонлар ила ўғлонлар ҳам!”

 

Бўлдилар жам бори яхши-ямон,

Кенгош айларга замини фармон.

 

Фикр ила ўзларини қистадилар,

Халқнинг тинчлигини истадилар.

 

Дедилар: “Бўлса тирик бу Мирзо

Ҳеч кам бўлғуси йўқтур ғавғо”.

 

Ушбу сўз бирла бўлубон беғам

Қилдилар хидмати Мирзони адам.

 

Оносин бир кишига бердилар,

Иш сўзин дер кишига бердилар.

 

Ул мунинг эвида манзил қилди,

Бу онинг комини ҳосил қилди.

 

Лаънат ул навъ онаға ким ул,

Нафси учун ўлума берди ўғул!

 

Кимки хотун сўзи бирла бўлғай,

Ажаб эрмас буки, қони тўлғай.

 

Кимки хотун сўзига солса қулоқ,

Жойи ул борки, бўлғай андоқ.

 

Чунки Мирзо иши андоқ бўлди,

Шаҳр хон қўллариға эврулди.

 

Олдилар молу ғанимат сонсиз,

Борча торожсизу толонсиз.

 

Чун қазоқ шаҳр ичига кўп кирди,

Молдин шаҳр элини ойирди.

 

Жонвафобийни тилаб хони ғани

Айлади шаҳрга доруға ани.

 

Деди: “Шаҳр ичра кириб эл андо

Бўлмасун ғорату торожу бало”,

 

Жонвафо шаҳрға киргач филҳол,

Қилди боштоқлик этарни помол.

 

Топти доруға била шаҳр ором,

Тутти ерлик-ерига барча мақом.

 

Хожаларни юбора бердилар,

Борчасин молдин ойирдилар.

 

Хожа Яҳъёға иноят била хон,

Деди: “Эй хожайи арбоби замон,

 

Санга бу иш на муносиб эрди,

Ким бу Мирзоға мусоҳиб эрди.

 

Сен киму мулк ишини қилмоқ,

Борчадин эмди керак айрилмоқ.

 

Бор Хуросон сориким бу кишвар

Бўлди дахлинг сабабидин абтар!”

 

Берди ўз отинию деди анга

Ким: “Мунунг фойдаси бор санго.

 

Сендин уч кунгача ўт, сув тиламас,

Йўл юруб ўт тиламас, сув тиламас,

 

Сен юру эмди жаҳондин озод,

Қайдаким хотиринг истар бўл шод!”

 

Хожа Яҳъёға чу бўлди рухсат,

Қўйди юз хожаға юз минг меҳнат.

 

Аҳлу авлоди йиғилди борча,

Эл-улус қошиға келди борча.

 

Тевалар юкладилар неча қатор,

Туздилар яна қатор ила маҳор.

 

Ганжи бисёр солиб чиқтилар,

Асру кўп мол олиб чиқтилар.

 

Кўргач ул молу яроғини қазоқ,

Тамаъ этти ангову борди жоқ.

 

Борибон сўнгича ўлтурдилар,

Молини қўш топа келтурдилар.

 

Хоннинг ондин хабари йўқ эди,

Молиға ҳам назари йўқ эди.

 

Қолди бир хожага даври айём,

Қилиб эрди ани шайхулислом,

 

Булмакорим отию атвори

Нописандидаву нохуш бори.

 

Хон анго айлади бисёр карам,

Қилди асҳобиға изҳор карам.

 

Ани шаҳр ичра олиб чиқти ўзи,

Бўлди лашкар била бу навъ сўзи.

 

Ким бўлубон эли Султон сардор,

Айлабон кўчу яроғин тайёр.

 

Тебрасалар басе Туркистондин,

Келсалар Ясси била Сўрондин,

 

Мулкнинг маслаҳатиға ушбу,

Яхши сўздур бу, ёр айлар асру.

 

Бу кенигаш бирла юборди ул хон,

Лашкарини тарафи Туркистон.

 

Лашкарининг кўпи ул ён борди,

Лашкар ила ики султон борди.

 

Ул икиким юрудилар у лён,

Бўлди Маҳди ва Севинчик Султон.

 

Борди Маҳмуд деган султон ҳам,

Ки Бухор аҳлини қилғай хуррам.

 

Қолди хон олдида айлаб жавлон,

Ҳамза Султон била Темур Султон.

 

Хон бориб Хожадийдор ўлтурди,

Ани ўзига муносиб кўрди.

 

Жонвафо эрди Самарқанд аро,

Беш юз ўзбек била хуш, бепарво.

 

Ушбу ҳолат била шайхулислом,

Шоҳ Бобурға юборди пайғом:

 

“Ким эрур хон ватани Хожадийдор,

Ўзи ул қалъа аро топти қарор.

 

Жонвафо оз киши бирла ҳосил,

Шаҳр ичинда туруптур ғофил.

 

Кел фалон кеча, фалон кўча сори,

Ким санинг сори келур халқ бори.

 

Биз сани шаҳр ичига кивуроли,

Тутуб ўзбакни санго келтуроли”.

 

Келди бужор била Бобур ҳам,

Кирибон қалъани қилди маҳкам.

 

Жоквафоға чу бу иш бўлди аён,

Шаҳрдин чошқулоша чиқти равон.

 

Келда хон оллида у қилди адо,

Ҳар на ким солди анго ҳукми қазо.

 

Келди хон отланиб андин филҳол,

Шаҳрни айлагайин деб помол.

 

Лек лашкар оз эдию, қўрғон

Маҳкам эрдию, эли бепоён.

 

Ёнди ночор зарурат бирла,

Турди ул ерда қудурат бирла.

 

Ончаким куч ила келди лашкар,

Бўлдилар барча адоватгустар.

 

Ўхшаш ул бўлдики, лашкар бори

Айлагай азм Бухоро сори.

 

Беркитиб кўчаларини анда,

Ўйлаким Ясси билан Сўронда.

 

Ўзга ҳар сори юруш қилғайлар,

Ҳар ким урушса уруш қилғайлар,

 

Ҳамза Султон била Маҳди Султон

Тутти Куфайну Фарохинда макон.

 

Қилди хон шаҳри Бухорода нузул,

Қилдилар хидматин эл барча қабул.

 

Қилди султони Бухоро Маҳмуд,

Оғаси кўнглин ўзидин хушнуд.

***

Имом-уз-замон хабарларин эшитиб Марв мирзоси ва Қарокўл эли ва баъзи вилоятларнинг туғёни

 

Хон Самарқандни олдурғонда,

Боёғи қалъада ўлтурғонда,

 

Аксар эл тортилиб эди хондин,

Фитна бошлаб эдилар ҳар ёндин.

………..

 

Достоннинг давоми (бор), кейинги дам олиш кунларига хавола этилажак.

Матн терувчи Шоирахон Маҳмудова.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares