Маълумки Ўзбекистон ҳукумати бу йил мактаб ўқувчиларини пахта йиғим-теримига жалб қилмаслик ҳақида маҳсус қарор қабул қилган эди. Куни кеча шу қарорни бажарилишини кузатиш мақсадида “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Наманган вилояти бўлими фаоллари, “Ташаббускор аёллар” груҳи раҳбари Руҳсора Валихонова, Акрамжон Мўминов, Олимжон Юнусов ҳамда каминангиз Наманган вилоятининг иккита туманидан бўлдик. Биз Мингбулоқ туманининг 5 та фермер ҳўжаликларида бўлганимизда у ерларда Наманган давлат университетинининг бир неча факултетлари талабалари, Наманган шаҳридаги ададемик лицей ва юридик коллежи талабалари пахта теришаётганини кўриб улар билан сўҳбатлашдик. Биргалашиб пахта тердик. Бу фермер ҳўжаликлари шийпонларида бўлганимизда ўз фарзандларини кўргани келган ота-оналар билан гаплашдик.
Жумладан “Баҳтиёр Абдусаломов” номли фермер ҳўжалигида бўлганимизда, ўзини Акрамполвон деб таништирган юртдошимиз бир ғалати воқеани айтиб берди: “ Мени ўғлим Икромжон академик лицейнинг 3-курсида ўқийди. Ўзимни касбим дуродгор. Эй ака! Йўлини қилган пулдорлар фарзандларини бир илож қилиб пахта теримидан олиб қолаяпдилар. Ўғлимга -Сени ҳам олиб қолайми?- десам кўнмади. Аввалги сафар келганимизда ғалати воқеа рўй берди. Кечқурун шийпонга етиб келганимизда болаларга коцерт қўйиб берилаётган экан. Мусиқа авжида. Биз жиянимни “Ласетти” машинасида шийпонга келиб тушаётганимизни кўрган ўқитувчилар, бизни камиссия деб ўйлашди шекилли югуриб бориб мусиқани тўхтатиб ҳамма болаларни бир жойга йиға бошлашди. Тезликда уларга нималарнидир тушинтира бошлашди. Биз бу ҳолатни дарров тушуниб, домлаларга биз фарзандимизни кўргани келганимизни айтганимиздан кейин -Эй ҳайрит-ей!- дегандек яна ўйин-кулгини бошлаб юборишди. Буларни раҳбарлардан нақадар қўрқишини кўзим билан кўрдим.”
Пахта далаларида ҳақиқатда ҳам мактаб ўқувчилари кўринмайди. Шундан кейин биз шу тумандаги 2- ўрта мактабда бўлдик. Болалар ўқияпди. Ўқитувчиларни айтишларича улардан вилоят маориф бошқармаси ўқувчиларни ҳарқандай шароитда ҳам пахтага олиб чиқмаслик ҳақида тилхат ёздириб олишиби. “Илгари ҳам шунақа сиёсат бўларди. Лекин бир-икки ҳафтадан кейин паҳтазорга қувишарди. Бу йил сиёсат қаттиқ” деди ўзини математика ўқитувчиси деб таништирган аёл.
Эртаси куни биз вилоятнинг Поп туманидаги Ғрумсарой қишлоғида бўлдик. Бу ерда “Ғурумсарой” академик лицейи, тумандаги юридик коллежи талабалари билан суҳбатлашдик. Шу ердаги ўрта мактабда бўлдик. Ҳуллас биз борган кунларимиз мактаб ўқувчиларини пахта дадаларида кўрмадик. Ишқилиб рост бўлсин.
Наманганга қайтгач вилоят маориф бўлимидаги танишимиз орқали бир неча мактаб директорларидан болаларни пахтага олиб чиқмаслик ҳақидаги тилхатларни нусҳаларини қўлга киритдик. Шуни биттасини ҳукмингизга ҳавола этамиз. Қолганлари бизда сақланаяпди. Вазият ўзгариб кетса керак бўлиб қолар.
Яна бизни ҳурсанд қилган нарса шу бўлдики, бизларни туманларда бўлишимизда, ҳақиқатда мактаб ўқувчилари пахта йиғим-теримига жалб этилмаётгани учунми, ҳар қалай, ҳеч қандай ҳукумат органлари ҳатто Америкалик меҳмон келганда ҳам бизга тўсқинчилик қилишмади. Биз не-не ҳадиклар билан йўлга чиққан эдик. Вилоятдаги вазиятни кузатиб бораяпмиз. Биз барча “Бирдамлик” чиларни ўзлари истиқомат қилаётган вилоят ва туманлардаги вазиятни кузатиб боришга чақирамиз.
Носир Зокир.



