
Бир ривоят бор, кўп эшитгансиз: Бир кун сафарда юрган кезларида шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратларининг қаршисидан ёш бола чиқиб қолади. Шунда Навоий отдан тушиб, ёш болага салом беради. Буюк бир зотнинг ёшгина бир болакайга кўрсатган эҳтиромидан тажжубланган шогирдлари ундан:
– Ҳазрат, ёш бир гўдакка бу янглиғ илтифот кўрматмоқликнинг боиси не?, – сўрашади ажабланиб.
Шунда Мир Алишер Навоий ҳазратлари:
– Бу болакай менинг устозимни зурриёдларидан, – дея жавоб қайтарган эканлар.
Алқисса, устозларга камолу эҳтиром халқимизга ота мерос.
Бугун ана шундай эъзозга лойиқ инсонларнинг айёми, устоз ва мураббийлар байрами.
Зеро, нафақат диний ва дунёвий илимдан, балки, таълим-тарбия, қўйингчи, сару синоатга макон ҳаётнинг минг бир сеҳридан сабоқ бергувчи устозларимиз ҳар қандай ҳурматга лойиқ.
Муҳтарам устозлар!
Азиз мураббийлар!
Барчангизга байрам муборак!
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати фаоллари сиз азизларни айём билан самимий қутлайди.
Ҳамиша саломат, бардам ва шогирдларингиз бахтига бор бўлинг!
Бахт, қувонч, омад ҳамиша ёрингиз, ҳотиржамлик мудом ҳамроҳингиз бўлсин!
Шогирдларингиз камолини кўриш ҳамиша ҳаммангизга насиб этсин!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот Маркази



