ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛАЯПТИ?

 

 

Носир ЗОКИР

Яқинда  анчагина   обрўли   укамиз   тўй    қилди. У   мендан   Тошкентдан   келган   нуфузли   меҳмонларга  қарашимни   илтимос   қилди. У  ёқ  бу   ёқдан   гаплашиб   ўтирдик. Кутилмаганда даврамизга   янги   қўшилган,    ҳуқуқ   тартибот   органларида   ишлаб  нафақага   чиққан   укамиз   шундай   деб   қолди:  “ Мени    20   ёшларга   кирган   ўғлим  бор. Доим   уйга   кирсам   ё   китоб   ўқиб   ўтирган   бўлади   ёки   компютер   ковлаб   ўтирган   бўлади.  Шунда   мен – Ҳой   бола,   атрофимизда  кафе   бор,  ресторан   бор,   боғ  бор. Сен   ҳам   бошқа   болаларга   ўхшаб   мазангни   қилиб   юрмайсанми?  Уйда   ўтираверасанми? –   десам   -Ҳўп-    дейдида     билганидан   қолмайди”  деди.   Биз   аввал   -У  бу    сўзларни    фарзандини    синаш  учун  айтганмикин-   деб   ўйладик. Лекин   билсак   ундай   эмас   экан. Тошкентлик    меҳмонлар   билан   бир-биримизга   ҳайрон   бўлиб   қараб   қўйдик. Отани  боласига   маърифий   тарбия   бериш,   уни   қилаётган ишидан    фаҳрланиш   ўрнига  уни   ўйин-кулгига    ундашини  қайси   миллатда  кўргансиз?  Менинг   ҳонадонимдан   бир   қават   тепада   турувчи   тул   аёлнинг  болалари, “Отамдан   қолган   квартирани  сотиб   пулини   бизга   бўлиб  берсан”   деб онасини   бўғиб   урса. Ўғиллари  “Онангни… “ деб   сўкса, қўл   телефонида  маза-матрасасиз   қўшиқларни   ёзиб   олиб   эшитиб   кетаётган   болага   салгина   фикрлашга   чорлайдиган   гап   гапирсанг   тушинмай   бурнини   жийирса, бунақасини  шу   ёшга   кириб   кўрмаган   эдим. Ўзи   нималар   бўлаяпди?

 

 

Ҳозирда   20   ёшлар   атрофидаги  болалар  ўйин-кулгига   ўч   бўлиб   ўсаяпди. Радио   телевидениеларда  24   соат    бачкана    қўшиқлар   тарғиб   қилинаяпди. Уларнинг   тенгқурлари   орасида  жиддий  масалаларни   муҳокама   қилаётганини   кўрмайсиз.  Болаларни  фикрлаш   доираси  ҳам   шунга   яраша.   Ўйланиб    қоламан. Орадан  20-30   йиллар   ўтса  шу   болалар   балоғатга   етиб,   уларнинг   айримлари    ҳокимият   тепасига   келса,  нималар   рўй   беришини   тасаввур   қиаяпсизми?  Буларни    ўйлаб  даҳшатга   тушасан   киши. Жигарбандларимизни   шуларга   қолдириб   кетамизми?

 

ОАВ ларида   миллатни  минг   йиллар   одинги   буюк   алломаларини    кўрсатиб,   уни  “Буюк    миллат”   деб   мақташдан   чарчамаётганлар, буни    ўрнига  миллатни      бугуни,   келажагини    ўйласалар   бўлмайдими?

 

Носир   Зокир

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares