МАҚТАНМА ҒОЗ
мақолга қўшимча
***
Териб ердан нон ушоқ,
Дерди Чумчуқ вақтичоқ:
“Шукр, бордур қанотим,
Пуржасорат хаётим.
Кўкда парвоз этарман,
Булутларга етарман.
Ёхуд ерда юрарман,
Хашаротни қирарман.
Хатто, Каснинг, этсам “пир”,
Юраги этармиш “шир”.
Ки ўзимға яраша,
Манам Бургутман ўша…”
Деди: “Бургутсан бешак”,
Ани “тап” тутиб Пишак.
“Мен эса Шерман” деди,
Ва у Чумчуқни еди.
Сўнг Кучук келди чопиб,
“Даррон”ни олди қопиб.
“Даррон” ўкириб: “Миёв!”,
Пийпаларар эди-ёв.
Тепди Итни келиб Кас,
Ва Пишак бўлди махлас.
Бас, якунлаб масални,
Ёд эталик матални:
Мақтанмагин, аё ғоз,
Касбикоринг жуда оз!
***
ҲАҚИҚАТ ва ЁЛҒОН
Ҳақиқат бирла ёлғон –
Икки тир, икки қалқон.
Мисол, қилиб росткашлик,
Қилурлар гоҳ пасткашлик.
Ёлғон сўйлаб гаҳи лек
Қилурлар зўр яхшилик.
Ки жойин айлаб идрок
Сўйлаган – ростгў ва пок!
***
ХАТО ҲАҚИДА
Зиёнинга ўз қилсанг хато,
Бир нави, бу нафинга, фато!
Этсанг хато бирор кишига,
Бордур умид афв айлашига.
Хато қилсанг вале миллатга,
Қолодурсан тавқи-лаънатга!
***
Андижон
23 09 2012




