“БИРДАМЛИК” ХДҲ ЕТАКЧИСИ BBG ЙИҒИЛИШИДА…

 

Бугун, 2012 йилнинг 13 сентябр куни  Вашингитонда АҚШдаги  ўз таркибига   7 та Бошқарув Ҳайъати ва  14 та Олий  даражадаги раҳбарларни бирлаштирувчи  ҳукумат ташкилотлардан бири BBG (Broadcasting Bord of Governors – Совет управляющих  вещание)нинг навбатдаги бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда  BBGнинг 6  аъзоси ва 12  нафар Олий даражадаги раҳбарлари иштирок этди.  Йиғилиш давомида BBGнинг Бошқарув Ҳайъати аъзолари ўз фаолиятига танқидий кўз билан қараб тафтиш қиларкан, айтиш мумкинки, йиғилиш мунозараларга бой,  ўта танқидий ва тортишув руҳида ўтди. Ҳар бир Бошқарув аъзоси томонидан   АҚШ давлати ва фуқароларининг меҳнати эвазига бунёд бўлаётган молиявий фонднинг бир центини ҳам увол қилмаслик,  мақсадли сарфлаш  асосий вазифалардан  бири эканлиги қайта-қайта таъкидланди. Сармояни тўғри йуналтира билиш масаласига алоҳида урғу берилди.  BBG нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этган “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати етакчиси Баҳодир  Чориев йиғилишдан олган ўз таассуротлари ҳақида шундай дейди:

Торишувли муҳокамалар эътиборимни торди. Диққат билан тингладим. Йиғилишда  BBGнинг стратегияси, келажак режалари  хусусида ажойиб гаплар бўлди. Мазкур тадбирда менинг эътиборимни тортган нарса шу бўлдики,  барча ҳайъат ва раҳбарият аъзолари АҚШ солиқ тўловчиларининг ҳисобидан молиялаштирилаётган сармоядан то 1 центига қадар ўз  ўрнида мақсадли фойдаланиш, молияни беҳуда сарфламаслик борасида жон куйдиришмоқда эди.  Бироқ, менинг назаримда, уларнинг бу каби барча эзгу ишларини “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматидаги ходимлари каби тарафкашлик дардига мубтало бўлган кишилар ҳавога совуришмоқда.  Худди мана шу нарса алам қилади одамга, -дейди “Биридамлик Халқ Демократик ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев.

Ўз навбатида Ўзбекистон мухолифати етакчиси BBG (Broadcasting Bord of Governors) – Совет управляющих  вещание)нинг Бошқарув ва Олий даражадаги раҳбарлари диққатини  “Озодлик” радиоси фаолиятида кузатилаётган муаммо ва камчиликларга қаратди. Йиғилиш  давомида жаноб Виктор Ҳендерсон Аше ( Victor Henderson Ashe),  Деннис Мулҳаупт (Dennis Mulhaupt), ҳамда мазкур йиғилишга таклиф этилган жаноб  Алан Л.  Ҳеил (Alan L. Heil)  лар билан  учрашиб, суҳбатлашиш имкониятини қўлга киритган “Бирдамлик” ХДҲ етакчиси Б. Чориев “Озодлик” радиосидаги кечириб бўлмайдиган нуқсонларга тўхталаркан,  ўз навбатида  суҳбатдошларига мазкур  радио эшиттиришларидаги бирёқламаликка оид ўз фикрлари ва фактлар баён этилган  мурожаатнома матнини тақдим этди.

“Бирдамлик” Халқ демократик Ҳаракати Матбуот Хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares