
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистоннинг расмий мустақиллик кунлари арафасида ватандошларимизни мавжуд режимга қарши нозўравон усулда курашишга чақирган эди. Оқ либос кийиш орқали мустабид тузумга бўлган норозилик ва қаршиликни изҳор қилиш нозўравон кураш усулларидан бири саналади. Шу сабаб ҳам “Бирдамлик” ХДҲ барча Ўзбекистон фуқароларини расмий мустақиллик кунларида оқ либос кийиб Каримов асос солган зулумкор тузумга қирши туришликка чақирди, мурожаат ва чақириқлар билан чиқди.
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг чақириғига асосан, Ўзбекистон ичида озми-кўпми ҳаракатлар бошланиб кетди. Ватандошлар кўнглида оқликка бўлган ҳавас уйғонгандек бўлди. Аслида, Ҳаракатнинг муддаоларидан бири ҳам шу эди. Чунки оқ рангнинг рамзи яхшилик, эзгулик ва аёруғлик ҳисобланади. Шундай экан, оппоқ кунларга қараб ким интилмайди дейсиз?
“Оммавий Шодлик” марафонини уюшқоқлик билан, қизғин кечишини таъминлаш йўлида суратлар танлови ҳам эълон қилиндики, зеро тарихий лаҳзаларни расмларга муҳрлаб қўйиш лозим бўлади….
Мана, ниҳоят бугун ана шу 10 кунлик “Оммавий Шодлик” – ОШ марафонининг сўнги соатлари…
Қаранг-а, ҳаш- паш дегунча марафоннинг 10 куни ҳам ўтиб кетибди… Мана шу давр мобайнида кўплаб элдошларимиз “Оммавий Шодлик” –ОШ марафонида муваффақиятли иштирок этдилар. Оқ либосли суратларини марафонимизнинг танлов ҳайъатига тақдим этдилар… Агарда биз, “Бирдамлик” фаоллари ўз мурожаат ва чақириқларимиз билан Ватан ичиндаги лоақал 1 та ёинки 10 та юртдошимизнинг мудраб ётган кўнглини уйғота олган бўлсак, қалблардаги курашувчанлик, журъат ҳиссини қузғата олган бўлсак, мана шунинг ўзи бизнинг, Ҳаракатимизнинг озми-кўпми қўлга киритган ютуғи ҳисобланади. Зеро биз ҳали кўзлаган манзилимизнинг бошида – йўлнинг бошланишида турибсиз. Демакки, бу илк қадамлар. Отланганимиз узоқ, сермашаққат ва хатарли йўлни босиб ўтишимиз учун сиз, азиз ватандошларнинг, сизнинг, сизларнинг қўллов ва иштирокингиз жуда-жуда муҳим, аниқроғи, ғалабимизнинг гарови ҳисобланади. Ана шу ҳақиқатни ҳеч бирингиз унутмаслигингизни, эсда сақлашларингизни истардик!
Одатдагидек, марафонимизнинг молиявий ҳисоботига ўтадиган бўлсак, то шу кунга қадар Ҳаракатимизнинг ташаббусини АҚШ, Россия, Туркия давлатларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз молиявий кўмак орқали қўллаётган бўлишса, бугунги келиб давлатлар сони биттага кўпайди. Аниқроғи, бугун Канадада истиқомат қилаётган халқпарвар элдошимиз “Оммавий Шодилк” марафонига Paypal воситасида 100 АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам қилди. АҚШдаги бошқа бир тадбиркоримиз Paypal кўмагида марафонимизга 500 АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратди. Айни дамда ОШ марафони учун юборилган молиявий кўмаклар қиймати 2170 АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Каримов тамал тошини қўйган хўрлик иморатини яксон қилиб, ўрнига озодлик ва ҳурлик қасрини қуришга шай тадбиркор ва ишбилармон ватандошларимиз сони шу кеча кундузда 25 нафарни ташкил этмоқда.
Халқ ва миллатнинг мунаввар кунлари учун моли ва жонини тикишга ҳам шай юртдошлар! “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати барча-барчангизга ўз миннаддорчилигини билдиради!
“Оммавий Шодлик” – ОШ марафонининг энг сўнги соатларидан самарали фойдаланиб қолишни истовчи ҳиммати баланд элдошларимизга эса охирги бор эслатамиз: бизнинг АҚШдаги Бош қароргоҳимизнинг манзили Birdamlik Movement , 1813 Peach St., Sant Peters, MO 63376 USA.
Банк реквизитлари ва электрон йўлловларимиз:
– Cheek, Money order, Wester Union, Moneygram учун
– Birdamlik Movement га 1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA
– Banklar orqali o’tqazmalar uchun
– Bank of America
– Account # 354004944339
– Routing # 081000032 Or 026009593
– For Internetional
– Account # 354004944339
– Routing #BOFAU53N
– Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:
– http://www.wdscode.guru/birdamlik/?page_id=3684
Саноқли соатлардан сўнг “Оммавий Шодлик” марафони якун топади. Хўш, сиз “ОШ” тадбирида Каримовнинг зўравонликка асосланган “империя”сига қарши ўз норозилигингизни нозўравон усул билан – оқ либосларда кўриниш бериш орқали ошкор қила олдингизми? Қаршилигингиз ифодаси саналмиш оқ либосдаги кўринишингизничи? Суратларга муҳирлашга улгурдингизми? Расмларингизни марафон танлов ҳайъатига тақдим этишничи? Унутмадингизми? Ҳомийларимиз томонидан ҳадя қилинган сармоянинг соҳибига айланишничи? Ҳоҳламайсизми? Истайсиз-а? Ҳа, ми? Модомики, “Оммавий Шодлик” кунларини муносиб қарши олган экансиз, у ҳолда фақат омадингиз кулиб боқишини кутишгина қолган холос. Эслатамиз, оқ либосли сурат соҳибларидан бири ғолиб деб топилса, саховатпешалар томонидан тортиқ қилинган сармоянинг 50 фоизига эга бўладилар. 2- ўринни қўлга киритган иштирокчимиз 25 фоиз миқдоридаги сармоянинг соҳибига айланади. Молиянинг қолган қисми эса 3- ўрин шоҳсупасига кўтарилган 3 нафар ҳамюртларимиз ўртасида тақсимланади.
15 сентябрь куни марафон шоҳсупасига муносиб деб топилган юртдошларимиз билан таниши имкониятига эга бўласиз.
Барчангизга омад омад кулиб боқсин!
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати



