“БИРДАМЛИК” ХДҲнинг “ОММАВИЙ ШОДЛИК” АКЦИЯСИГА ШОШИЛИНГ!

 

Биз, Бирдамлик Халқ демократик ҳаракати фаоллари илк бор  Fundraising компаниясини синаб кўриш асосида гарчи оз бўлса-да яратилган фондимизга халқпарвар,  ватанпарвар, фаол инсонларни жалб қилишга муваффақ бўлдик. Бу йўл халқимиз тили билан айтганда мисоли бир ҳашар деб, яъни сиёсий ҳашар деб айтишимиз ҳам мумкин. Биласиз, биз ўзбеклар каттароқ юмушларни кўпчилик бўлиб, уюшган ҳолда, дўсту қадирдонларнинг кўмагида ҳашар  йўли билан амалга оширамиз.  Уй тиклаш дейсизми, тўй ўтказиш дейсизми, дала юмушлари дейсизми, шу каби талайгина ишларнинг  муваффақиятли якун топишига ўзбекона ҳашар ярашади.  Шундай экан, нега энди биз ўз олдимизга қўйган олий режамизни амалга ошириш мақсадида ҳашар ташкил қилмаслигимиз керак экан? Албатта ҳашар уюштиришимиз зарур ва шарт.

Хабарингиз бор, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати  сиёсий фаолиятини  то шу кунга қадар ўз ички молиявий имкониятлари асосига қурилган эди. Бугунги кунга келиб эса Ҳаракатимиз халқимизнинг ўша азалий қадриятларидан бири бўлмиш ҳашар усусини амалда қўллаб кўришни маъқул деб билди. Шуни ҳам таъкидлашишимзи керакки, дастлабки уринишларимиз ёмон эмас.

Fundraising усулида, қиёсий айтганда, ўзбекона ҳашар йўли билан “Оммавий Шодлик” ўтказилаётган акция ниҳоясига ҳам бор йўғи 3 кун қолди.

Биз ушбу арзимас уринишимиз орқали халқимиз онгини имкон қадар уйғотишга, сергакликка чақиришга, бир тану бир жон бўлишга чақирдик, чақира олдик, ва мумкин қадар ўз мақсадимизга эришиш йўлидамизни уйғотиш, сергакликка чақириш, бир мақсад йўлида жипслашишга чақирдик, чақира олдик ва мақсадимиз йўлида бир қадам олгари босишга  муваффақ бўлмоқдамиз ҳам.  Бизнинг катта мақсад йўлидаги ушбу кичик уринишимздан ҳосил бўлаётган гарчи кичик бўлса-да ютуғимиз хусусида акция иштирокчиларининг қўлимизда турган оқ либосли суратлари сўзсиз сўзлашга қодир.

Илгари ҳам айтиб ўтганимиздек, такрор таъкидлаймизки,  Ҳаракатимизнинг чақириғига асосан, Ўзбекистонлик ватандошларимиз ички қўрқувларини енгиб, мавжуд зулумкор режимга бўлган ўз норозилигу қаршиликларини оқ либос орқали ифодалашга уринмоқдалар.

Табиийки, ватан учун, унинг бугуни ва эртаси, фарафон турмуши учун қайғураётган, ҳаётини хавфга қўяётган юртдошларимизнинг журъати, матонати ҳар қандай мукофотга лойиқ, албатта. Лоқайдлик, бепарволик, ўзибўларчилик, қўрқув қутқуларини бир четга улоқтириб, оқлик орқали оппоқ орзулар томон одим ташлашга жазм этаётган элдошларимизни моддий  ва маънавий қўллаб-қувватлашни биз, Ҳаракат ўз бурчи деб билади. Ана шу бурч тақозоси туфайли ташкил қилинган оқ либосли суратлар танловидан эса, ўйлаймизки, яхшигина хабардорсиз.

Танлов танижаларига кўра, тез кунда молиявий рағбатлар ўз эгасини топади. Бунга саноқли кунлар қолди,холос.

Биз эса, ваъда қилганимиздек, ҳар галгидек аксиямизнин уюшқоқлик билан ўтказилишига молиявий қўллаб-қувватловларнинг ҳисоботини эътиборингизга ҳаволо этишдан толмаймиз, толиқмаймиз. Марҳамат:

Бугунги 18 нафар ватанпарвар саховатпешалар томонидан ҳисоба рақамимизга  1310 АҚШ доллари келиб тушди.

Масалан, россиялик юртдошимиз 7 сентябрь куни wester union кўмагида 50 АҚШ доллари тортиқ этган бўлса, АҚШдаги бош қароргоҳимиз манзилига бошқа бир ватандошимизнинг  Check орқали қилган туҳфаси 100 AQSH долларига тенг.

Кейинги кунларда  Ҳаракатимизнинг http://www.wdscode.guru/birdamlik сайти ҳаккерлар ҳужумига учраганлиги боис, носозликлар юзага келганлиги хусусида маълум қилгандик.  Айни дамда техник носозликлар бартараф этилганлигини маълум қиламиз.  Халқимизнинг эртаси учун жон куйдираётган барча юртдошларимизга, саховатпеша тадбиркорларимизга “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати ўз миннаддорчилигини билдиради!

Орангизда Оммавий Ош тадбирини молиявий қувватлаш истагида бўлган фидоийлар  кўплигига ишонамиз: Ана шундай танти инсонларга такрорий эслатма:       Ёдингизда бўлса, бизнинг АҚШдаги Бош қароргоҳимизнинг манзили Birdamlik Movement , 1813 Peach St., Sant Peters, MO 63376 USA. Бизнинг

Банк реквизитларимиз ва электрон йўлловларимиз:

– Cheek, Money order, Wester Union, Moneygram учун

– Birdamlik Movement га 1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA

– Banklar orqali o’tqazmalar uchun

– Bank of America

– Account # 354004944339

– Routing # 081000032 Or 026009593

– For Internetional

– Account # 354004944339

– Routing #BOFAU53N

– Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?page_id=3684

“Оммавий ОШ” марафони ўз ниҳоясига етишига бор йўғи 3 кун қолди. Шошилинг, аксиямизда иштирок этинг ва ғолиблардан бирига айланинг!

Танлови натижаларига кўра айнан сиз 15 сентябр куни аксия шоҳсупасини забьт этсангиз ажаб эмас!

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares