ОҚ ЛИБОС ЛАТИФАЛАРИ

 

Оқ   либос   кийган   бир   йигит  овозини    борича,   ҳукуматни   болаҳонадор   қилиб   сўкаётган   эмиш.  Шу   пайт  унинг   ёнида   милиция   ҳодими   пайдо   бўлибди.

 

–  Ҳўўўш. Қани   паспортингизни   кўрсатингчи.

 

– Марҳамат.

 

– Ҳммм… Оппоқов  ЙўлдОШ. Ҳўш   фуқоро!  Нега   ҳукуматни   сўкаяпсиз? Бизнинг   қонунларимиз   бўйича   бундай   шахслар  жиноий   жавобгарликка   тортилади.  Шуни   биласизми?

–          Биламан.

–          Бўлмаса   нега   била туриб   ҳукуматни   сўкаяпсиз?

–          Ўртоқ   лейтенант,  мен   ҳозирги   ҳукуматни   сўкаётганим   йўқ.

–          Ие,  қайси   ҳукуматни   сўкаяпсиз?

–          Мен   Совет   ҳукуматини   сўкаяпман,

–          Нега?

–          Нега  бўларди!  Бу   аблахлар гўштни   5   сўм, картошка,  пиёз   сабзини  20  тийин, бир   литер  ёғни  80   тийин,   бир   қоп   унни  13   сўм   қилиб    қўйиб,  бизни  бўктириб   ўлдирмоқчи   бўлган   экан. Энди   билиб   қолдик.

 

*****

 

 

Дўконда.

 

– Сизларда   эркакларнинг   оқ   либоси  борми?

– Йўқ.

-Аёлларникичи?

– Йўқ.

– Ие, ҳеч  бўлмаса   болаларники  бордир?

— Вей, намунча  бошимни   қотирасиз? Бизда   оқ   либослар   фақат   имомларга   сотилади.  Кейин   сизга  маслаҳатим. Сиёсатга   аралашманг. Шунда   тинч   яшайсиз.

 

*****

 

Аскар   кoмандирига ҳисобот   бераяпти:

 

– Ўртоқ   майор, мен  ҳозиргина   ўрмон  ичкарисида нималарнидир  гаплашиб   турган   оқ   либослиларни   аниқладим.

– Жуда   яхши, бор,  ўзинг   уларни   қўлга   ол!

– Ҳўп, фақат  бир   илтимосим  бор.

– Қанақа  илтимос?

– Агар   орадан   маълум   вақт  ўтиб  улар   ўрмон   ичкарисидан   чопиб   чиқаётганини   кўрсангиз,  олдинда   югураётганини   отиб   ташламанг!

 

Носир   Зокир

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares