“ОММАВИЙ ШОДЛИК” – ОШ МАРАФОНИДА ИШТИРОК ЭТИНГ ВА ҒОЛИБГА АЙЛАНИНГ!

 

Мана, бугун “Оммавий Шодлик” марафонининг 4- куни. ОШни сермазмун ўтказиш мақсадида “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг барча фаоллари енг шимариб,  астойдил бел боғлашган.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ҳаракат етакчилари нозўравон усулнинг – оқ либос орқали мавжуд режимга барҳам беришликнинг мазмун-моҳияти хусусида омма ўртасида ҳамон тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар. Тўғри, бугун кишиларимизда журъат етишмаслиги мумкин. Аммо эртами-кеч одамлар онгида курашувчанлик туйғуси уйғониши аниқ… Ҳаракатимизнинг марафон ўтказишдан кўзланган мақсади ҳам айнан ана шунда.

Мана, кўрасиз, Каримовнинг жафосига қарши омма тез кунда оёққа қалқиш орқали лаббай деб жавоб берадиган кунлар яқин, жуда яқин…

Ўша кунларни кўрмоққа эса халқимиз бугунданоқ тетапоя қилмоғи, Ҳаракат тадбирларида фаол бўлмоқлари лозим. Зеро халқ енгиб бўлмас куч, қудрат эканлигини унутмаслигимиз лозим.  Хабарингиз бор, “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати мазкур ОШ марафонига  аҳолини оммавий равишда жалб этиш мақсадида суратлар танловини ҳам эълон қилган. Ҳадемак, энг яхши деб топилган сурат иштирокчиси танлов ғолибига айланади ва Ҳаракат томонидан тақдим этиладиган  молиявий мукофотни қўлга киритади.

Муҳтарам ватандош, сизчи? Ғолиб бўлишни, сармояга эга бўлишни истамайсизми?  Ҳоҳлайсиз, албатта. У ҳолда, шошилинг. Марафоннинг якунланишига саноқли кунлар қолди!

Қадрли иштирокчилар, ваъдамизга кўра қўйида то шу кунга қадар ватандошларимиз томонидан  марафонимиз ҳисоб тортиқ этилган моддий қўллаб-қувватловларнинг кўлами билан таништирамиз:

Қувончлиси шундаки, ўзбек қаерда бўлмасин, қай элда истиқомат қилмасин ўз урф-одатларини, азалий анъаналарини, меҳрни, муҳаббатни, саховату оқибатни унутган эмас. Қадимий қадриятларимизрақамига ҳамиша халқимиз ардоғида. 4 сентябрь санасидаги ҳисоботга кўра, марафон ҳисоб рақамига келиб тушаётган моддиқ кўмаклар миқдорининг 795 АҚШ долларини ташкил этиши ҳам фикримизнинг далилидир.  Айни дамда  тарафдорларимизнинг сони  11 нафарни ташкил этмоқда.

Маълумот ўрнида яна шуни қўшимча қилишимиз мумкинки,   бугун Россияда истиқомат қилаётган бир ватандошимиз марафонни мазмунли ўтказилиши учун 50 АҚШ доллар миқдоридаги қўлловини    “Wester Union” пул ўтказмаси орқали  туҳфа этиш йўли билан  кўмакка келди. Шунингдек, яна бир юртдошимиз  Cashier’s check ёрдамида 50 AQSD доллари миқдорида ҳиммат кўрсатган бўлса,  http://paypal.com кўмагида АҚШда яшаётган элдошларимиз эса ҳисоб рақамимизга 10, 20, 40 АҚШ доллари миқдоридаги сармояларни ўтказиш орқали ёрдам қўлини чўзишди.     Ҳаракат молиявий жиҳатдан қувватлашни ихтиёр этган барча юртдошларимизга ўз миннаддорчилигини билдиради.

Биласиз, биз Ўзбек мухолифати мавжуд диктаторлик режимига қарши фақатгина ўз мақолаларимиз, танқидий чиқишларимиз орқали  курашиб келмоқдамиз. Дунё мухолифатининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, аксарият мамлакталарнинг мухолифатлари  Fundrasing,  яъни, молия тўплаб, уни  аниқ стратегия ва режа асосида  режимга қарши самарали курашга йуналтирганлар. Аммо афсуски, бизнинг мухолифат бу каби кураш усулларидан анча йироқдамиз.   Халқимизда “Бир бурдадан берса тўйдиради, бир муштдан урса ўлдиради” деган гап бежиз айтилмаган. Биз бугун бор куч ва имкониятларимизни бир муштга бирлаштириб, ана ундан кейин режимга қарши йўналтиришимиз лозим. Токи мана шу каби  стратегик курашларни халқимиз молиялаштиришга қодир бўлмас экан, мухолифатнинг уринишлари ҳеч бир самара бермайди. Ҳимматнинг катта-кичига бўлмайди. Имкон даражасида,  5 доллар бўладими,  10  ёки  15, 50, 100 ва ё 1000 бўладими, режимнинг зўравонлигига қарши  кураш истагида бўлган инсонлар молиявий кўмак қўлини узата олсалар, шуни истасаларгина, келажакда ташкиллаштирилажак ҳар қандай тадбир: марафон, норозилик  пикети   ва  намойиш бўладими, кечагисидан кўра кучлироқ, мазмунли ва самарали бўлади. Ана шундагина мухолифат кўзланган натижаларга эришиши мумкин.

Ва яна орангизда номингиз сар сақланмай қолишидан қўрққанлиги учун ҳам моддий кўмак бериш борасида иккиланиб турган биродарларимиз ҳам бордир, эҳтимол? Ёрдам қўлини чўзган дўстни сотиш биз учун эмас! Кўнглингизни тўқ қилишингиз мумкин, мабодо сизга атай шу каби баҳона-ю карсонлар керак бўлмаса, албатта. Моддий қўллов қилиш учун баҳона эмас, имкон керак. Исм-шарифни ошкор қилмасдан ҳам молиялаштиришнинг йўллари қанча? Айтишади-ю, излаган имкон топар, деб. “Бирдамлик” Халқ деморкатик ҳаракати ҳар қандай молиявий қулловлар манбаасини сир сақлашга кафолат беради.

Моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни истовчи юртдошларимиз диққатига:  бизнинг Банк реквизитларимиз ва электрон йўлловлари:

–  Cheek, Money  order, Wester Union, Moneygram учун

–          Birdamlik Movement га    1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA

–          Banklar orqali o’tqazmalar uchun

–          Bank of America

–          Account # 354004944339

–          Routing # 081000032 Or 026009593

–          For Internetional

–          Account # 354004944339

–          Routing #BOFAU53N

–          Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:

–          ЁКИ

–          http://www.wdscode.guru/birdamlik/?page_id=3684

“Оммавий ОШ” тадбирида иштирок этинг, ғолибга айланинг ва рағбатлантирувчи сармояни қўлга киритинг. Ҳаракат барчангизга омад тилайди.

Эслатиб ўтамиз: “Оммавий Шодлик” марафони 10 сентябрга қадар давом этади..  Танлови натижалари билан  15 сентябр куни танишишингиз мумкин.

 

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares