Маълумки, бугун “Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг чақириғига асосан ташкил этилган “Оммавий – Шодлик” – ОШ тадбирининг 3 куни. Ҳаракат ташаббусига кўра Ўзбекистонлик ватандошларимиз расмий Мустақиллик куни арафасида 10 кун давомида Каримовнинг зўрлик ва зўравонликга асосланган тузумига қарши нозўравон усул билан ўз нарозиликларини намойиш этишга бел боғлашган.
Нафақат пойтахт Тошкнетда, балки Республиканинг турли вилоятларида Ҳаракат аъзолари, ҳуқуқ фаоллари, Ўзбекистон фуқаролари уйлари, иш ва жамоат жойларида порлоқ ва нурафшон кунлар рамзи – оқ либос кийиб юриш орқали мавжуд ҳукуматнинг зулмкор режимини лаънатлашмоқда. Ўз навбатида, “Оммавий Шодлик” – ОШ марафонининг танлов ҳайъатига тақдим этилаётган оппоқ либосдаги юртдошларимиз акс этган суратлар сони кундан кунга кўпаймоқда. Албатта, “Бирдамлик” халқ демократик Ҳаракати ўз мурожаатини қўллаб-қувватлаётган, ҳур ва озод кунларга интилаётган, порлоқ келажак сари интилаётган ва буни амалда исбот қилаётган юртдошларимизни олқишлайди ва ўз миннаддорчилигини билдиради.
Ўз навбатида шуни ҳам таъкидлашни истардикки, “Оммайи Шодлик” марафонининг танлов якунларини эълон қилинишига ҳам ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Ҳаракатимиз ваъда қилганидек, тез орада ОШ тадбири ўз ғолибини аниқлайди. Режага мувофиқ, ўзининг сермазмун сурати билан 1-ўринга миносиб деб топилган иштирокчимиз ватандошларимиз томонидан марафон ҳисоб рақамига келиб тушаётган маблағнинг 50 фоизи миқдоридаги мукофотни қўлга киритади. Сармоянинг 25 фоизи эса 2- ўрин соҳибига армуғон этилади. 3- ўринни қўлга киритган 3 нафар юртдошларимиз ҳам рағбатлантирувчи мукофотдан бебаҳри қолмайдилар.
Матбуот хизмати ходамлари марафони ҳисоб рақамига келиб тушаётган молиявий қўлловларнинг миқдори хусусида сиз азиз иштирокчиларга аниқ маълумотларни мунтазам равишда етказиб бориш мақсадида молиявий ишлар бўлими билан доимий боғланишда.
Қўлимиздаги аниқ рақамларга таяниб, шуни маълум қилишимиз мумкинки, юртдошларимиз томонидан марафонга берилаётган молиявий қўлловлар миқдори 625 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Шу кеча кундузга қадар ҳиммат кўрсатувчилар сони 6 нафарга етган. Юқоридаги рақамлар молиявий ишлар бўлимининг 3 сентябрь куни АҚШ вақти билан кундуз соат 12.00 га қадар бўлган ҳисоботи асосида очиқланмоқда.
– Ҳатто Россия мамлакатида ҳам “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг ташаббусни қўллаб-қувватловчилар борлиги бизни жуда қувонтирди, – дейди Ҳаракатнинг молиявий ишлар бўйича бўлим муттасаддиси биз билан телефон орқали бўлган мулоқотда, – Масалан, бугун ҳисоб рақамимизга “Wester Union” пул ўтказмаси орқали Россияда истиқомат қилаётган бир ватандошимиздан 50 АҚШ доллари келиб тушди. http://paypal.com орқали кўрсатилган 75 АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак эса АҚШдан қўним топган Ўзбекистонлик элдошимиздан келган.
Биз орамизда яна моддий жиҳатдан қўллаб қувватловчилар борлигига ишонамиз. Мана шундай эзгу ниятли юртдошларимиз учун бизнинг Банк реквизитларимиз ва электрон йўлловлари:
– Cheek, Money order, Wester Union, Moneygram учун
– Birdamlik Movement га 1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA
– Banklar orqali o’tqazmalar uchun
– Bank of America
– Account # 354004944339
– Routing # 081000032 Or 026009593
– For Internetional
– Account # 354004944339
– Routing #BOFAU53N
– Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:
–
– ЁКИ
– http://www.wdscode.guru/birdamlik/?page_id=3684
Матбуот хизмати яна шуни қўшимча қилишни истардики, «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракатининг “Оммавий Шодлик” – ОШ марафонини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи турли ташкилотларда Ўзбекистон халқининг эртаси, келажаги, ёруғ кунлари учун тер тўкаётган, заҳмат чекаётган дўстларимиз ҳам ситқидилдан қўллаб қувватлашмоқда.
Жасур ва фидойи ҳуқуқ ҳимоячиси Саломат Бойматова ва Елена Урлаеваларни дўтсга кўмак қўлини чўзувчи ана шундай самимий, қалби дарё инсонлар қаторига қўшиш мумкин.
Ўз навбатида, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати юқорида номлари зикир этилган ҳуқуқ фаолларига чексиз миннаддорчилик билдириб қолади.
Эслатама: “Оммавий Шодлик” марафони 10 сентябрга қадар давом этиши кўзда тутилган. Танлови натижаларини 15 сентябр куни эълон қилиш режалаштирилган.
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати



