ОҚ САРОЙГА ШОШИЛГИН, САРОЙГА!

 

Ош, Ош, кўтар бош! Ош, Ош, кўзинг Оч! Ош, Ош, Шаҳдам  одим от!

 

Хўрликлардан эзилган элим,

Кўрсам кабоб бўлади дилим.

Очилмасдан сулмасин десанг,

Гулзордаги ранго-ранг гулим!

Иккиланма, олға бос, югур,

Тезроқ танла кўрсатган йўлим.

Олойга шошилгин, Олойга!

 

Фурсатни бой бермайин десанг,

Кейин  аттанг қилмайин десанг,

Ортиқ азоб емайин десанг,

Оқ саройга шошилгин, Саройга!

 

Бу режимни қалқисин десанг!

Бахт қуёши балқисин десанг!

Диктаторга  дунё танг бўлсин десанг!

Оқ саройга шошилгин, Саройга!

 

Иккилансанг, чекинсанг,

Ёлғизланиб қоласан!

Ёвнинг ҳийла макридан,

Тинканг қурур, толасан!

Оёққа қалқи тез, оёққа!

 

 

“Бирдамлик”га бирлашсанг агар,

Жабру жафо чекмайсан жигар.

Ҳадик ила иккилансанг гар,

Умр зоя кетар, вақт мисоли- зар!

Оёққа қалқи тез,  оёққа!

 

Бошда синган калтаклар,

Бас, барҳам бергин, етар!

Журъатлироқ бўлсанг гар,

Бу тузимга дарз кетар!

Оқ саройга шошилгин, Саройга.

 

Тўқ, тўкин яшай десанг,

Ҳурлик тиғини кўтар!

“Бирдамлик”га бирлашсанг,

Диктатор тугаб, битар!

Оёққа қалқ, оёққа!

 

Озод яшайин десанг,

“ОШ” тадбирин байроқ қил!

Эркни тортиқ қилувчи,

Бирдамликдир, шуни бил!

Оқ саройга шошилгин, Саройга!

 

Малоҳат

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares