Ҳурматли ватандошлар, муҳтарам Ўзбекистон аҳли!



Хабарингиз бор, бугун “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати ташаббуси билан Ўзбекистоннинг расмий Мустақиллик куни муносабати билан “Оммавий Шодлик” – ОШ тадбири старт олди.
Тадбир талабига асосан, барча мухолифат вакиллари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаоллари, жамики ҳур фикрли Ўзбекистон аҳли диктатор Каримовнинг ноҳақлик ва зулум пойдеворига қурилган режимига, ноинсоний бошқарув тизимига қарши ўз норозиликларини эгниларига илган оқ либослар орқали ифода этишлари лозим.
Шунингдек, “Оммавий Шодлик” – ОШ акцияси иштирокчилари якка тартибда ёхуд жамоа бўлиб тушган суратларини “Бирдамлик” Халқ Демократик Харакати томонидан ташкиллаштирилган Ош марафонига тақдим этишлари керак.
Марафон иштирокчиларига шуни маълум қиламизки, фуқаролардан келаётган суратларнинг мазмундорлиги, сифат ва савиясига баҳо бериш ва ғолибларни аниқлаш мақсадида “Оммавий Шодлик” акциясининг ҳайъат аъзолари иш бошлади.
Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саломат Бойматова раислиги остида иш бошлаган ҳайъат таркиби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Альянс” ташкилотининг раҳбари Елена Урлаева, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқуловалардан иборат.
Қадрли ватандошлар!
“Оммавий Шодлик” марафонида фаол иштирок этинг ва суратларингизни тақдим этишни унутманг! Ғолиб айнан сиз бўлишингиз ва рағбатлантирувчи совриниммизни қўлга киритишингиз мумкин!
Барча иштирокчиларга омад ёр бўлсин!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот Маркази



