Мана салкам 10 кундирки, хукуматга мухолиф булган сайтларга киришнинг умуман иложи йук! Сифон ва анонимайзерлар умуман ёрдам бермаяпти!
«Мустакилликнинг» (чиновникларнинг мустакиллиги! Халк билан хисоблашмайдиган куннинг бошланиши ) 21 йиллиги арафасида махалла рахбарларига юкоридан буйрук булган шекилли, махалла рахбарлари уйма-уй юришиб, махаллада истикомат килаётган фукароларнинг нима билан машгуллигини аниклашмокда. Айникса пойтахтда укийдиган ёшлар ва мактабни битирган угиллар хакида батафсил сурашмокда. Бу бир томондан ижобий холатдир!
Лекин,махалла рахбарларининг (факат махалла рахбари ИИБ дан хеч ким йук, махалла фаолларисиз) хонадонма-хонадон юриб, хеч кандай хужжатларсиз (тегишли рухсатларсиз), хоналарни куздан кечиришмокда!
Компьютерли хонадонлардан, компютер нима максадда ишлатилаётганлиги, ким ва нима сабабдан фойдаланаётганлиги сураб- суриштирилмокда! Компютернинг Интернетга уланганлиги тугрисида хам батафсил суралмокда! Интернетдан кай максадда фойдаланишлик хам аникланмокда!
Суньий йулдош антеналари: айникса Hotbird суньий йулдошига, антеналарини мослаган хонадон вакилларига нима сабабдан бу Hotbird суньий йулдошида турганлиги аникланмокда! (Менимча хукуматга мухолиф булган узбек тилидага каналлар Озодлик,BBC ва Америка овози Voa uzbek айнан мана шу Hotbird суньий йулдошида уз фаолиятини юритмокда ва цензурасиз ахборотлар хам шу ерда таркатилади).
Баьзи сабабларга биноан, эшиги очилмаган хонадонлар (лекин одамлар истикомат килувчи) га махалла раиси хар соатда келиб, эшикни кучлирок такиллатиб хабар олди.
Барча махалла раисини уйига кириб, тергов килгани учун расмий хужжат сурвшгвни йук (уйни куздан кечириш тугрисидаги хужжат)! Махалла раисидан, бундай амаллар нима сабабдан утказилаётганлиги суралганда, «байрам» билан боглашмокда!
- Нима сабабдан хукумат ёшларни иш билан таьминлашни хохламайди-ю, кучли назорат остига олишни хохлайди?
2.Нима сабабдан хукумат айнан, байрам олди текширувни кучайтирди?
3. Эркин ахборот олиш хакида, Конститутсияда хам ёзилганку!!! Суньий йулдош антенна каналлари Диктаторларга хавф тугдирмокдами?
Муслимбек Хамроев



