ОДИЛ ПОДШОҲ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Носир ЗОКИР

     Бир  куни   дўстлар   даврасида дунё   сиёсатидан  баҳслашиб   ўтирган   эдик.   Кутилмаганда  Учқўрғонликлик   Эргашали   исмли   укамиз,   ҳаммани   тинчлантирди-да, бир   ибратли   ривоятни  ҳикоя   қила   бошлади:

 

 

     Бир  куни  Искандар   Зулқарнайн   маслаҳатчисига   деди:

 

-Шу   пайтгача   сенга   қанчадан – қанча  инъом –эҳсонлар   бердим.  Аммо   менга   чин   дилдан,  садоқат  билан  хизмат   қилнангни   кўрмадим. Довдираб   қолган  маслаҳатчи:

 

-Афв   этайсиз,  ҳукумдорим,  айбим   нимада?  деб   сўради.

 

– Бир  марта   бўлса  ҳамки, камчиллигимни   юзимга  айтмадинг. Бу   қандай   садоқат,   бу   қандай   яқинлик?

 

-Ҳукумдорим,   сизда   ҳеч   бир   камчиллик   йўқ.

 

-Йўқ,  янглишасан!  Менда   камчиллик   борлиги   аниқ. Чунки  инсон   айбсиз,  нуқсонсиз  бўлмайди.   Агар   сен   менда   қандайдир   хато – камчилликни   кўрмаётган   бўлсанг, ғирт   аҳмоқсан.  Мабодо   кўра   била   туриб   камчиллигимни  юзимга  айтмаётган   бўлсанг  – мунофиқсан.

 

 

Ривоят   тугади. Ҳа. Ҳозирги сиз   билан   биз  билган   мустабид   кўз  олдида,  уни   кўкларга   кўтариб   мақтасалар   ҳам,  пинагини   бузмай   ўтираверади. Гарчан   у   мақтовлар   самимий  эмаслигини   билиб   турса    ҳам. Бундан   мақсад   битта -Ҳукумдорнинг   сиёсатига   қарши   бўлган  халқнинг   ҳар   бирини   онгига,  “Ҳамма   уни   мақтаб  ётибдику, битта   мени   қўлимдан   нима   келарди”  деган  манқурт   ғояни   сингдириш.

 

СССРни   собиқ   раҳбари  Н. Ҳрушчёв    ўз   эсдаликларида  шундай   деган   эди.  “Сталинни  ҳамма   ёмон   кўрар   эди,  лекин   ҳамма  уни   мақтаверар  эди”   Ҳозир   ҳам   шундай   манзарани   кузатишимиз   мумкин.  Ҳукумдор   бугун   бўшаса,  эртага   жиноятлари   расмий   равишда   ошкор   бўлиб  жавобгарликка   тортилишини   жуда   яхши   билади. Шунинг   учун,  оммавий   қама-қамалар, қийноқлар,  мухолифларига  тўхматлар   уюштириб,   халқни  шахсга   сиғинишга   қарши   бўлган   диндан   қайтариб,   қўрқитиш   эвазига   ҳокимиятдаги   умрини   чўзишга   ҳаракат   қилади.  Ҳозир, одамлар,   Зулқарнайн   сингари  ҳукумдорларни  ҳокимият   тепасида   туришини   орзу   қилмоқдалар. Замонни   ўзи   шуни   талаб   қилаяпди.  Мустабид   ҳукумдорларни   даври   тугади. Улар  бугун  бор,  эртага   йўқ.  Буни  Яқин   Шарқдаги   воқеалар   кўрсатиб   турибди.

 

                                                        Носир   Зокир. 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares