
Шоир ва журналист Юсуф Расул bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради.
Юсуф Расулга саволларингизни саҳифамиз остидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.
Юсуф Расул 1971 йилнинг 24-апрелида Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган.
1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган.
1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида «Кўнгилдаги масофа» шеърлар тўплами нашр қилинган.
Унинг шеърлари шунингдек рус, швед ва инглиз тилларига ҳам таржима қилинган.
Бу даврда Ўзбекистондаги «Хабар», «Ватанпарвар», «Эрудит» газеталарида ишлаган, Ўзбекистон давлат радиоси билан ҳамкорлик қилган.
Бундан ташқари Юсуф Расул ўзбек халқ достончилик мактаби асосчиси – Пўлкан шоир сулоласининг адабий меъроси тарғиботи билан ҳам шуғулланади.
Юсуф Расул ва рафиқаси, Пўлкан шоирнинг эвараси Саодат Пўлканова билан бирга Пўлкан шоирнинг веб саҳифаси ва фондини ташкил қилган.
Айни пайтда Швецияда яшайди.
Шу йил унинг шеърлари Британиянинг Оксфорд шаҳрида нашр этилган туркий халқлар адабиёти намуналари тўпламига киритилди.
Юсуф Расул хориждаги ўзбеклар орасида анча танилиб қолган www.yangidunyo.com интернет нашри асосчиси ва муҳаррири ҳамдир.
Икки ўғли бор: Ҳумоюн 18 ёшда ва Беҳруз 13 ёшда.
Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.
Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги «Дараклар» дастурида тинглай оласиз.
Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.
Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?
Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2012/08/120813_talkingpoint_yusuf_rasul.shtml



