Марсия

Акрамҳожи Муҳиддинов хотирасига

Акромхўжа Муҳиддинов

Янгийўлнинг йўллари
қаро бўлди, қаро бўлди.
Неча юртдош диллари
яро бўлди, яро бўлди.

Акрамжон қотиллари
чин маънода жаллодсиз.
Қонхўрнинг шотирлари
бало бўлди, бало бўлди.

Тошда ётар тошдай бош,
метин қалбу хўб юввош,
инграр олам, кўз ёшлар
жало бўлди, жало бўлди.

Қилич эмас, қин синди
қайтмас укам, хайр энди.
Ғазот учун дил кўнди
садо бўлди, садо бўлди!..

Маман Эрши.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares