Навоий давлат кончилик институти талабалари ҳаётидан
Марказий Осиёда ўз мавқеига эга нуфузли олийгоҳ ҳисобланган Навоий Давлат Кончилик Институти талабаларининг 36 нафари олий таълимнинг магистратура босқичини тугаллаб, магистрлик дипломларини олдилар.
Тантанали диплом топшириш маросимида ҳам институт иқтидорли ёшларининг турли фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, кўрик-танлов ва фестивалларда эришилган ютуқлари алоҳида қайд этилди.
Хусусан, бу йилда 3 нафар талаба “Беруний” давлат мукофотини қўлга киритишган. Эндиликда бакалавр дипломига эга бўлган талабаларнинг аксарияти ўз соҳалари доирасида етук мутахассис сифатида фаолият юритишса, кўплаб ёшлар магистратурага йўл олишни режалаштиришган.
Шу ўринда айтиш жоизки, битирувчиларнинг аксарияти ўз иш ўрнига эга бўлган ёшлардир.Улар Навоий вилоятидаги етакчи саноат корхонларида институтда олган билим кўникмаларини амалиётда қўллашлари билан фахрдалар.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Навоий Давлат Кончилик Институтида айни пайтда 900 нафарга яқин йигит-қизлар тахсил олишмоқда. Бу олийгоҳ талабаларга чуқур таълим бериш билан бирга уларни кончилик ишларига ихтисослашган мутахассис сифатида тайёрлаш, иш билан таъминлашда ҳам жонбозлик кўрсатиб келишмоқда. Шу боис ушбу институтга кириувчи талабгорлар сони йилдан йилга ортиб бормокда.
Нодира САМАНДАРОВА
“Бирдамлик” Халқ” демократик ҳаракати Навоий бўлими етакчиси