
Нострадамуснинг башоратларини эшитгансиз, раҳматли Ванга опанинг башаротлариниям биласиз. Қолаверса охирги пайтларда Майя календари модага кирган. Майянинг донолари ёзиб кетган хабарларни ўзбекчага таржима қилсак , ҳозир охирги кунларимизни яшаётган бўлиб чиқамиз.
Бу гаплар қанчалик тўғри ёки хатолигини билмадим. Ҳар ҳолда агар Майя уламоларига ишонадиган бўлсак 2012 йил декабрида ваҳима қилинаётган *Конец Света* бошланади.
Бизнинг ўзбеклар бу гапга бир кулиб қўйиб ,юрагини ҳовучлаб ўтирган лақма европалигу америкаликларга истеҳзо билан қараб ўтирибди.
Ўзбеклар бу гўлларга текин маслаҳат беришди: уч тўрт йилникини бир қилиб, светнинг пулини тўлаб қўй, охирзамонни унут. Ҳа, ўзларинг нега тўламайсан,кейинги йилда яшаш умидларинг йўқми дейишяпти уларам. Билишмайдики, биз пулини тўлаганимиз билан барибир свет бўлмайди.
Ўтган башоратчилар ўтиб кетди,жойи тайин уларнинг. Айга,байга қилиб ўтирмайликда, ўзимизнинг ўзбек башоратчилар билан таништирай сизни. Гапни қайсинисиндан бошласам экан деб узоқ ўйлашга ҳожат йўқ. Башорат Фанлари Докторини танийсиз. Мен турган жойимдан қўзғалсам ер ағдарилиб кетади деган гапи бор. Бу гапида жон бор албатта.
Модомики жонажон ватанимизда тўрт фасл тартибни бузмай алмашинаётган экан, буни фақат Абдирайим Пўлатовнинг борлиги сабаб деб билгайсиз. Агар у ўрнидан ярим метр жанубга силжиса борми, ер шари қутбларини бир кунда ўзгартириб, Ўрта Осиёни абадий музлик қоплаган бўларди. Юрий Гагарин ўз шуҳрати учун фақатгина Пўлатовга қарздор. Агар Менделеев аҳмоқлик қилиб эрта туғилмаганда эди, шунча қийналмас эди. Кимёвий элементлар жадвалини Пўлатов бир- икки кунда тузиб берган бўларди унга. Дунёда бўлаётган барча ҳодисаларни Пўлатов ёлғиз ўзи бошқариб туради. Ҳар ҳолда унинг ўзи шунақа деб ўйлайди.
Пўлатовнинг башорату-фолларини санаб ўтирмай. Қизиққанлар сайтидан топиб олсин.
Президентга номзод одамнинг аҳволига қаранг, ким салом бермаса қорамолу- ҳаромига чиқаради. Ким ҳалолу, ким ҳаромлигини кетига қараб фол очиб билса керак. Ҳароми деб унвон тақаётган одамлар пайдо бўлиш вақтида гўшангада чироқ ушлаб турган каби ишонч билан гапиради.
Чоллар айниган замон бўлди бу замон. Қишлоқни чангитиб, эшакни ҳангитиб юрган ёшликдаги одатларини ташласа яхши бўларди .
Чориевнинг одамлари халққа ош бериб юрганини эшитиб, соқолли амакилар ҳам элга ош бермоқчи бўлибди. Фарқи ,булар интернетда ош ўрнига одамларга лағмон едиришаётган экан. Гуруч тополмагандирда. Бир ҳаракат қилишибди, араб гуручини ўзбекка едирамиз деб. Тайёр гуручга ишқивоз бу оқ, қора, ола соқоллар. Кўпинча тасаввур қиламан, Абутов ва Намоз Нормўмин мола тортаяпти, Муҳаммад Солиҳ мола устига чиқиб гуруч сепиб кетяпти. Деҳқончиликка андижонликлар уста бўларди, аммо улар: ,, Уч Мушкетерлар бизга иш қолдирмаяпти» деб,томорқани алоҳида қилди.
Бермаснинг овқати пишмас дегандек,буларнинг шолисиям кўкармади ҳеч. Охир оқибат лағмончиликка ўтиб кетишди. Почтадан лағмон етказиб бериш бюросини очибди ҳозир.
Буларам жа кучли бўлмасада ,ҳарқалай фолчи. Фалон маҳалда революшьн бўлади деди, қўлдаги тасбеҳни айлантириб. Бўлмади .Вақтини ҳисоб китоб қилишда адашишди шекилли.
Яқинда яна фол очди. Синфдошларимиз ўн беш мингта , фейсбукдошларимиз фалон мингта деб. Саҳифада ким класс ва likeни босса билингки булар ашаддий ЎХҲчилармиш.
Майли, шуларга дастурхон ёзиб ош берсамми деб ўйладим. Лекин
Тезда фикримдан қайтдим.
Агар, келинг ака ошга , деб қўйсам дарров сен мххсан, ҳаммамизни заҳарлайсан ёки мххга топшириб юборасан деб айтади. Ҳой ака, Марселда мххга пишириб қўйибдими, Марселда ошни пишириб қўйибман десам, сен аниқ жосуссан дейди. Товба қилдим, ўзимизнинг ўзбеклар билан чойлашиб, ошлашай десангам балога қоласан.
Компьютерда матн териб ўтирсам , ўғилчам ёнимга келиб қолди. Мана булар бизнинг ватандошларимиз, боболаринг,шунақа,шунақа ишларни қилган десам ,, дада,сизам жинни экансиз,бошқа қиладиган ишингиз йўқми “ дейди.
Мен ҳам сизга башоратларимни айтай.
2790 йил Кристалл Тоғлар планетасида ҳозирги мухолифатчилар авлодларининг фавқулоддаги 289 чи Қурултойи бўлиб ўтади.
Максим Назиров. Марсель