
«Бирдамлик» демократик ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориевга
Ҳ а м д а р д л и к
Ўзбекистонда мавжуд мустабид тузим шароитда сиз раҳбарлик қилаётган ҳаракат фаоли бўлмиш Акромхўжа Мухиддиновнинг ваҳшийларча чавақлаб ўлдирилиши, моҳиятан оддий оғир жиноят бўлмай, балки маълум сиёсий сабабларга эга деб ҳисоблаймиз. Марҳум ўз фаолияти билан ҳуқуқлари поймол этилган фуқораларга ёрдам бериб, фермерларнинг манфаатларини ҳимоялаб, амалдорлар бебошликларини қонун заминида чеклашга уриниб келган ва бу унга нисбатан расмий идораларнинг норизолигини кучайтирган. Оқибат қандайдир қотиллар ёнланиб, бемаъни сабаб асосида ижтимоий, сиёсий фаол инсон ўлдирилди. Афсуски бунга ўхшаш таркибида сиёсий ва ижтимоий сабаблар ётган жиноятлар Ўзбекистон шароитида очилмайди. Шу фожиа муносабати билан сизга ва марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик исхор этамиз.
Ёдгор Турлибеков, Абдуфаттоҳ Маннопов – инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳаракати ва демократик мухолифат фаҳрийлари