ИҚЛИМГА ТАЪСИРИ БОР

 

            Тўқайларнинг иқлимни мувозанатда ушлаб туришдаги аҳамияти катталиги бугунги кунда барчага маълум. Бундан ташқари, тўқайзорлар деҳқончиликка зиён етказиши мумкин бўлган ёввойи жониворларни, зараркунанда ҳашаротларни ўзига жалб қилиб, халққа фойда келтиради.

            Шундоғам кичик ҳудудда жойлашган, ҳар бир қарич ери ҳисоб-китобли бўлган Хоразм воҳасидатўқай учун алоҳида ер ажратиш малол келади, албатта. Шундай бўлса-да, табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан дарё ва каналларнинг бир қирғоғида (иккинчиси қазувчи техника юриши учун қолдирилган) эни камида 100-150 метр бўлган майдон тўқай учун қонунан ажратилган.

            Аммо, афсуслар бўлсинки, ўша ерлар ҳам ўзбошимчалик билан ўзлаштирилиб, уларда деҳқончилик қилинмоқда. Бу ҳол ҳокимлик ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг эътиборидан четда қолган.

 

Дилроз ҚУЛМУҲАММАД.  

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares