БИЗ ЯҲШИ ЯШАЯПМИЗМИ?

Носир ЗОКИР

Шу кунларда Овропанинг Греция, Испания, Италия каби мамлакатларида иқтисодий кризис давом этаётгани ҳақида тинмай гаприлмоқда ва бу Овропа иттифоқида муҳокама қилинмоқда. Бу мамлакатларда норозилик митинглари ўтмоқда. Лекин ҳалигача Ўзбекистон ва ОАВлари чиқиб “ Биз зўр яшаяпмиз “ деяётганлар юқоридаги мамлакатларда “Иқтисодий кризис туфайли ёмон яшаяпмиз” деб норози бўлаётган аҳолини топаётган даромадини, Ўзбекистон аҳолисини топаётган даромадига солиштириб, у мамлакатлардаги кризисни асл моҳиятини ҳали ҳеч ким бизга тушинтириб бергани йўқ.

Куни кеча Россиянинг биринчи телеканали орқали намойиш этилган махсус кўрсатувда мана шу долзарб масала, оддий халқ, ҳукумат вакиллари, иқтисодчи олимлар, жўрналистлар орасида аниқ фактлар асосида очиқ муҳокама этилди. Кўрсатувдан шундай ҳулоса келиб чиқадики, Россия халқи ёмон яшаяпди экан. Буни кўрсатувда иштирок этган ҳукумат вакили Жуков очиқ тан олиб, ҳукуматни халқнинг турмуш шароитини яҳшилаш борасидаги кейинги режалари билан таништирди. Жуков бундан ўн йил аввал ўртача нафақа миқдори 2 ярим минг рубл экани, ҳозир эса бу кўрсаткич бозор нарҳлари деярли сақланган ҳолатда 6-7 минг рублга кўтарилганини айтиб ўтди. Шу ерда бир савол туғилади. Руслар телевидениесида кўрсатилганидек шунчалик ёмон яшаяпдими? Нега бўлмаса биз -Яҳши яшаяпмиз- деймизу, миллионлаб аҳолимиз, шунчалик ташвиқот-тиарғиботларга қарамасдан Россияга бориб мардикорлик қилаяпди?

1996 – йили мен Россияда бўлганимда Ўзбекистонлик муҳожир биродарларимиз билан бир рус дўстимизни уйида меҳмон бўлдик. Бизга ёзган дастурҳонида сариғ ёғдан тортиб мева-чева, ҳуллас ҳамма нарса бор эди. Гап орасида дўстимиз – Эртага норозилик митингига чиқаман- деб қолди. Мен ҳайрон бўлиб ,- Уйингизда ҳамма нарсангиз бор экан, нимадан норози бўлиб митинга чиқасиз? – дедим. Шунда у, – Нимага Ельцинни дастурҳонида мени дастурҳонимда йўқ нарасалар бор? Нимага у шоҳона яшайдию мен унингдек яшамайман? Мени ҳам унга ўҳшаб яшагим келади. Шунинг учун митинга чиқаман- деди. Ҳа, Оврополиклар нарҳ наво бир фоизга кўтарилиб кетса ҳам “Кризисга учрадик” деб жар солишади. Дарров очиқ муҳокама қилишади. Бизда эса бундай масалаларни, ҳудди Россия телевидениесидек, ОАВ ларида муҳокама қлинишини тасоввур ҳам қилолмайсиз.

Ҳақиқатда ҳам биз яҳши яшаяпмизми? Бу саволга жавоб топиш ақлдан озмаган киши учун жуда осон. Масалан 20 йил олдин дастурҳонингизда нималар бор эдию бугун нималар бор? 20 йил олдин бир кило гўшт неча сўм эдию бир кило гўштни пули ўртача даромадингизни неча фойизини ташкил қилар эди? 20 йил олдин, оилангизни бир ойлик тирикчилиги учун ойлик даромадингизни неча фойизини сарф қилар эдингизу, бугун неча фойизини сарф қилаяпсиз? 20 йил олдин сув, газ, электор энергияси муаммолари қандай ҳал этилар эдию, бугун қандай ҳал этилаяпди? Мана шу саволларга жавоб топсангиз қандай яшаётганингиз аён бўлади.

Очиқ тан олишимиз керак. Совет даврида машина олиб минолмаганлар кишилар, мустақиллик даврида машина олди. Бизнесини йўлга қўйди. Тирикчилиги яҳшиланди. Қўша-қўша уйлар қурди. Лекин бундай кишилар аҳолимизни неча фойизини ташкил қилади? Ҳуллас саволлар кўпу, жавоблар оз.

Носир Зокир.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares