Яқинда Боғот туманидаги қишлоғимиз ҳудудидан ўтадиган “Байрам” каналида сув юзaсида оқиб келаётган турли катталикдаги ўлик балиқларни кўриб қолдим. Бундай аҳволни бошқа каналларда ҳам кузатганман.
Бунга ўхшаш ҳолатларнинг юз беришига ўтган йилларда содир бўлган сув тақчиллигининг ҳам таъсири бор, албатта. Лекин кейинги даврда Хоразм воҳаси сув ҳавзаларида балиқлар камайиб кетишининг асосий сабаби бу эмас.
Аҳоли сонининг ошиб, балиқ овчиларининг кўпайиши ҳам ушбу муаммони келтириб чиқаролмайди. Негаки, она табиат балиқларни шунчалик серпушт қилиб яратганки, қармоқ ёки тўр билан улар сонини камайтириб бўлмайди.
Она табиат балиқларни шунчалик серпушт қилиб яратганки, қармоқ ёки тўр билан улар сонини камайтириб бўлмайди. Аммо сўнгги йилларда вилоятмизда балиқларнинг айнан пуштини қуритувчилар пайдо бўлди.
Айрим ўта замоавий овчилар балиқларни электр токи ёрдамида овлашмоқда. Ток урган минглаб балиқлар сув юзасига қалқиб чиқиб қолади. Браконер балиқ овчилари бир неча йиригини териб олишга улгуришади, холос. Қолганларини сув оқизиб кетади.
Тўғри, электр токи таъсирида карахт бўлиб еётган айрим балиқлар (ток юборилганда электр манбаидан узоқроқ бўлганлари) жонланиб, сузиб кетади. Бироқ, шуниси афсусланарлики, улар бепушт бўлиб қоладилар ва бошқа тухум қўйолмайдилар. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бир марта ток таъсирида бўлган балиқлар бир умрга насл қолдириш қобилиятини йўқотадилар.
Шу ўринда бир савол туғилади, мамлкатимиздаги экология учун масъул ташкилотлар, шу жумладан, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қаёққа қараяпти? Экология масаласи билан шуғулланиш учун сайланган депутатларимиз-чи? Ё улар бу ҳол бир неча йиллардан бери давом этиб келаётганидан, натижада Хоразм халқи дастурхонининг асосий безакларидан бири бўлган балиқлар камайиб бораётганидан бехабармилар?
Дилроз ҚУЛМУҲАММАД.