
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг Хоразм вилояти бўйича раиси, ўз фикрида ҳамиша собит турадиган, аниқ мақсад сари интилишдан тўхтамайдиган, фаолллар ҳаракатининг эркин шаклланишига муносиб ҳисса қўшаётган инсон Валерий Назаров 2012 йилнинг 28 июнь куни 66 (1946 йилда туғилган) ёшга тўлди. Куни кеча вилоят фаоллари тўпланиб, шу қутлуғ санани кичик бир даврада нишонладилар.
Тадбирда юбилярга узоқ умр, соғлик-саломатлик, бахт-саодат билан бирга, “Бирдамлик” ҳаракати вилоят бўлими етакчилигида сабр-тоқат, чидам ва ирода тиланди. Ҳаракатга доир ҳар бир вазифани бажаришда бир ёқадан бош чиқариш, вилоятда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий воқеаларни чуқур таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этишнинг пухта режаларини тузган ҳолда батартиб иш юритиш ҳақида фикрлар билдирилди.
“Бирдамлик” ҳаракати Хоразм вилояти матбуот маркази



