ЎРИНБОЙ НУРАЛИЕВ ВАФОТ ЭТДИ

Носир ЗОКИР

 

Биласиз,   бизда  элнинг  чексиз  ҳурматига   сазовор  бўлган, таниқли   инсонларнинг  ҳаттоки  вфоти  ҳақида ҳам эълон   қилишмайди.  Шуни  назарга   олиб   ушбу  ҳабарни  Сизларга   етказмоқчи  бўлдик.

 

Ўзбекистон  Халқ   артисти,  профессор   Ўринбой   Нуралиев  атиги   бир  ойча  бурун  ўзининг  70   йиллик   юбилейини  нишонлаган   эди. 28   июнь   куни   тўсатдан   вафот  этди. 

 

 Ўринбой Нуралиев  ўз  ижодини  Андижон   театрида  бошлаган. 1977 йилда  ўзи   туғулиб  ўсган  Наманганга  қайтиб, Наманган   тетрида   умрининг   охиригача   ишлади. У   яратган    “ Ибн  Сино”  спектаклидаги   бош   қаҳрамон   образи, халқ   орасида   кўп   шов-шувларга   сабаб  бўлган  эди. Ўзбекистон   радиосининг  олтин   фондида   сақланаётган  100  га   яқин   қўшиқларининг   аксариятига  ўзим   соз   чалиб  берганман.  У   кўп   йиллар   давомида  Наманаган   давлат   университетида  профессор   сифатида   талабаларга  мумтоз   саъатимиз   сирларини   ўргатди.

 Ўринбой   акани  “жангари”   ҳарактери   бор   эди.   Ҳақиқатни   инсоннинг   юзига   дангал   гапирарди.  Лекин   сиёсатга   очиқдан-очиқ   қарши   бормас  эди. Эсимда, 1990 йили “Бирлик”   Самарқанда  йиғилиш   қиладиган   бўлди. Шаҳар   партия   комитетини   котиби Муҳиддинов  Ўринбой   акага   “Носир   сизнинг   гапингизга   киради,  илтимос   қилинг  Самарқандга   бормасин”,  дебди. Бу   гапни  Ўринбой   ака    менга   етказдилар. Шунда   мен   “Устоз, Сизни   қаттиқ   ҳурмат  ҳиламан. Менга   кўп  яҳшиликлар   қилгансиз. Лекин   сиз   бу   ишларга  арашманг,  буларни ҳокимиятдаги   умри   ниҳоясига   етибди. Бу  жиноятчиларни   нима   ишлар   қилганини   сизлар   билмайсизлар”, дедим. “Ўзинг   биласан”, дедилар Ўринбой   ака.

1991 йил  17  март   куни   ҳукумат  СССРни   сақлаб   қолиш   ҳақида    референдум   ўтказди. Ўринбой   ака  театрда   жойлашган   сайлов   округини    раиси   эдилар.  Бир   куни   “Носир,   анови   “Бирлик”чиларинг   ҳадеб  бу   ерга   келавермасин,   бизга   гап   тегади”,  дедилар.  Ўша   йили  22 август   куни   Москвада  ГЧПга   қарши   митинглар   бошланди. Қарангки,   худди   ўша   куни  Ўринбой   ака  хонадонида   тўй   қилди. Ҳамма   биз   ҳақ   эканлигимизни   айтиб,  мени   табриклай   бошлади. Улар   орасида   устоз   ҳам  бор  эдилар.  

Ў. Нуралиев  ҳаёти   давомида  кўплаб   шогирдларни   тарбиялади. Кўпчиликни тўй – ҳашамларга   олиб  бориб  иқтисодий   томондан   қувватлардилар.  Шулар   орасида   мен   ҳам  бор  эдим. Инсонни   ўлгандан   кейин   қилган   яҳшиликлари   қолар  экан. 50  йил   давомида  ҳалол   меҳнат   қилиб, ўзбек   миллий   санъати   тарихида   ўчмас   из   қолдирган  Ўринбой   Нуралиевнинг   оҳиратлари   обод  бўлсин, Омин.

 

Носир   ЗОКИР

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича координатори                                           

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares