“БИРДАМЛИК” ЧИЛАР НОҲАҚЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМОН СОБИТҚАДАМ…

          Эсингизда бўлса, шу йилнинг 12 июнь куни Тошкентда жойлашган Қирғизистон элчихонаси олдида миллатдошларининг ҳаёти, тақдиридан қайғурган “Бирдамлик” фаоллари қирғизистонлик ўзбекларга нисбатан қўлланилаётган ноҳақликларга қарши ўз норозиликларини намоён этиш истагида пикет ўтказишга отланишган эди.

           Хабарингиз бор, ҳали элчихона эшиги тагига етмасиданоқ, плокатларини очиб улгурмасдианок, Ўзбекистоннинг куч ишлатар тизимлари “Бирдамлик” фаолларини зўрлик ва қўполлик билан машиналарга “тиқиштириб, териб” Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлимига келтиритлган эди. Ўша куни соат тахминан 11.10 ларда “териб” кетилган пиктечилар кеч соат 20.20 га яқин “тергов”да ушлаб турилган, “айблов хулосалари” “тахлангач, “гуноҳкорлар” кеч соат 20.30 бўлишига қарамасдан, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига келтирилган эди. Маҳкаманинг қарорига асосан уч нафар “Бирдамлик”чи – Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова, фаоллар Саноат Абдураҳмонова ва Сардор Ураловлар ЎзРесМЖтКнинг 201- моддаси, 1- қисми  доирасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда  айбли деб топилиб,    ҳар бири энг кам ойлик иш ҳақининг 80 баравари миқдорида , аниқроғи, 5.033 600 ( беш миллон ўттиз уч минг олти юз) сўм миқдорида жаримага тортилган эди.

           Табиийки, қонун идорасининг бу тақлиддаги ғайриқонуний ҳаракатидан – ноқонуний қароридан жабр кўрган “Бирдамлик” фаоллари норози.

         “Биз ЎзРесМЖтКнинг 201- моддас, 1- қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган эмасмиз. Биз қонуний манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун суддан ўзимиз ишонган ва суянган адвокат билан таъминлашини сўрадик. Аммо сўровимиз асоссиз равишда рад этилди. Бор йўғи 15 дақиқа давом этган судга номигагина “қўғирчоқ” бир адвоктани олиб келиб, ўтқазиб қўйишибди. Ваҳоланки, бу адвокат суд жараёнида лом-мим деб оғиз очган эмас, қуруқ томошабин бўлиб ўтиришга “яради” , холос”, дейди жаримага тортилган бирдамлик eтакчиси Малоҳат Эшонқулова.

         Айбсиз айбдор бўлиб қолган “Бирдамлик” фаоллари ҳамон ўзбекистон ҳукуматининг маҳкамасидан ҳақиқат ахтариш билан оваора. Қозилардан адолат исташ, қоқ ярим тунда қуёшнинг жамолини кўриш билан баробар…ми, ёки йўқ? Буни энди вақт кўрсатади.

 

                  “Бирдамлик” Халқ ҳаракати Матбуот Маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares