
Ўзбек тилига давлат мақоми берилганига 23 йил бўлаяпти. Қонун қабул қилинган дастлабки йиллар, ўзбеклар номи билан аталувчи юртда бу тил, ҳукумрон тил бўлиши учун курашган муҳолифатнинг таъсирида ўзбек тилига эътибор давлат даражасига кўтарилди. Йиғилишларда, турли маросимларда, қатнашчилар орасида биргина рус миллатига мансуб киши бўлса ҳамма рус тилида гапиришга ўрганиб қолган бир пайтда, бундай сиёсат ёқмаган руслар Ўзбекистондан кучиб кета бошлади. Ҳозирга келиб эса ўзбек тилига бўлган эътибор яна сусаяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Чет элдан расмий вакиллар келса раҳбарларимиз улар билан рус тилида гаплашишади. Украина, Грузия, Болтиқ бўйи давлатларида эса бутунлай бошқача манзарага гувох бўламиз. Масалан, Украиналиклар, Россия ОАВ ларига интервю берса, гарчан рус тилини билса ҳам украин тилида гапиради. Бизда эса кеийнги пайтларда, айниқса Ўзбекистон телекеналларида рус тилида фикр билдирувчилар кўпайиб кетди. “Спорт” ва “Форкм-ТВ” телеканалларида, ҳатто иккита ўзбек чиқиб олиб рус тилида муомала қилаётганига гувоҳ бўласиз. “Форум-ТВ” да ўзбек тилида гапирганларни гапи рус тилига таржима қилиб берилса, рус тилида гапирганларни гапи ўзбек тилига таржима қилинмаган ҳолда эфирга узатилади. Бунинг сабаби ўша телеканалнинг раҳбари рус тилида фиклагани учун бўлса керак. Папортига ўзбек деб ёзиб қўйилган шахс рус тилида фикраласа, ўзбекчани билмаса, шуми миллатга ҳурмат?
Бир мисол келтирай. Масалан, дунё бўйлаб қайси футболчи бошқа мамлакат жамоасида ўйнаш учун борса, биринчи иши ўша мамлакат халқининг тилини ўрганиш бўлади. Бизда эса, бизнинг жамоаларимизга чет эллардан келган футболчиларга ўзбек тили эмас, балки рус тилини ўргатишади. Мураббийлар ҳам фақат футболчиларга рус тилида кўрсатма беришади. Чунки ўзбек тили ҳукумронлигини йўқотган.Яқинда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ишдан четлатилди. Энди ўйлаб кўринг, Абрамов шунча йил мени мамлакатимда яшаб, ўзи шу мамлакат фуқороси бўла туриб ўзбек тилин билмаса. Ёки терма жамоа раҳбарларидан бири, “футбол профессори” деб ном олган Рустам Акамов ўзи ўзбек бўла туриб фақат рус тилида гапиради. Шундай одамлар, қандай қилиб, бизнинг давлатимиз, миллатимиз учун жон куйдириши мумкин? Сиз бунга ишонасизми?
Аслида мутасаддиларимизда миллий ғурур бўлганда эди миллатни тилида гапира олмайдиган шахсларни шундай масъулиятли лавозимга қўйиб қўймас эди. Миллатим, тилмни ҳурмат қилган кишиларгина, миллатимизнинг фаҳри бўлиши керак бўлган терма жамоамизни жаҳон ареналарига олиб чиқиши мумкин.
Айтишларича, Миржалол Қосимов бош мураббий бўлаган даврда яратиб берилмаган шароитлар, негадир Абрамовга яратиб берилибди. У эса оддийгина Эрон терма жаосига ютқазиб қўйиб, бизни жаҳон оммаси олдида шарманда қилди. Агар Абрамов Арманистон терма жамоасига мураббийлик қилиб, эплай олмай ишдан четлатилганда бу унинг учун фожеа бўлиши мумкин эди. Ҳозир эса бундай эмас. Абрамовдан ҳеч ким ҳисобот ҳам талаб қила олмайди. Хатто ҳозир Россияда миллий терма жамоасига Россиялик мутаҳассисларни тайинлашни талаб қилишаяпди.
Дўстлар мени сўзларимни миллатчиликка йўйманг. Илгари ҳам айтганимдек, мен миллатчи эмасман, миллиятчиман. Ахир бундай масалаларни ҳеч ким кўтариб чиқмаса, кўтариб чиққан киши ҳудди совет давридай миллатчиликда айбланса, нима қилиш керак? Ушбу мақолам билан раҳбарларимизни, юртдошларимизни фақат оғизда эмас, балки амалда миллатпарвар бўлишга даъват этдим холос. Ахир, қачонгача ўзимизни ўзимиз ерга уриб юрамиз.
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича координатори



