
Малумки шу йилнинг 4мартида Ош шахар кенгаши депутатларининг сайлови булди. Сайловда шахар мэри Мелис Мырзакматовнинг «Улуттар биримдиги» «Миллатлар бирдамлиги» партияси 47%овоз олди ва мэрнинг 21та депутати мандат олди. Шундан буён Мелис Мырзакматов яна уз урнида колармиш деган гаплар, хар хил миш мишлар таркалиб кетди. Ўш мэри Мелис Мирзакматов K-News ахборот агентлигига берган интервьюсида ўзининг ишлари, режалари ва орзулари, шунингдек ўзининг атрофида бўлаётган баъзи сиёсий овозаларга тўхталди.Мелис Мырзакматов: “Ўшни бутунлай қайта қуриш ва замонавий шахар қиёфасига айлантириш керак”
Нима учун 2009йилда айнан сизни мэр қилиб тайинлашди?
Қизиқ савол… Бу хақда давлатнинг аввлги рахбарлариждан сўраш керак. Умуман мэр тайинланмайди, балки сайланади, чунки бу лавозим ўз ўзини бошқариш органлари билан боғлиқ.
Мен Ўшнинг тарихида шахар кенгаши депутатлари 100% қўллаган биринчи мэрман.
2009,сиз мэр бўлиб сайланган йили Ўш қандай ахволда эди? Сизнинг вақтингизда шахар ахволи ва хаёти қандай ўзгарди?
Масалан, бюджетни оладиган бўлсак: 2009 йили у 502 миллион 300минг сомни тузган, 2010йили 673миллион 706минг сомни, 2011 йилда 848миллион 450минг сомни тузди, 2012 йилда эса 1миллиард 285миллион сомдан ошди. Бюджет деярли 2,5 марта ўсди ва шу билан чекланиб қолмайди.
Мэрия бир неча хиёбон ва фавворалар, дам олиш жойлари, мутлақо янги кўчалар қурди. Бу йил шахардаги деярли барчча светофорлар ва ёруғлик янгиланяпти. Режалар кўп, яқин келажакда у янада кўпаяди.
Қайси асосий муваффақиятларингизни кўрсата оласиз?
Халқнинг ишонч ва эътиқоди бу энг катта муваффақият. Қачон халк сенга ишонса шунда сенда яхши жамоа хам, муваффақият хам кўп бўлади.
Халқнинг бундай қўлловига қандай эришдингиз?
Мен бу хақда ўйлаганим йўқ. Ишга тўғри ёндашиш керак, мен шунчаки шахар ва шахар ахолисининг фаровонлиги учун ишладим.
Ўш ахолисининг фаровонлигига қандай эришиш мумкин?
Ишлаш, янги иш ўринлари тузиш, сармояларни тортиш, шахар инфраструктурасини яхшилаш. Агар шахар гуллаб яшнаса сармоядорларга ёқимли кўринади. Агар шахарда кучли ва миришкор қўл бўлса бу тартиб ва қонунга риоя қилиш дегани. Буларнинг барчаси биргалашиб янги иш ўринлари тузишга ва ишлаб чиқаришга олиб боради.
Шахарни ривонлантириш учун сизни режаларингиз қандай?
Ўшни бутунлай қайта қуриш в а замонавий шахар қиёфасига яқинлаштириш керак, чунки хозир Ўш катта қишлоқ. Унинг қиёфасини ўзгартириш учун замонавий инфраструктурасини ривожлантириш, кўпқаватли уйларни қуриш, шахарликларга шароит яратиб бериш, шунингдек дам олиш ва кўнгилочар жойларни яратиш керак.
Хозир Ўшда ахвол қандай?
Ахвол барқарор. Хамма бозорлар доимий режимида ишлаяпти, тўлиқ транспорт харакати, кечки пайтлари паркларда дам олувчилар кўп. Буларнинг барчаси шахар тинч эканлигини айтиб турибди. Афсуски, хар хил миш мишларни таркатаётган игвогарлар хам кўп. Масалан, Интернетда хар хил игвогарларнинг қўшиқлари, турли маълумотлар тарқаляпти. Лекин биз ахоли билан уй қўмиталари бошлиқлари ва худудий кенгаш етакчилари орқали фаол сухбатлар ўтказяпмиз.
2010йил июнь низосига нима сабаб бўлди, сизни кўзқарашингиз қандай?
Мана бундай деб ниманидир айтиш мумкин эмас. Факторлари кўп, Бишкекдаги апрель воқеалари, Жалолободдаги май воқеаси хам бундан мустасно эмас. Мен бу хақда муваққат хукуматга бир неча бор огохлантириш йўллаганимни Миллий ва Халқаро Комиссия аниқлади. Лекин улар бунга қулоқ солишмади.
2010йил августида Муваққат Хукумат сизни лавозимингиздан бўшатмоқчи бўлди, лекин сиз бунга бўйин эгмадингиз. Уларнинг истакларига розилик бермасликка нима туртки бўлди?
2010йилнинг августида Отунбаева мени Ўш мэрлигидан бўшатиши хақида буйруққа имзо чекди деган миш миш чиқди, лекин мен бу буйруқни кўрмадим. Бу миш мишдан хатто шахарликлар мени қўллаш учун тинчлик митинггига чиқишгача боришди. Мен у куни шахарда йўқ эдим. Тезлик билан мен Ўшга қайтдим ва митингчилар билан учрашиб уларни тинчлантирдим, шундан кейин улар тарқалишди.
Шахардаги миллатлараро кескинликни қандай бартараф этиш мумкин?
Мен уни қандай бартараф этаман? Биз тўғри идеология қуриш ва тинимсиз мехнат туфайли миллатлараро кескинликни деярли бартараф этдик.
Марказий Хукумат шахарга ва махаллий структурага кандайдир таъсир ўтказа оладими? Сизни ишлашингизга улар халақит беришмайдими?
Баъзида бўлади, лекин биз хаммамиз давлат хизматчиларимиз. Сиёсий кўзқарашларимизда ихтилоф бўлган пайтлар бўлади, лекин бу иш юзасида ечилади.
Давлатда Хукумат ва Президентнинг, менинг хам ваколатим ёзилган Конституция ва қонун бор. Биз вазирлар кабинети ва Хукумат бошчисининг буйрукқ ва фармойишларини тўлиғича бажарамиз.
1 мартда мухолифат сизнинг “Улуттар биримдиги” партиянгизни қўллаб митинг уюштирди. 4 март шахар кенгаши сайловидан кейин сиз мухолифат билан алоқани тўхтатдингиз, Бунга нима сабаб ва хозирда улар билан билан сизни муносабатингиз қандай?
Баъзи партиялар лидерлари ва Қирғизистоннинг жамоат арбоблари Ўш шахар кенгаши сайлови олдидан “Улуттар биримдиги” партиясини тарафдори бўлиб чиқишди. Мен ўйлайман бу ерда хеч қандай ёмон ва ноқонуний нарса йўқ.
Мени мухолифат билан муносабатим ўзгаргаин йўқ, аслида иш юзасидан эди ва шундайлигича қолди. Баъзи масалалар борасида бизни фикрларимиз тўғри келади, баъзиларида аксинча, ихтилоф хам бўлади.
Сизни ўрнингизга “Республика” партиясидан Алтинбек Сулаймановни тайинлашади ь деган маълумот бўлган. Нимага Хукумат буни амалга ошира олмади?
Бу маълумотни мен биринчи бор эшитяпман ва хеч нарса дея олмайман.
Сиз қандай қилиб ўз истехкомингизни кучли ва зўр таъсирли ушлаб тура оласиз?
Ўйлашимча, ишлаш ва оқилона хукм чиқариш керак, шахарликларга ва албатта ўз жамоангда адолатли ва хаққоний бўлиш керак.
Бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз? Ўзингизнинг қизиқишларингиз борми?
Овга бориш, балиқ тутиш, классик адабиёт ўқиш. Лекин афсуски, сўнгги 3йилдан буён менда умуман бўш вақт йўқ. 2009йилдан бошлаб мени Ўш мэри этиб тайинлашгандан бери шахарни инфраструктурасини яхшилаш, кейин фожеали 2010 йио воқеаси, шахарни нафақат қуриш, балки рухан хам тиклаш керак. Агар бўш вақтим бўлиб қолса оилам, фарзандларим ва яқинларимга ажратаман.
Оилангиз хақида айтиб беринг?
Мени бешта фарзандим, 4қизим ва бир ўғлим бор. Мени фарзандларим хамма болалар каби одатдагидек мактабда ўқишади.
Сизни қандайдир бизнесингиз борми, мехмонхона, кафе, ресторан?
Айни пайтда йўқ.
Сиз Ўшни спортчиларини қўллайсизми? Шахарда спорт ривожланиши учун нималар қиляпсиз?
Ўшлик спортчиларнинг муваффақияти учун 2011йили бюджетдан 8,9миллион сом бўлиб берилди. Бу 2009йилдагига нисбатан 3марта кўп, унда 3,5миллион сом бўлинган эди. Спортни ривожлантириш бўйича барча дастурлар мэрнинг шахсий хиссаси.
Кейинги спартакиадада биринчи ўринни эгаллашни биз мақсад қилиб қўйдик. Бизни спортчиларимиз унга яхши тайёргарлик кўришлари учун мэриянинг захиралар фондидан махаллий спорт клубларига 800минг сом бўлиб берилди. Бу пулларга марказин ўйингох, марказий бокс ва оғир атлетика заллари таъмирланди. Шунингдек, спортни ривожлантириш учун халқаро ташкилотлардан 320минг доллар ажратилди.
Сиз нималар хақида орзу қиласиз?
Хаёт, дунё ва одамларнинг дунёқарашлари ўзгарса. Менинг хам 2010йил июнь воқеаларидан кейин дунёқарашим ўзгарди, шунинг учун менинг хозир ягона орзуим менинг шахрим тинч бўлса. Мен фақат шуни тилайман.
Шабнам, Киргизистондан махсус Бирдамлик учун.



