
Ўзбекистон кониститутциясида фуқороларнинг норозилик намойишларини ўтказишлари кафолатланган. Лекин 20 йил мобайнида бирор жойда митинг ёки намойиш ўтказилганига гувох бўлганимиз йўқ. Бу одамларнинг ҳукумат сиёсатидан розилигидан далолат берадими? Хатто демократия ўчоғи бўлган Америка ҳукумати сиёсатидан норози кишилар мавжуд-ку? Хатто КГБ ни собиқ айғоқчиси раҳбарлик қилаётган Россияда ҳам муҳолиф кучлар мавжуд. Бу мамлакатларда сиёсатдан норози одамлар, кам деганда ОАВ ларида ёки намойишлар ўтказиш орқали ўз норозиликларини билдирмоқдалар. Мен бу сўзларим билан, баъзилар ўйлаётгандек, ҳаммани намойиш ўтказишга даъват қилаётганим йўқ. Гап бошқа ёқда. Биз 12 – Июнь куни Ўзбекистон ҳукумати сиёсатига қарши эмас, балки Қирғизистонда ёппасига қирғин қилинаётган миллатдошларимизни ҳимоя қилиб, Қирғиз ҳукуматига норозилигимизни билдириб қўйиш учун пикетга чиқмоқчи эдик, холос. Шунга ҳам йўл беришмади.
10 – Июндан бошлаб назорат кучайиб кетди. Ҳар бир фаолимиз қаттиқ назоратда сақландилар. Андижонлик Саиджаҳон Зайнобиддиновни бошқaрмага чақириб, Тошкентга бормаслигин талаб қилган бўлсалар, мени ёнимга иккита масъул ҳодим келиб, тушинтиришларимга қарамасдан, қатъий равишда бормаслигимни талаб қилишди. Ҳатто 11-куни кечаси ҳам уйдан чиқиб кетишни имкони бўлмади. Яҳшиям вақтида Тошкентга бориш керак бўлса фақат ўзим боришимни айтиб, туманлардаги фаолларимизни ортиқча безовта бўлишдан асраб қолдим.
Ҳайрон қоласан, Аҳир қирғинбарот кунлари 100 мингдан ортиқ Ўзбекларни ўз паноҳига олган айнан Ўзбекитсон ҳкумати эдику. Барчамиз ҳурсанд бўлган эдик. Энди шу ноҳақликларга қарши чора кўришни талаб қиламиз десак бунга тўсқинчилик қилишди. Энди Қирғизистон ҳукмати, – Ўзбекистон ҳукумати биз томонда экан – деб ўйламайдими? “Шанҳай ҳамкорлиги” каби ташкилотларни йиғилишларида, бирорта Марказий Осиё давлатларини раҳбарлари юқоридаги муҳим масалани муҳокама қилишни кун тартибига қўйишни талаб қилмаяпдиларку! Россияку бизларни бир-биримизни гўштимизни ейишимиздан манфаатдор. Шундай пайтда нимадир қилиш керак-ку? Биз шуни ҳоҳлаган эдик, ҳолос. Афсус….
Носир ЗОКИР
“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича координатор



