МЕН ЭНДИ ШОИР БЎЛИШИМ КЕРАК

Саиджаҳон Равоний

Нокамтарлик бўлса-да, узил-кесил айтаман – мен энди шоир бўлишим керак! Бошқа иложим йўқ! Хаётимда бугун содир бўлган вақеа, буни мендан такозо этади.

Ёшлигимдан ахён-ахён шеърлар машқ қилиб турардим. Лекин пала-партиш таржимаи ҳолимни, чала соводлигим ва реалистик дунёқарашимни (яъни, ўзимда романтизм йўқлигини) ўйлаб, мендан шоир чиқишига, доимий иккиланиш ҳолатида юрардим. Лекин тақдир таказоси билан, қамалиб қолиб, махкумликда шеъриятга
бўлган қизиқишим кучайиб, хозирда, Равоний тахаллусида жиддий ижод қилишга ҳаракат қилиб келаётган эдим. Шундай бўлса-да, бари-бир, ишончсизликни тўла енголмай келардим. Бугунги вокеа бунга чек қўйди.
Мен бугун Андижон шаҳар Абдулҳамид Чўлпон номли жамғарма қошидаги “Адабий гурунг”дан – ҳайдалдим! Мазкур “Адабий гурунг” ҳар икки хафтада бир, чоршанба кунлари ўтказиб турилади. Гурунгни ёши 80 га яқинлашиб қолган (истаса учрашувларни ўтказувчи, истамаса қолдириб юборувчи) Хабибуллоҳ Исомиддинов олиб боради. Гурунга (номаълум сабабларга кўра) шоир Қобил Мирзо норасмий хўжайин. Гурунгда ҳар бир қатнашчи навбат билан ўзининг янги ёзган шеъри ёки хикоясини ўқийди. Хамма эшитиб, сўнг фикр-мулоҳазаларини айтадилар. Гурунг учрашувлари ҳар сафар ҳар ҳил жойларда ўтказилади. Мазкур “адабий гурунг”га мен 7-8 ойдан бери қатнашиб келаётган эдим. Бугунги “адабий гунунг” Андижон шаҳар Алишер Навоий номли истироҳат боғида бўлиб ўтди. Одатдагидай, учрашув қатнашчилари навбатма-навбат янги шеърларини ўқий бошлашди. Навбат менга келганда, Исомиддинов, навбатни бошқа одамга берди: – Аввал сўридагиларни тугатиб олайлик”, – деди (мен сўри олдидаги скамейкада ўтирувдим). Сўридагилар ўқиб бўлишганда эса, даврани олиб борувчи, танафус эълон қилди. Мен ўзимга қарши фитна бўлаётганини сезиб, танафусдан сўнг, навбат охирида келадиган жойга ўтирдим. Нихоят, навбат менга келганда Исомиддинов, ҳаммани ўзига қаратиб, куйидаги гапларни гапириб кетди: – Мен 7 – 8 ойдан бери хокимиятда хисобот беряпман. Ҳар сафар мендан “Шу одам (Равоний) қатнашяптими, йўқми?” деб сўрашади. Бу одам қатнашмасин дейишади. Мен “йўқ, қатнашмаяпти” деб ёлғон гапириб келяпман. Бўлди, сиз бугундан қатнашманг. Шеъризиям ўқиманг… Мен: – Ҳабибулло ака, кимлар ўшалар, фамилия ва имсларини айтиб беринг, билиб олай кимлар экан улар, – дедим. Хабибуллоҳ ака Қурон ва ҳадислардан гапириб кетди. Кейин шоир Қобил Мирзо, менга қараб: – Рахбарларни қўйинг, биз ўзимиз сизни қатнашиш-қатнашишмаслигингизни овозга қўяйлик, – деди. Мен, бунга рози бўлмай: – Мен ўзим бу гурунгга қайтиб келмайман. Лекин бугунги олиб келган шеъримни ўқиб бераман, жуда ҳозирги мавзуга мосланиб қолди, – дедим, ва Казгай ким ўзгага чоҳ,
Ўзи тушгай баногоҳ! деб якунланган, “Тулкининг хатоси” номли, масалимни ўқиб, гурунгдан кетдим. Буни хокимликда номуносиб ўрнашиб олган, Андижон ёзувчилар уюшмаси раиси, какафон маддоҳ шоира Ҳуршида Қўчқорова ва вилоят маданият ва маънавият ишлари бўйича хоким мовуни, асли, маданият ва маънавиятдан жуда йироқ шаҳс, Абдуваҳоб Нурматовлар жудаям хоҳлашганди. Мен буни яҳши биламан. Лекин уларнинг фикрлаш қобилияти шу қадар чекланган-ки, улар мени бугун улуғ мартабага мушарраф қилганларини ўзлари тушунишмайди: Бугунги, ЧЎЛПОН номли жамғарма қошидаги “Адабий гурунг”га, БОБУР номли вилоят кутубхонасида йиғилдик. У ердан НАВОИЙ номли истироҳат боғига ўтдик. У ердан эса, ПУШКИННИНГ туғилган кунида, мен даврадан ҳайдалдим! Хўш, бу нимаси билан тарихий воқеа эмас?! Нимаси билан илоҳий тамойил эмас?! Ким нима деса, десин, мен бундан чексиз фаҳрдаман! Менга бу катта шараф бўлди ва менга катта маъсулият юклади!
***
Андижон
6 06 2012
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares