
Бунинг сабабини суҳбат сўнгида тушиндим. Унинг айтишича, унинг башоратлари доимо ўзини оқлаб келган. Ўзбекистонда “Бирдамлик”, “Эрк” партиялари йўқ. Демак уларни сафида аъзолар ҳам йўқ. Шунинг учун улар ҳеч қандай йиғилишлар қила олмайди. Диолором Исоқова билан мени Б. Чориев билан фақат пул учунгина ишлаб келаётганимиз ҳақида у кишида фактлар бор экан. Бизларни Чориевдан олаётган пулларимиз харом экан. Уни еган болаларимиз ва набираларимиз ҳам харом луқма еяпди экан. Менга Пўлатов бир ҳафта муҳлат берди. Келгуси шанба куни Қўқонда водий бўйича бўладиган “Бирлик”нинг йиғилишигача мен “Бирлик” сафига қайтиб кираманми, йўқми, шуни ҳал қилишим керак экан. Агар “Бирлик”га қайтмагудек бўлсам, мени сотқин деб эълон қилар эмиш. Шунда ҳам инсонгарчилик ва мени узоқ йиллар “Бирлик” сафида халқ учун қилган меҳнатларимни инобатга олган ҳолда мени огоҳлантириб қўяётган эканлар. Пўлатовнинг айтишларича инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси, юрист Суҳроб Исмоилов четдан катта-катта ноқонуний пул олаяпти экан. Абдураҳим ака уни қаматар эмиш. Ярим соатлар ўтгач, “Мен ҳам гапириб олай, ҳозир телефон узилиб қолади” деганимга қарамай, гапиравердилар. Охири, “Ака, мен сизни ҳурмат қиламан” деб гап бошлашим билан ҳақиқатда ҳам телефон узилиб қолди. Сўнг у киши менга қайта қўнғироқ қилмади. Абдураҳим ака Суҳроб Исмоилов ҳақида гапириб, нимага шаъма қилаётганларини тушингандай бўлдим.
Энди ўз миулоҳазаларимни билдирсам. Биринчидан, мен “Бирлик” ни ёки бу ҳаракат сафидаги дўстларимни сотиб, “Бирдамлик”ка ўтганим йўқ. Улар билан ҳозир ҳам доимо алоқадаман. Одатда, демократик принсиплардан воз кечиб бошқа ғоя ёки ҳукумат томонига ўтиб кетганларни сотқин дейилади. Масалан, Россияда Зюганов Немцовлар томонига ўтиб кетса уни сотқин дейиш мумкин. Мен эса бошқа ғоядаги ҳаракатга ўтиб кетганим йўқ. Мени “Бирлик”дан чиқиб кетишмининг сабаби бундай: Абдураҳим акани бирликчи биродарларимизнинг қаршиликларига қарамай, муттасил равишда Муҳаммад Солиҳ билан олишавергани жонимдан ўтиб кетди. Ҳаракат ичида бўлиниш ҳосил бўлди. Ҳозирга келиб сиёсий кучлар бутунлай парчаланиб кетди. Мен Америкада бўлганимда Пўлатовга шу фикрни тушинтирдим. “Агар Сиз шу ҳаракатларингзни тўхтатмасангиз ҳаммамиз бўлиниб кетамиз. Агар М. Солиҳ ҳақидаги фикрларингиз тўғри бўлса ҳам, ҳозир буни мавруди эмас. Вақтики келиб бу масалани халқнинг ўзи муҳокама қилади” деб кўп тушинтирдим. Бўлмади. У киши ўз сўзида туриб олди. Бундан ташқари, Пўлатов “Озодлик” радиоси ходимларини ҳам СНБ айғоқчилари деб атаб, бу радиода чиқишдан бош тортганини менга Вашингтонда айтган эди. Эмишки, Ўзбекистонда “Озодлик” ни ҳеч ким эшитмас эмиш. Тўғри, уларнинг ҳам камчиллиги бордир. Уларни ҳам саимий танқид қилиш мумкиндир. Лекин, муҳолифатчи сифатида улардан фойдаланиш ўрнига, баҳоли қудрат ишлаб турган журналистларни батамом сотқинга чиқаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Мен Абдураҳим Пўлатовни қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки, А. Пўлатов М. Солиҳ, Г. Нуриллаева, Д. Ҳасанов, Ё. Обид, Т. Ёқубов сингари узтозларимизга эргашиб ҳақиқатни англаганмиз. Кўр кўзларимиз очилган. Буни эсдан чиқариш нонкўрлик бўлар эди. Лекин Ўзбекистон ичида қилиниши керак бўлган муаммолар қалашиб ётган бир пайтда, ҳа деб “53-54” деб ёзавериши асабларимизни тугатиб юборди. Илгари ҳам айтганман, Баҳодир Чориев ҳақиқатда ҳам Абдураҳим ака даражасидаги сиёсатчи эмасдир. Лекин кимдир сиёсатга аралашиб нималардир қилмоқчи бўлса, тажрибали инсон сифатида унга тушинмаган жойларини тушинтириб, яҳши гапириб, ўзига яқинлаштириб, ёрдам бериш ўрнига, ўзидан бездириб, у ҳақда куракда турмайдиган гапларни гапириш, ёзиш А. Пўлатов даражасидаги сиёсатчига тўғри келадими? Абдурахим аканинг 90- йилларда айтгангапларини кўпчилиги тўғри бўлиб чиқди. Буни тан оламан. Лекин ўзини сўзига нисбатан муҳолиф фикр билдириб танқид қилган кишиларни сотқинга чиқариб, бадном қилишга ҳаракат қилиш коммунистларни иши эди шекилли? Ахир, ўзимиз шундай ноҳақликларга қарши курашаяпмизку! Мен “Бирлик”дан чиқиб кетган бўлсам ҳам Горбачёв замонида, айнан Пўлатовлар томонидан онгимизга сингдирилган демократик ғоялардан воз кечганим йўқ.
Пўлатов менга қўнғироқ қилганида ҳар икки ҳаракатнинг ҳам ғоялари бир эканлигини айтиб, “Бас шундай экан, Боҳодир бошқа ташкилот тузмасдан бир ташкилотда ишлавермаймизми?” деди. Тўғри, лекин, биринчидан, биргалашиб ишлаш масаласини, энди сиёсатга кириб келган одамни ўзидан бездирмасдан, тажрибали инсон сифатида, бу юмушни Пўлатовнинг ўзи бажариши керак эди. Иккинчидан, ахир, қўшни мамлакатларда қанчадан-қанча демократик ташкилотлар фолият олиб браяпди. Улар келиша олмаётган бўлиши мумкин, лекин бошқа ташкилот тузганлиги учун, бири-бирини сотқинга чиқармаяпдику?!
Тушиниб турибман, эртадан бошлаб Пўлатов мен ҳақимда куракда турмайдиган гапларни тарқатиб, албатта, мени сотқинга чиқаради. Ҳаттоки, фикрларига қўшилмаганим учун Суҳроб Исмоиловга қўшиб мен ҳам қаматиб қўйса ҳам, майли. Қўрқиб кетдим. Ахир Океан ортида туриб, Ўзбекистондаги кишиларни қаматиб қўйиш қўлидан келадиган одамдан қўрқмай бўладими? Лекин Абдураҳим ака шундай катта кучга эга экан, бу кучини хайрли ишларга сарфласа бўларди.



Носир ЗОКИР
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича координатор



