ҲУРМАТЛИ ДЎСТЛАР!

«Туркистон тонгги» журналистлари икки қардош халқ ўртасидаги бирдамликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш истагида эканликларини айтадилар.

Сизга маълумки, Қозоғистон жанубида ўзбек ва қозоқ тилларида “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” номида иккита газета таъсис этилди. Газеталар асосан Туркий ва бошқа халқлар бирлиги, дўстлигини ва мардикорлар ҳаётини ёритишга мўлжалланган. Аммо бу газеталар мазмун мундарижаси янада яхши бўлиши учун Сизларнинг ҳам кўмагингиз керак.

Бинобарин, ушбу нашримиз билан ҳамкорлик қилишингизни, туркий ва бошқа халқлар бирлиги, дўстлигини ва мардикорлар ҳаёти ва бошқа қизиқарли мавзулардаги шеърлар, мақолалар, ҳикояларингиз, ҳажвияларингиз бўлса oqqala@gmail.com  ва s_baydullaev@mail.ru   электрон адресларига юборишингизни илтимос қиламиз.

 

 

Камоли эҳтиром ила Сейитбой Байдуллаев, Ботир Норбой.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares